Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:1
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 1:1
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Етакчилар ёки жамоавий ўйин?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Айрим терма жамоалар ўз юлдузларига шу қадар ишониб қолишганки, ўйинларини тўлиқ ўша футболчи атрофида қуришга интилишади. Бугун ана шундай футболчилар тўғрисида сўз боради.

Златан Ибраҳимович 

Бир неча йиллар давомида Швеция терма жамоасининг супер юлдузи сифатида тўп сурган футболчи айтарли ҳеч қандай ютуққа эриша олмагани билан мухлислар ёдида қолган бўлса, ажаб эмас. Златан Швеция терма жамоасининг ўйновчи мураббийидек ўзини эркин тутар, футболчилар ҳужумда деярли фақат Златангга ўйнар эди. Афсуски, бундай ўйин услуби шведларга айтарли фойда келтирмади. «Евро 2016»даги омадсиз иштирокидан сўнг Ибраҳимович термадан кетгач, кўплаб мутахассислар терма жамоанинг ўйини кучсизлашиб қолишини тахмин қилган эди. Буни қарангки, Швеция термаси жамоавий ўйин эвазига саралашда Голландия ва Италиядек грандларни ортда қолдирган бўлса, ЖЧда чорак финалгача етиб бориб кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Ибранинг кетгани, балки, жамоага ёрдам бергандир?!

Роберт Левандовский

Полша терма жамоаси сардори, «Бавария» клуби етакчи саналадиган Роберт бир нечта катта турнирларда иштирок этган бўлсада, ўзини кўрсатишнинг уддасидан чиқа олмади. Айниқса, сўнгги ЖЧда Полша терма жамоаси тўлиқ Левандовскийга ўйнади. Оқибатда, Полша гуруҳда Сенегал ва Колумбияга мағлубиятга учраб, гуруҳда қолиб кетди. Ҳозирда, Полша футболи ўзининг аввалги даражасига чиқиш учун, эҳтимол, Левандовскийдан воз кечиши керакдир, яна ким билади дейсиз?

Неймар

2014-йилда бўлиб ўтган мундиал олдидан Бразилиянинг имкониятлари анчагина юқори баҳоланган эди. Ёдингизда бўлса, юлдузли Бразилия Неймар атрофида қурилган, унинг маҳорати эвазигагина  ярим финалга қадар етиб келган «пентакампионлар» Неймарсиз Германияга қарши нима қилишни билмай қолишган, оқибатда миллат футболи тарихидаги энг аламли мағлубиятни қабул қилиб олишга мажбур бўлишган эди. Орадан 4 йил ўтиб Россия яшил майдонларида кечган ЖЧда ҳам ҳудди шундай ҳол такрорланган, бироқ бу сафар Неймар ва Коутинога суянган Бразилияни уюшқоқ ва жамоавий футбол эвазига «Белгия» мағлубиятга учратган эди. Балки, Бразилия футболининг кучсизлашиб қолганига сабаби ҳам айнан шундадир?!

Лео Месси

Мана бир неча йилдан бери Аргентина терма жамоаси таркибида Мессидек супер юлдуз бўлсада, айтарли ҳеч қандай ютуққа эриша олмаяпти. Буни сири нимада? Кетма-кет бой берилган финаллардан сўнг охирги ЖЧда зўрға гуруҳдан чиққан Аргентина ном жиҳатидан ўзидан бироз ортдаги Францияга ўйинни бой бериб қўйди. Франция ўша мусобақада юлдузларга эмас, жамоавий ўйинга суянган холда ҳаракат қилди ва охирида мақсадига эришди. Аргентина эса, Мессига ишониб яна бир катта турнирни бой берди. Ваҳоланки, Аргентинада исталган позиция учун иқтидорли ва номдор футболчилар керагидан ортиқ топилсада, сўнгги 10 йил давомида терма жамоа тўлиқ Мессининг атрофида қурилди ва шакллантирилди.

2014-йилдаги мундиалда бир қарашда ҳаммаси иш бергандек кўриниши мумкин, аслида, ўша турнирда Ди Мариа терманинг елкасида кўтариб юрган бўлсада номдор ватандошининг соясида қолиб кетган эди. Сўнгги мундиалда французлар Мессини Канте ёрдамида беркитиб ташлашди ва Аргентинани бурчакка сиқиб қўйишнинг уддасидан чиқди. Оқибатда, Аргентина яна бир бор катта турнидан совринсиз уйга қайтишга мажбур бўлди. Тўғри,  Мессининг иқтидорига гап-сўз бўлиши мумкин эмас, бироқ яхшилаб ўйлашнинг вақти келмадимикан?!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:03, 24.04.2019. Ўқилди: 5503 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик