Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Субименди: «Арсенал»нинг ҳозирги ҳолатига мавсум бошидаёқ рози бўлардик» [0]

Собиқ ҳакам: «Реал»нинг «Бавария»га урган иккита голи бекор қилиниши керак эди» [0]

Гюлер, Ферран, Упамекано — Чемпионлар лигаси ҳафта рамзий терма жамоасида [0]

Росеньор: «Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед»даги муваффақиятларидан ҳайратда эмасман» [0]

Росеньор журналистнинг саволидан ажабланди [0]

«Нефтчи» Президент қарорида белгиланган кабеллаштириш дастурини биринчи бўлиб якунлади [0]

Субименди «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [0]

«Олтин тўп – 2026»: Майкл Олисе кучли учликка кирди, Месси ва Роналдунинг позициялари ўзгарди [0]

«Реал» Жозе Моуриньюни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда [0]

Истеъдодлар фабрикасига киритилган сармоя — Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Мўминжонов иши» бизга нима беради?

Баҳо:
+ | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бундан бир неча кун олдин “Навбаҳор” жамоаси собиқ устози Илҳом Мўминжонов ЎФА Интизом ва одоб-ахлоқ (этика) қўмитаси қарорига кўра, беш йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган эди.

Сўнгги кунларда ЎФА Этика қўмитасининг ушбу қарори мухлис ва мутахассислар томонидан кенг муҳокама қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Кимдир ушбу қарорга қўшилаётган бўлса, кимдир ушбу қарорни нотўғри деб ҳисобламоқда.

Ёруғлик сари...

Тан олиш керак, “Мўминжонов иши” (Илҳом Мўминжонов билан боғлиқ бўлган ишни шундай номладим) ўзбек футболида янги тарих яратди, дейиш мумкин. Сабаби, бу кунга қадар ҳеч бир мураббий ёки футболчи келишилган ўйинларга алоқадор сифатида футболдан четлатилган эмасди.

Охирги йилларда мухлислар, мутахассислар орасида келишилган ўйинлар, тотализатор ҳақида кўп бор гапирилса-да, ҳеч ким жазоланмаганди. Ҳатто ўша машҳур “Пахтакор” – “Металлург” учрашувидан кейин ҳам ҳеч қандай чора кўрилмагани мухлисларимизнинг футболга бўлган ишончини йўқолиб боришига сабаб бўлганди. Бунинг натижасида ҳар бир ўйиндан кейин шубҳа-гумонлар пайдо бўларди.

Масалан, жамоа ютса сотиб олибди, ютқазса сотиб юборибди қабилидаги гап-сўзлар тез-тез қўлоққа чалина бошлади. Мухлислар ишончини қайтариш учун ҳам мана шундай кескин чоралар керак, эди назаримда. Олдинлари ҳам келишилган ўйинларга қарши курашиш бўлими фаолият юритарди. Аммо улар ҳар доим бир гапни такрорлашдан чарчашмасди: “Бизда етарлича далил йўқ. Буни исботлай олмаймиз”.

Энди эса бундай бўлмайди. Излаган имкон топади деганларидек, ҳозирда ушбу қўмитада фаолият юритаётган мутахассислар қандай қилиб бўлмасин дастлабки қадамларини ташлашди. Дастлабки қадамлар қийин бўлишини биламиз.

Хурсанд қиладиган томони бизни ёруғлик сари олиб борадиган илк қадамлар ташланди. Олдин барчада бу йўлнинг охири йўқдек тасаввур ўйғонганди. “Мўминжонов иши” эса ёруғлик сари илк қадам бўлди. Бу ёғига тўхтаб қолиш керак эмас. Шу зайлда футболимизни ана шундай “жирканч” ишлардан тозалаш лозим.

Ким ҳақ, ким ноҳақ?

ЎФА сайтида эълон қилинган хабардан сўнг, футболдан четлатилган Дилшод Жабборов сайтларга интервью бериб, уни ЎФАга чақиришмаганини айтди. Бу эса мухлис ва мутахассислар орасида яна шубҳа гумонларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Эндиликда ким ҳақ, ким ноҳақ деган савол ўз жавобини кутмоқда.

Бу масала юзасидан ЎФА мутасаддиларида мурожаат қилганимизда қуйидаги жавобни олдик: “Биз чиндан ҳам Дилшод Жабборовни чақиртирган эдик. Аммо футболчи келмади. Келмаслик сабабларини ҳам айтмади. Яқинда “Сурҳон” клубидан хат олдик. Унда Дилшод Жабборов 27 март куни ЎФАга бора олмагани учун кечирим сурашди. Лекин сабаблари кўрсатилмади.

Илҳом Мўминжоновга келсак, уни ҳам кўп огоҳлантирдик. Келиб кўрсатма беришини айтдик. У эса адвокатларга мурожаат қилиш билан вақтини беҳуда ўтказди. Ўзбошимчалик билан ҳаракат қилди. Натижасини эса ўзингиз кўриб турибсиз”.

Энди хулоса чиқариш ўзингизга боғлиқ.

Нега бундай бўлди?

Тан олиш лозим, сўнгги йилларда футболимиздаги бундай ишлар одатга айланиб улгурганди. Ўша машҳур “Пахтакор” – “Металлург” учрашувидан кейин кескин чоралар кўрилмагани оқибатида мураббийлар ва футболчилар онгида барибир ҳеч нарса қила олишмайди, деган фикрлар ўрнашиб олганди ва очиқ-ойдин ўйин қилганлар ҳам учраб турарди. Бунинг оқибатида стадионларга мухлислар ташрифи камайди. Ишқбозларнинг футболимизга бўлган ишончи йўқолиб борди. Энг асосийси бу ҳол терма жамоаларимизга ҳам салбий таъсир ўтказди.

2017 йилнинг сентябрь ойида ЎФА (у пайтлар ЎФФ эди) тепасига янги раҳбарларнинг келиши футболимизда туб бурилиш ясай олди. Айни дамда ЎФА раҳбарияти футболимизни янги босқичга олиб чиқиш борасида кенг кўламдаги ишларни амалга оширилмоқда. Улардан бири келишилган ўйинларга қарши кураш, футболимизни шундай жирканч ишларда халос этишдан иборат. Бунинг учун эса дастлабки қадамлар қўйилди. Ўйлаймизки, бу ишлар давомли бўлади ва ўзбек футболи тўлиқ тозаланади.

Тотализорнининг умри

Шу кунга қадар ўзбек футболи ҳақида гап кетганда, тотализатор деган сўз ҳам қўшиб гапириладиган бўлиб қолганди. Мураббийлар ва футболчилар орасида букмекерлик сайтларда ставкалар қўйиладиган мутахассислар борлиги борасида мухлислар бот-бот гапиришарди. Мана энди уларнинг сирлари секин-аста очилиб борса ажаб эмас. Зеро, ЎФАдаги мутахассислар бу борада енг шимариб ишга киришишган. Тез орада янги тафсилотлар ҳақида ҳам маълумотга эга бўлсак ажаб эмас.

Ёнғоқ қурти ҳақидаги қуийдаги ҳикоя тотализаторга муккасидан кетган ва тотал футбол ҳаётида яшаётган айрим шахсларга жуда мос тушишига ишончим комил.

- Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида ҳеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озимоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф ҳолига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа ҳеч нарса қолмаган бўлади.

Чиндан ҳам футболни фақат тотализатор ва пул топиш манбаига айланитириб олган айрим инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир.

Мол-дунё дардида умрини беҳуда нарсалар билан бекор қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буюрилгандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади.

Бу мақола орқали кимдир ёмонламоқчи, кимнидир тарафини олмоқчи эмасмиз. Шунчаки, футболимизда янги кунлар келганини, энди барчаси бошқача бўлишини таъкидламоқчиман, холос.

Президентимиз айтганларидек “Энди бундай яшаб бўлмайди. Ўзгаришлар даври келди”. Қилинган ҳатолардан тўғри хулоса чиқариб, янгича ҳаёт тарзига яратиш вақти келди. Ҳали ҳам кеч эмас. Футболимизда ёруғ кунлар келди, унинг давомли бўлишини истаймиз.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Киритилди: 14:42, 08.04.2019. Ўқилди: 3963 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик