Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Спорт тарғиботида даврий нашрларнинг роли

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон фарзандларининг нуфузли халқаро мусобақалар, олимпиада ва Осиё ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатларида юксак натижаларни қўлга киритаётгани барчамизни қувонтириб келади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ташаббуслари билан республикамизнинг спорт салоҳияти янада ошаётгани, пойтахтда ва ҳудудларда жаҳон андозаларига мос муҳташам спорт мажмуалари, замонавий стадион ва ареналар бунёд этилаётгани, спортчи ва тренерларга имтиёзлар берилаётгани, жисмоний тарбия ва оммавий спорт тобора оммалашиб бораётгани диққатга сазовор. 

Спортнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, дунёда мамлакатимизнинг обрў-эътиборини янада оширишда спортчиларимиз қўлга киритаётган ғалабаларнинг ролини ёритиш оммавий ахборот воситалари, хусусан даврий нашрларнинг эътиборида бўлиши давр талабидир. 

Бу борада газеталаримиз мавжуд имкониятлардан нечоғлик самарали фойдаланаётгани, саҳифалардан жой олаётган материалларнинг жанри, услуби, савияси алоҳида тадқиқотлар мавзуси бўлиши зарур. 

Матбуотда фаолият юритаётган журналистларнинг ихтисослашуви доим ҳам талаб даражасида эмаслиги, хусусан, спорт журналистларининг профессионал савиясини ошириш зарурлиги, юртимизнинг айрим жойларида ота-оналар, мутасадди раҳбарлар ўртасида спорт соҳасига лоқайдлик билан қараш ҳоллари мавжудлигини алоҳида қайд этиш зарур. 

Мамлакатимизда спортни янада ривожлантириш, унинг моҳияти ва аҳамиятини, бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва бажарилиши лозим бўлган вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини такомиллаштириш Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида очилган “Спорт журналистикаси” йўналишида кадрларни тайёрлаш жараёнида диққат марказида тутилмоқда. 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорида “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Молия вазирлиги билан биргаликда ўз тасарруфидаги нашрларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижодий жамоаларга малакали спорт журналистларини жалб этиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш вазифаси”юклатилгани диққатга сазовор. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2003 й. 484-сон "Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори)* 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва "Ўзтелерадио" компанияси оммавий спорт тарғиботи бўйича алоҳида фаоллик кўрсатган журналистларни рағбатлантириш учун йиллик мукофотлар таъсис этишган. 

Мукофотланганларни ҳар йили 27 июнь –“Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами арафасида эълон қилиш анъанага айланган. 

Жумладан, 2018 йили ушбу танловда совриндор бўлганлар орасида Дмитрий Попов (“Спорт+”), Қуролбой Кенесбоев (“Қорақалпоғистон спорти”), Дилшод Рўзиқулов (“Маърифат”), Ирисмуҳаммад Абдукаримов (“Ишонч”), Омонулла Файзиев (“Халқ сўзи”), Ҳулкар Ражабова (“Қашқадарё ёшлар спорти”) каби қалами ўткир журналистларни эътироф этиш мумкин. 

Шунингдек, кўп йиллардан буён спорт журналистикасида ўз овозига эга Темур Низаев (“Правда Востока”), Аҳадхон Абдуҳамидов (“Интерфутбол”), Беҳзод Назаров (“Футбол Экспресс”), Фазлиддин Сатторов (“Арена-ньюс”), Бекзод Исаев (“Sport”), Жавоҳир Тошхўжаев (ЎзА) ва бошқа ижодкорларнинг мақолалари муштарийлар ҳурматига сазовор бўлиб келади. 

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ҳузуридаги “Спорт журналистикаси” ижодий кенгаши тавсиясига биноан университетимиз талабалари билан спортни ёритиш бўйича 2015-2018 йиллар даври учун Ўзбекистонда чоп этиладиган газеталар рейтингини тузиб чиқдик. Қуйида ана шу рейтингни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Спортни ёритиш бўйича

Ўзбекистонда чоп этиладиган газеталар рейтинги

(2015-2018 йиллар даври учун)

Ижтимоий-сиёсий, оммабоп нашрлар

(топ-10)

Маърифат

Правда Востока

Ишонч

Халқ сўзи

Народное слово

Даракчи

Ўзбекистон овози

Тошкент оқшоми

XXI аср

Туркистон

 

Спортга ихтисослашган нашрлар

Sport

Спорт+

Интерфутбол

Футбол Экспресс

Арена-ньюс

Эрудит-спорт

Ўзбекистон футболи

Қорақалпоғистон спорти

Болалар спорти

Қашқадарё ёшлар спорти 

Даврий нашрларимиз спорт тарғиботида бундан буён ҳам фаол иштирок этадилар деган умиддамиз.

Манба: Minsport
Киритилди: 12:45, 11.04.2019. Ўқилди: 2924 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик