Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мухлисларни йиғлатган футболчилар…

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболчилар жонажон жамоаларидан кетиш олдидан ОАВ учун матбуот анжумани ташкил этишлари анъанага айланиб улгурди. Бугун ана шундай учрашувларда айтилган энг таъсирли сўзларни эътиборингизга ҳавола этамиз

2015-йил Икер Касилас

-  Авваламбор, шу ерга келиб мени қўллаб-қувватлаб турган инсонларга ўз миннатдорчилигимни  билдирмоқчиман. Тўғриси, бугун мен учун ўта оғир кун. Умримнинг энг яхши онлари ўтган клубим билан хайрлашмоқдаман. Мени бу ерда ардоқлаб катта қилишди. Энди бошлаган ишимни «Пору»да давом эттираман. Сизлар билан эса, хайрлашмайман, сабаби ҳа демай яна кўришамиз. Ҳала, Мадрид!

2015-йил Хави

-  Мен бундан 25 йил аввал «Барселона»га келган эдим. Ишонинг, бундай ютуқларга эришиш ҳақида хатто орзу ҳам қилмаган эдим. Мен «Барселона»дан миннатдорман ва бу клубнинг бир бўлаги эканлигимдан фахрланаман. Сизлар билан хайрлашиш мен учун жуда оғир, аммо келажакда, албатта, ортга қайтаман деб умид қиламан…

2018-йил Иниеста

-  Бу клубда ўтган 22 йил учун ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. «Барселона»га илк келган кунларимда  болакай эдим. Энди эркак бўлиб уни    тарк этмоқдаман. Мен дунёнинг энг кучли клубида ўйнаганим билан фахрланаман ва бу ҳақида ўз фарзандларимга ғурур билан айтиб бераман. Ҳамма-ҳаммаси учун раҳмат сизларга…

2018-йил Арсен Венгер

-  Узоқ муддат давомида менга чидаганингиз учун раҳмат! Биламан, сизларга осон бўлмаган (Кулади). Мен ҳам худди сизлар каби «Арсенал»нинг чин мухлисиман. Бу биласизми нима дегани? Бу дегани биз бир оиламиз ва жамоамиз учун биргаликда қайғурамиз, қувонамиз, ғазабланамиз.  Мен кейинги мавсумда йигитларимни чин юракдан      қўллаб-қувватлаб туришингизни сизлардан илтимос қилган бўлар эдим. Улар шунга лойиқ футболчилар! Сизларга охирги сўзимни айтмоқчиман. Мен сизларни жуда соғинаман…

Роналдунинг «Ювентус»га ўтиш олдидан мухлисларига ёзган мактубидан парча

“Бу буюк 9 йилни ҳеч қачон унутмайман. Менинг қалбим «Реал Мадрид»га бўлган меҳр ва соғинчга тўла. Кетишимга келадиган бўлсак, бунда клубнинг айби йўқ. Мен ўзим улардан илтимос қилдим. Ҳаётимда янги саҳифа очиш мақсадида Туринга йўл оляпман. Шундай бўлсада, «Реал Мадрид»нинг эмблемаси, стадиони, футболкаси доим меники бўлиб қолаверади! Менинг клуб мухлислари олдида қарзим кўп. Улар ва жамоадошларим ёрдами билан мен жамики совринларни қўлга киритдим. Энди хайрлашиш вақти яқинлашганида клубимга омад ва зафарлар тилаб қоламан. Ўз сўзларим якунида бундан 9 йил аввал айтганимдек Ҳала, Мадрид!”

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:59, 27.04.2019. Ўқилди: 12386 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик