Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Боксчимиз Бокудаги мусобақада нега ҳушидан кетганди?

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ҳаваскор бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 64 кг. вазн тоифасида Озарбойжондаги "Буюк Ипак йўли" халқаро турнирида иштирок этган Алиёр Норалиев жангларнинг бирида жароҳат олиб, ҳушини йўқотгани ва тез тиббий ёрдам ходимлари ёрдамида шифохонага олиб кетгани ҳақида хабар бергандик. Мусобақа якунлангач, Ўзбекистонга қайтган боксчининг ўзи билан мазкур воқеа юзасидан интервью олдик.

"Озарбойжонлик боксчига қарши биринчи жангимнинг биринчи раундидаёқ рақиб билан бошимиз қаттиқ тўқнашиб кетди. Ўша вақтда қисқа танаффусдан сўнг ўзимга келиб, жангни давом эттирдим. Рақиб устидан ғалаба қозониб, аллақачон кейинги жангга ўзимни тайёрлаётгандим. Кийимларимни алмаштириб залга қайтганимда ўзимни бироз ёмонроқ ҳис қилдим ва ташқарига чиқишга қарор қилдим. Аммо ташқарида ҳам бироз ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Кўзим олди қоронғилашиб кета бошлади. Йиқилишимни ҳис қилиб шифокорлар ёнига қараб юра бошладим. Лекин улгурмадим… Қолганини эслолмайман.

Кўзимни очсам, Бокудаги шифохонанинг реанимация бўлимида ётибман. Нима бўлганини аввалига тушунмадим. Кейин сўрасам, ҳушимни йўқотганим, тилим орқага кетиб қолганини айтишди. У ерда ҳам шифокорлар текширишди. МРТ қилишди. Илгари ҳам кичик жароҳатлар олганим бу сафарги жиддий жароҳатга таъсир қилганини айтишди.

Тошкентга келиб олдик. Энди режа бўйича бу ерда ҳам МРТ қиладиган бўлдик. Рентген ҳам қилдириб кейин шифокорлар билан маслаҳатлашиб, яна ишлашда давом этамиз, ҳозирча эса тахминан икки ой давомида бокс билан шуғулланмаслигим кераклигини айтишди”, — дея гапириб ўтди Норалиев GoSport мухбири билан телефон орқали суҳбатда.

Киритилди: 07:54, 03.04.2019. Ўқилди: 9908 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик