Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду ёки Месси? «Реал Мадрид» афсоналари жавоб беришди.

Баҳо:
+ | -1
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Жизнь  футбол» нашри «Реал Мадрид» клуби фахрийларининг икки мега юлдуз тўғрисида билдирган фикларини ўз расмий сайти ва «You Тube» каналида эълон қилди. Ушбу мақолани сизларга илиндик

Рауль

Бу футболчиларни гол машинасига ўхшатаман. Ҳар мавсумда 50 тадан гол ура оладиган бошқа бир футболчини кўрсата оласизми? Албатта, йўқ. Роналду ўз меҳнати ва шижоати эвазига бу даражага етишди. Унинг ўйинларини томоша қилиш завқ бағишлайди. Месси ҳақида ҳам ҳудди шу сўзларни  бемалол айта оламан. Бу футболчиларни солиштириш эса ноўрин. Бу «Мерседес»нинг бир хил нархдаги икки маркасини солиштиргандек гап. Уларни тенг кучли деб ҳисоблайман.

Дэвид Бекхэм

Лео Месси жуда юқори темпда футбол ўйнайди. Унинг тезлиги ва майдонни кўра билиши мени бир неча бор қойил қолдирган. Роналду ҳам ажойиб ўйинчи. Улар замонавий футболимиздаги барча футболчилардан анчагина кучлироқ. Шундай бўлсада, мен Леони бироз кучлироқ деб ҳисоблайман.

Роберто Карлос

Ҳозирги кунимизда «Олтин тўп» совринининг аҳамияти жуда катта. Чунки у ерда футболни тушунадиган инсонлар овоз беришади. Шундай экан, футболчиларнинг шахсий ютуқлари ўзлари учун жавоб бера олади деб ҳисоблайман. Роналду ўз устида қаттиқ ишлайди ва меҳнатдан қочмайдиган йигит. Унинг машғулотларда қандай ишлаганини кўрганимда унга қойил қоламан. Месси ва Неймар техник томондан у билан беллаша олишлари мумкин, лекин учрашувга маъсулият билан ёндашув борасида ҳеч ким Кришга тенг кела олмайди.

Руд Ван Нистелрой

Уларнинг қай бири кучли? Мен ҳали танлаганимча йўқ. Иккисида ҳам 5 тадан «Олтин тўп» мавжуд ва улар юқори савияда ўйнашда давом этишмоқда. Шундай экан, яхшиси уларнинг ўйинларини томоша қилиб завқланиш керак. Узоғи билан 3 ёки 4 йилдан сўнг бу давр якунланади. Роналду ва Мессидан сўнг футбол анчагача зерикарли кўриниш олса, ажаб эмас.

Луис Фиго

Роналду ва Мессини солиштириш ҳар доим қийин бўлиб келган. Авваллари, бу саволга Месси деб жавоб берар эдим. Ҳозирги кунларимизда Роналду кучлироқ кўринмоқда. Ўйлашимча, ҳозирда Роналду қолганларга нисбатан кучлироқ.

Кака

Аввалари, «Олтин тўп» учун совринда ротация бўлар, уни кетма-кет ҳеч ким қўлга киритмас эди. Уларнинг эраси бошланишидан олдин мен «Олтин тўп»ни қўлга киритган эдим. Мендан сўнг 10 йил бу совринни бўлиб олган футболчиларга қойил қолмасдан иложинг йўқ. Мен уларни иккисини ҳам феномен деб атайман. Агар танлаш керак бўлса, менга Роналдунинг ўйинлари кўпроқ ёқади.

Фабио Каннаварро

Мен Мессига қарши ўйнаганман. Ундан тўпни олиб қўйишнинг деярли иложи йўқ. Роналду ҳам фантастик ўйинчи. Агар иккисидан бирини танлаш керак бўлса, мен ўз жамоамда Мессини кўришни истаган бўлар эдим.

Манба: Жизнь Футбол
Киритилди: 11:42, 12.04.2019. Ўқилди: 22564 марта. Фикрлар: 23 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик