Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОФКнинг мураббийлик таълимини ривожлантириш бўйича 8-йиғилиши ниҳоясига етди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Кеча 15 апрель куни Осиё футбол конфедерацияси штаб-квартираси жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида мураббийлик таълими бўйича мутахасисслар гуруҳи йиғилиши бошлангани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Йиғилишни ОФК Техник директори Энди Роксбург олиб борди.

Мазкур йиғилишда қатнашган Осиёнинг 15та мамлакатидан ташриф буюрган мураббийлик таълими бўйича мутахассислар ОФКнинг 3-конференцияси олдидан муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашишди. Улар қаторида ЎФА Мураббийлик таълими департаменти директори Шавкат Имамов ҳам йиғилишда иштирок этди. 

Йиғилиш давомида ОФКга аъзо яна 6та мамлакатни, шу жумладан, Япония (Pro дипломи бўйича) ва Филиппинни ("А" лицензияси бўйича) Мураббийлик таълими бўйича Конвенцияга қўшиш маъқулланди. Шунингдек, яна 25та мамлакатдан Конвенцияга қўшилиш бўйича топширилган аризалар мутахассислар томонидан кўриб чиқилди. Шу билан ОФКнинг мураббийлик таълимини ривожлантириш бўйича 8-йиғилиши ниҳоясига етди.   Бугун 16 апрель куни ОФКнинг мураббийлик таълими бўйича конференцияси иш бошлайди. Мазкур конференцияда Ўзбекистондан Шавкат Имамов билан биргаликда ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов ҳам қатнашади. Конференция давомида Осиёда мураббийлик таълимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, Мураббийлик таълими бўйича ОФК Конвенциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.    ОФК конференцияси 18 апрель кунига қадар давом этади. 
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 10:31, 16.04.2019. Ўқилди: 2853 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик