Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2202]

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [2049]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [1827]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1761]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1757]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1688]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1661]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1415]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1405]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1363]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Имзосиз ўйин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Анча аввал футболимиз муҳитидаги аросат ва унинг изтиробли оқибатлари хусусида ёзгандик. Афсуски, яна шу мавзуга қайтишга тўғри келяпти.

Бунинг сабабини кўпчилик яхши билади. Ҳа, гап Эктор Купер билан боғлиқ. Ҳаммани бир савол ўйлантирмоқда: «ЖЧ-2022 йўлланмаси тақдирини аргентиналик мутахассисга ишонса бўладими?» Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бир гуруҳ мухлислар аргентиналик мутахассисга ишонишмоқда. Айримлар унга ишонишмаса-да, имкон бериш лозимлигини таъкидлашмоқда. Зукко ва тажрибали мухлисларнинг катта гуруҳи эса терма жамоамиз бош мураббийининг фаолиятини қониқарсиз баҳолашмоқда. «Ёшим ўтиб қолди. Футболчиларимизни мундиалда кўришни истайман. Терма жамоамиз ўйинида эса на шиддат бор, на маънили ҳаракат...» - фахрий мухлисларнинг бундай сўзларини эшитиб, юрак зир­қирайди. Тасаллига сўз тополмайди одам...

Хўш, шундай вазиятда Эктор Купернинг қайси ишини тасалли сифатида тилга олиш мумкин? Ўтган йилнинг кузидаги учрашувларда кўзга ташланган нурсиз ўйинларни вақт камлиги ва баҳсларнинг ўртоқлик мақомида экани билан изоҳладик. Декабрь ойида бирор назорат учрашуви ташкилланмагач, «Номдор бобо устамон, ниманидир режалаштиряпти, Осиё кубоги-2019да қудратини кўрсатади», деб ўйладик. Ҳатто унга ва футболчиларимизга шеърлар бағишладик. Кўнглини кўтариш учун шундай қилдик-да. Гарчи Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ли Мён Бак қаламига мансуб «Мўъжиза содир бўлмайди» номли китобни ўқиб, кўп хулосалар чиқарган бўлсакда, барибир, мўъжиза кутдик терма жамоамиздан. Купердан кутмасак ҳам бўлмасди аслида...

БААдаги 5та расмий учрашув тарихини қайта эслашнинг ҳожати йўқ. Очиғи, бош жамоамиз ўйинида Купернинг имзоси унча сезилмади. Лекин футболчиларимиз ғалаба учун астойдил интилишди, голлар уришни исташди. Пенальтини амалга оширолмаган Марат Бикмаев аламидан йиғлаб юборди. Ҳолбуки, уни Купер йиғлатди. Хуллас, натижадан қатъий назар, мураббийни қўллаб-қувватладик. Ўйладикки, у Осиё кубоги сабоқларидан тегишли хулоса чиқаради. Уругвай термасига қарши кечган иккинчи баҳс эса кўпчиликни жиддий ташвишга солгани рост. Жамоамиз Темур Кападзе раҳбарлигида бундан жозибалироқ ва мазмунлироқ кўринганди. Хайриятки, икки ўйинни солиштириш имкони йўқ эмас. Эктор Купер штаби узоқ Уругвайда ашаддий мухлислар ва кучли таркибга қарши ёш футболчиларимиз қандай тўп суришганини кўрганмикан?! Шундоққина ёнгинамизда анчайин кучсизланган рақибга қарши ўтказилган нурсиз ва имзосиз баҳсни ўша ўйинга солиштиришдими?! Буниси номаълум, албатта. Маълуми шуки, бир йил ичида терма жамоамиз ўйини яхши томонга силжимабди. Аксинча, баъзи жиҳатлар ортга кетибди.

Тўғри, баъзи мутахассислар ижобий жиҳатларни санаб ташлашлари мумкин. Бироқ ойни этак билан ёпиш имконсиз. Билағон мутахассислар ҳар қанча тиришишмасин, мухлисларга жамоамиз ўйинида ўсиш кузатилаётганини исботлашолмайди. Футболчилар мажбуран ўйнагандек таассурот туғилмоқда ташқи томондан. Шундан келиб чиққан ҳолда, кўнгилдан кечаётган мулоҳазаларни айтмасак бўлмас.

1. Назаримизда, футболчилар яхлит бир жамоа ҳолида мураббийга талпинишмайди. Қайсидир футболчи ор-номус кучи сабаб майдонга тушади. Бу ўз-ўзидан ўйин манзарасини бузади. Аёнки, бирор футболчи ўзидаги бу табиий туйғуни тан олмайди. Юз-хотир қилади, албатта.

2. Эктор Купер таркибни кескин ёшартиришни хоҳламаяпти. Ҳозирги таркиб Самвел Бабаян даврининг узвий давомидир. Бизга қолса, «опорник» сифатида Отабек Шукуров ва Одил Ҳамробековдан фойдаланардик. Ҳужумчи ортида эса Икром Алибоевга имкон берардик. Захирадан Жавоҳир Сиддиқов, Жасур Яхшибоев, Бобур Абдухолиқов майдонга тушишса, қандай соз бўларди?! Тўғри, айни ҳолатда олимпия терма жамоамиз муҳим расмий ўйинлар билан банд ва ёшларни безовта қилиш ноўрин. Аммо аниқки, шунга имконият туғилган вазиятда ҳам, Эктор Купер бундай йўл тутмайди. Чунки ёшларга тўла ишонолмайди. Ҳатто Каллум Хадсон-Одои ва Жейдон Санчо тажрибаси ҳам унга таъсир ўтказолмайди. Ёшининг кексалиги, феъл-атвори ҳам уни бу ишдан қайтаради.

3. Эктор Купер амалга ошираётган асосий ишлар, бизнингча, футболчилар учун янгилик эмас. Боз устига, у йигитларимизни қандай ўйнатиш йўлини ҳалигача тополмаяпти. Қисқаси, Купер даври, унинг мураббийлик услуби ўтибди, чоғи. Акс ҳолда, футболчилар машғулотлардан ҳайратланишарди. Аросат шундаки, аргентиналик мураббийни исталган пайт истеъфога чиқариш ҳақида ўйлаш - жуда мушкул жараён. У мутасаддиларнинг қарорларига осонгина кўнавермайди. Ваҳоланки, ҳозирнинг ўзида шартномадаги бир муҳим келишувни бажаролмади, яъни Осиё кубогида ғолиб чиқолмади.

Муҳтарам мухлис! Юқоридаги мулоҳазани қоғозга тушириш бизга ҳам осон кечмади. Таҳририятдагилар «Мақолани қачон ёзиб тугатасиз?» деб қистовга ҳам олишди. Аммо биз шошмадик. Негаки, қайси мавзуда ёзаётганимизни тушуниб турардик. Осон эмас. Ғалвали мавзу. Энг тинчи - Евро-2020 саралаш ўйинлари ҳақида ёзиш. Ана, Андрей Шевченкога қойил, Криштиану Роналду ҳам унга тан берди. Мураббийнинг имзоси сезилган ўйин ўрнида Португалия ва Украина терма жамоалари ўртасидаги баҳсни кўрсатса бўлади... Йўқ, бундай қилолмаймиз. Ҳақиқий аҳволдан кўз юмолмаймиз. Вазиятни ўнглаш мумкинми? Билмадик. Билганимиз - Эктор Купер бу ишни уддалаши мушкул. «Нима истайсизлар ўзи?» деб ажабланган мураббийнинг руҳияти эса бизга бегона...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 10:13, 27.03.2019. Ўқилди: 3102 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик