Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бунақасини аниқ эшитмагансиз! Футболдаги антирекордлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламида тез-тез кутилмаган натижалар қайд этилиб туриши одатий хол, аммо шундай воқеалар борки, бунақаси камдан-кам содир бўлади. Ҳозир эътиборингизга ана шундай воқеаларни ҳавола этамиз.

АПЛ даги энг омадсиз жамоа

“Дербй Коунтрй“ клуби 2007-2008-йилги мавсумларда 38 та тур мобайнида 11 очко жамғарган бўлиб, клуб ўша мавсумда атиги бир бор ғалаба қозонган. Тўплар нисбати эса “қўрқинчили“ аҳволда. Рақиблар дарвозасини 20 бор ишғол қилган “Қўчқорлар“ ўз дарвозаларидан 89 бор тўп олиб чиқишган. Ўша мавсумдаги омадсизлик уларни  кейинчалик чемпионшипда ҳам таъқиб қилди ва клуб 3-дивизионга тушиб кетди.

Гилермо Очоа

“Гранада“ клуби дарвозабони 2016-2017-йилги мавсумда ўз дарвозасидан 82 бор тўп олим чиқишга мажбур бўлди ва янги антирекордни ўрнатди. Энг қизиғи шундаки, ўша мавсумда дарвозабон яна бир рекорд ўрнатди. Қаҳрамонимиз бир мавсумда 163 бор сейф ижро этди ва бу борада рекордни янгилади. Ўша мавсум Очоа қанчалар ҳаракат қилмасин “Гранада“ Испания чемпионатининг 20-поғонасини охирги турларга қадар ҳеч кимга бермади.

Энг йирик ҳисобдаги мағлубият

2002-йилдаги Жаҳон чемпионати саралашида Австралия Америка Самоасига қарши майдонга тушади ва халқаро даражадаги учрашувлар тарихидаги энг йирик ҳисобда ғалаба қозонади. Учрашув 32 : 0 ҳисобида “Кенгрулар“ фойдасига ҳал бўлади. Ўша учрашувда Арчи Томсон 13 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва бу борада ҳам янги рекордни ўрнатди. Ушбу ғалабадан сўнг ФИФА Австралияни ўз даражасидаги рақиблар билан ўйнаш учун Осиё қитъасига ўтказиш борасида қарор қабул қилади.

Клублар миқиёсидаги энг йирик мағлубият

Мадагаскар чемпионатидаги “Адема“ 149 : 0 “Лемир“

“Лемир“ клуби сўнгги тур олдидан ўтказилган учрашувда пеналтидан урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонади. Мадагаскар футбол федерацияси ўша голни инобатга олмайди ва сўнгги тур олдидан “Лемир“дан очкони олиб ташлаб чемпионлик учун имконият қолдирмайди. сўнгги турда чемпионликни муддатидан аввал ҳал қилган “Адеме“ клуби меҳмони бўлган “Лемир“ 90 дақиқа мобайнида ўз дарвозасига тинимсиз голлар ура бошлайди. Футболчилар ва мураббийлар штаби  шу йўсинда ўз байкотларини намойиш қилишади. Ўша учрашувда ҳар 36 сонияда бир бор дарвоза ишғол қилингани билан яна бир рекорд натижа ўрнатилган.

Кейинчалик футбол оммасига яшин тезлигида тарқалган ушбу ҳисоб ортидан ФИФА комиссия тузиб вазиятни ўрганиш учун Мадагаскарга юборади. Оқибатда, “Лемир“ клуби мураббийи ва футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилади.

Я.У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:55, 18.03.2019. Ўқилди: 11568 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик