Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АГМК – «Қўқон-1912»: Ўзаро ўйинлар тарихидан

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Coca Cola Суперлигаси 3-тур доирасидан ўрин олган АГМК – “Қўқон-1912” баҳси эртага Олмалиқда бўлиб ўтади.

Эртанги баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 10 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг учтасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Бешта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар нисбати 12-13  "Қўқон-1912" фойдасига. Ўзаро учрашувларда жамоамиз 11 очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 17 очко мавжуд.

Олмалиқда бўлиб ўтган учрашувлар:
18.04. 2015 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 2:1
30.06.2016 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 3:2
25.05.2017 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 0:0
12.04. 2018 – АГМК – Қўқон-1912 – 0:0

09.11. 2018 – АГМК – Қўқон-1912 – 1:3

Факт: Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги учта учрашувда мезбонлар ғалаба қозона олишмаяпти.

Ўтган йилги ўйинлар

Ушбу жамоалар ўтган мавсумда ўзаро тўртта баҳсда майдонга тушишганди. Ўйинларнинг иккитасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта баҳсда ҳисоб очилмаган. Битта учрашувда эса рақибимиз устун келган. Олмалиқда ўтказилган сўнгги беллашувда вакилларимизнинг қўли баланд келган.

Мағлубиятсиз серия

Айни дамда жамоамизнинг кетма-кет ўйинлардаги мағлубиятсиз серияси 8 та учрашувни ташкил этмоқда. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари охирги саккизта (ўтган мавсум сўнггида 6 та, янги мавсумда 2 та) ўйинда майдони мағлуб бўлмаган ҳолда тарк этишмоқда. Ушбу анъана узоқ вақт давом этишини тилаб қоламиз.

405-учрашув арафасида

«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 405-ўйинини ўтказиш арафасида турибди. 14-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 404 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 145 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 62 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 197 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 538 – 730. Умумий очколар 497 тани ташкил этади.

Coca Cola Суперлигаси 3-тур доирасидаги АГМК билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатлардаги 405-ўйини сифатида тарихда қолади.

Айтганча, жамоамизнинг бундан олдинги икки юбилей учрашув айнан АГМКга қарши кечган баҳсларга тўғри келганди. 2015 йилда 300-, 2018 йилда 400-учрашувни олмалиқликларга қарши ўтказганмиз.

Бошланиш вақтлари

АГМК -“Қўқон-1912” учрашуви, эртага Олмалиқдаги “ОКМК” спорт мажмуаси стадионида соат 17:15 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 3-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув  Олмалиқдаги “Металлург”  стадионида соат 15-30да старт олади.

Манба: Kokand1912.uz
Киритилди: 11:45, 06.04.2019. Ўқилди: 1817 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик