Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1931 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Любинко Друлович: «Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламан»

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда U-23  Осиё чемпионати саралашининг «F» гуруҳидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади.  Мазкур саралаш баҳсларида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан биргаликда Тожикистон ва Ҳиндистон терма жамоалари ҳам иштирок этишади.  

Бугун ана шу саралаш ўйинлари олдидан учта терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.   

Любинко Друлович (Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи): “Эртага муҳим мусобақада иштирокни бошлаймиз. Бу саралаш баҳслари олдидан Испания ва Туркияда йиғин ўтказдик. Бир қатор назорат ўйинларида майдонга тушдик. Мақсад битта – барча ўйинда ғалаба қозониб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Терма жамоага жалб қилинган футболчилардан кўнглим тўқ. Уларнинг жисмоний ҳолати мени қониқтирмоқда. Иложи борича кўпроқ гол уриб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз мазкур саралаш ўйинларини амалдаги Осиё чемпиони сифатида ўтказамиз. 

Бу ўзига хос босим юклайди. Умуман, футболда ҳамиша босим бўлади. Бу нормал ҳолат. Эртага стадионга кўпроқ мухлислар тушиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришса, ўйлайманки, босимни енгишимиз осонроқ бўлади. Покистон терма жамоаси мазкур саралашга кела олмаганидан афсусдаман. Покистон ҳам қатнашганда, футбол учун яхши бўларди. Кўпроқ ўйин ўтказардик. Таркибда кичик жароҳат олган футболчилар бор. Бобур Абдухолиқов ва Аброр Исмоилов ўзини бир оз ёмон ҳис қилаётганди. Ҳиндистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказамиз. Ўша машғулотдан кейин эртага асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилар ҳақида бир тўхтамга келиб оламиз”.


Деррик Перейра (Ҳиндистон ОТЖ бош мураббийи): “Тошкентда бўлиб ўтадиган саралаш баҳслари олдидан Қатарда йиғин ўтказдик. Қатар терма жамоаси билан назорат ўйинида майдонга тушдик. Тайёргарлик учун кўп вақт бўлмади. Шунга қарамай, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Таркибимизда кўплаб ёш футболчилар бор. Уларга ишонч билдириб, майдонга туширмоқчимиз. Саралашдаги рақибларни видеоёзувлар орқали ўрганиб чиқдик. Ўзбекистон мусобақанинг амалдаги чемпиони. Тожикистон ҳам анча шаклланган терма жамоа. Шу сабабли уларга қарши ўйинлар осон бўлмаслиги аниқ. 

Покистон терма жамоаси келганида битта ўйин кўпроқ ўтказардик. Эндиликда Осиё чемпионати йўлланмаси учун кураш фақат иккита ўйинда кечади. Биз мусобақани ижобий натижа билан якунламоқчимиз”.

  Усмон Тошев (Тожикистон ОТЖ бош мураббийи): «Даставвал, барчани Наврўз айёми билан билан табриклайман. Саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрдик. Таркибимизда яхши футболчилар бор. Умид қиламанки, ижобий натижа қайд эта оламиз. Рақиблар ҳақида нима дейишим мумкин? Ўзбекистон қитъадаги кучли терма жамоалардан бири. Ҳиндистон ҳам ўзига яраша кучли жамоа. Покистон терма жамоаси келмаганидан афсусдаман. Улар ҳам иштирок этса, кўпроқ ўйин ўтказган бўлардик. Нима бўлишидан қатъий назар, майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз».

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:34, 21.03.2019. Ўқилди: 3741 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик