Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 1:6
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • -:-
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • -:-
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 4 12 25
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 7 4 17
5 Швеция 6 6 3 15
6 Нидерландия 6 6 1 13
7 Германия 5 8 8 21
8 Австрия 5 8 4 17
9 Япония 5 6 11 22
10 Швейцария 5 4 3 12
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналд Куман: «Ватан термасини бошқаришдан фахрланиш керак»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

2014 йилги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни олган Голландия терма жамоаси ЖЧ-2018нинг саралашидан ўта олмади.

Саралаш баҳслари давомида жамоа уч нафар мураббийни алмаштиришга улгурди. Тўғри, ЖЧ-2014дан сўнг жамоанинг Арьен Роббен, Уэсли Снейдер ва Робин ван Перси каби юлдузлари термадаги фаолиятларини якунлашди.

Уларнинг ўрнини тўлдириш эса осон кечмади. Хуллас, мундиалдан сўнг Голландия терма жамоасини Роналд Куман қабул қилиб олди. Унинг олдида катта тўсиқ бор эди. Яъни, голландлар Миллатлар Лигасида жаҳоннинг охирги иккита чемпиони - Германия ва Франция билан бир гуруҳдан жой олишганди. Ушбу рақибларга қарши кечган учрашувда Голландия терма жамоаси биз ўрганиб қолган ўйинни кўрсатди. Евро-2020 саралаш баҳслари бошланишидан олдин Куман FIFA.com сайтига интервью берди. 

- Жамоани қабул қилиб олганингизга бир йилдан бироз ошди. Ўша пайтдаги жамоа билан ҳозиргисининг орасидаги фарқ қандай?

- Айни пайт жамоага бўлган талаб бироз ошган. Бу яхши ҳолат. Энди биздан Европа чемпионатининг саралаш баҳсларида яхшироқ натижа кутишади. Бундан олдинги саралаш ўйинларида мухлислар терма жамоа­га «тишларини қайрашганди». Хайриятки, натижаларимиз яхшиланиб бормоқда. Терма жамоадан худди олдингидек натижалар кутишмоқда. Шунингдек, ПСВ ва «Аякс» каби клубларимиз ҳам Чемпионлар Лигасида яхши иштирок этишмоқда.

- Сиз қаторасига иккита омадсиз саралашдан кейин жамоани қабул қилиб олдингиз. Сиздан олдинги мураббийларнинг иккиси катта тажрибага эга эди. Шунга қарамай, вазиятни ўзгартира олишмади. Термани қабул қилишдан олдин қандайдир иккиланишлар бўлдими?

- Умуман бундай бўлмади. Тўғри, ўз вақтида ўйин савияси тушиб кетди. Лекин вазиятни ўзгартира олишимга ишонгандим. Энди терма жамоа ўйнаганда стадионлар тўлмоқда. Охирги йилларда бундай ҳолат кузатилмаётганди.

- Ўзингиз айтганингиздек, терма жамоанинг муваффақиятидан сўнг «Аякс» ЕЧЛдаги мазмунли ўйин­лари билан мухлислар қалбидан жой олди. Бу ҳолат терма жамоага қандайдир ижобий таъсир ўтказдими?

- Албатта, ёрдам берди. Бизнинг муаммоларимиздан бири Эредивизия эди. Маълумки, Голландия чемпионати савия борасида Англия, Германия ёки Испания лигаларига тенг кела олмайди. Лекин «Аякс» ва ПСВ клублари футболчиларининг ЕЧЛда олган тажрибалари терма жамоада қўл келмоқда.

- Терма жамоани қабул қилиб олганингизда «Бизда иқтидорлар етарли, лекин айрим жиҳатларни ўзгартиришимиз керак», дегандингиз. Бу қандай жиҳатлар эди ва уларни ўзгартириш осон кечдими?

- Биринчи ўринда ўйин услубини ўзгартирдик. Беш ҳимоячи билан ўйнай бошладик. Аммо ёзга келиб бу усулимиз ҳам ўзгариб, тўрт ҳимоя­чи билан ҳаракат қиляпмиз. Чунки футболчиларга шу услуб маъқулроқ экан. Боз устига, «Аякс» ва ПСВ ҳам шундай тактикада ўйнайди. Шу боис, ушбу клубларнинг футболчилари терма жамоада муаммога дуч келишмайди. Ўйинчиларнинг тизимни тушунишлари муҳим. Ўшанда ўзларини эркин ҳис қилишади. Қолаверса, терма жамоа мураббийлари йирик турнирлар олдидан футболчилар билан кўп вақт бирга бўла олишмайди. Бошқача усулда ўйнаш ҳар доим ҳам ўз самарасини беравермайди.

- Терма жамоа мураббийлигига қандай мослашдингиз?

- Энг аввало, миллий жамоани бош­қариш ажойиб. Ватан термасини бошқаришдан фахрланиш керак. Клуб футболидаги кўп йиллик фаолиятимдан сўнг бу иш мен учун жуда муҳим эди. Албатта, клуб билан терма жамоа­да ишлашнинг фарқи бор. Хорижда ўйнаётган футболчилар билан кўришиш учун кўп саёҳат қиламан. Ўтган йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ўйинлар кўп бўлди. Аммо ноябрдан мартга қадар тўрт ой ичида бирорта ҳам ўйин ўтказмадик.

- Миллатлар Лигасида охирги иккита жаҳон чемпионлари билан бир гуруҳдан жой олдинглар. Шунга қарамай, гуруҳда биринчи ўринни эгаллашнинг уддасидан чиқдинглар. Бу қандай юз берди?

- Бу - фантастика. Чунки гуруҳда Франция ва Германияни ортда қолдиришимизга ҳеч ким ишонмаганди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, биринчи ўйин муҳим бўлганди. Гарчи натижа биз кутгандек бўлмасада, жуда яхши ўйнагандик.

- ЖЧ-2018 пайтида бўлажак рақибларнинг ўйинларини ўргандингизми?

- Шубҳасиз. Жаҳон чемпионатини диққат билан кузатиб, Франция каби бўлажак рақибларимиз ўйинларини ўргандик. Шунингдек, Англия ва Бельгия каби терма жамоаларнинг қандай тактикадан фойдаланишларига эътибор қаратдик. Ундан олган сабоқларимизни футболчиларимиз онгига сингдиришга ҳаракат қилдик.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 22:50, 01.04.2019. Ўқилди: 1451 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.