А Про-лига: меҳмонларга аталган тур
А Про-лига жамоалари ўртасида 1-тур ўйинларига якун ясалди.
Турнинг сўнгги учрашуви Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказилиб, унда мазкур вилоятнинг икки вакили – “Ифтихор” ва “Истиқлол” жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
Учрашув номинал меҳмон сифатида ҳаракат қилган “Истиқлол”нинг катта устунлигида ўтиб, унда йирик – 0:3 ҳисоби қайд этилди. Бу ғалаба “Истиқлол” футболчиларини мусобақада пешқадамга айлантирди.
Умуман, кеча бўлиб ўтган учта ўйиндан иккитасида меҳмонлар ғалаба қозонишган эди. Шу маънода айтадиган бўлсак, 1-тур ўйинлари меҳмонларга аталди.
“А” Про-Лигаси
3 апрель
“Шўртан” (Ғузор) – “Оқтепа” (Тошкент) – 2:1
Голлар: Нурали Падаров (25), Қаҳрамон Баҳодиров (77) – Павел Пуришкин (33)
“Нефтчи” (Фарғона) – “Хоразм” (Хоразм) – 0:1
Гол: Даврон Маматов (70, автогол)
“Шердор” (Самарқанд) – “Машъал” (Муборак) – 0:1
Гол: Муҳаммад Тошпўлатов (90+4)
4 апрель
“Ифтихор” – “Истиқлол” – 0:3
Голлар: Анвар Хожимирзаев (31), Фаррух Иброҳимов (35), Анвар Бердиев (90).
Манба: UZA
Киритилди: 14:09, 05.04.2019. Ўқилди: 2019 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар