Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • 3:2
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

"Реал" "Манчестер Юнайтед"га юлдузини 90 млн еврога сотишдан бош тортди [3133]

AS: Перес январда Зиданни олиб келиши мумкин [2119]

Ҳакимийнинг агенти футболчининг "Реал"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди [1965]

"Арсенал" "Манчестер Юнайтед"да қадрланмаган юлдузни 80 миллион еврога сотиб олмоқчи [1957]

Суперлига. "Пахтакор"да чемпионлик учун кичик имконият сақланиб қолди [1881]

Sport ва Futbol телеканалларида 21 ноябрь куни 5 та футбол ва 1 та футзал трансляцияси бор [1872]

Хаби Алонсо Мбаппе ва Винисиус билан "Реал" ҳужум чизиғида ким ўйнаши кераклигини ҳал қилолмаяпти [1843]

"Манчестер Сити" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди: "Энди оила даврасида вақт ўтказиш вақти келди" [1795]

U-17 ЖЧ. Бугун чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади [1759]

3 та ярим ҳимоячи учун 250 миллион фунт! "МЮ" кейинги ёзда бомба трансферлар амалга оширмоқчи [1541]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 29 57
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 29 39
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Андижон 29 32
12 Қўқон-1912 29 31
13 Машъал 29 30
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 29 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф
29-тур Машъал 0-0 Навбаҳор
29-тур Андижон 3-2 Хоразм
29-тур Динамо 0-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тўхтанг, шошилмай туринг… Роналду, Роналду ва яна Роналду...

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Криштиану Роналду ЕЧЛ чорак финали доирасида «Аякс»га қарши кечган илк ўйин­да турнирнинг тўпурарликка дахлдор бир неча рекордини янгилаганди, лекин унинг 700та гол маррасига етишига ҳали бор.

Аниқроқ айтсак, португалиялик юлдуз бутун фаолияти давомида ҳозирга қадар жами 682та голга муаллифлик қилган. Гап шундаки, «Аякс» билан Амстердамдаги учрашувдан сўнг айрим ОАВда Роналду фаолиятидаги 700-голини нишонлагани ҳақида маълумот берилди. Албатта, бу феноменал натижа ҳисобланади. Ахир бутун футбол тарихида расмий ўйинларда 700та гол маррасига етиш атиги 5 нафар буюк тўпурарга насиб этган - Герд Мюллер (735та), Ференц Пушкаш (746та), Пеле (767та), Ромарио (772та) ва Йозеф Бицан (805та). Демак, Криштиану яқин орада суперюбилейни нишонлаб, беназир бешликни олтиликка айлантириши мумкин. 

Нега шошилишди?

Савол туғилади: Роналдунинг 700та гол маррасига етгани ҳақидаги маълумот қаердан олинди? Ахир ахборот-коммуникация соҳаси ривожланган замонда яшаяпмиз ва мегаюлдуз статистикаси масаласида хато қилиш ақлга сиғмайди. Маълум бўлишича, 700та гол марраси ҳақида бонг урган ОАВ вакиллари Роналдунинг «катта» ва «кичик» голларини қўшиб ҳисоблашган. Аниқроқ айтсак, улар «Ювентус» етакчиси томонидан вақтида Португалия ёшлар ва олимпия термалари сафида урилган голларни ҳам умумий ҳисобга қўшишган. Шу тариқа ахборот оламида анг­лашилмовчилик юзага келди. ФИФА тамойилига кўра эса, футболчининг шахсий статистикасига унинг клублар миқёсидаги расмий турнирлар ва терма жамоаси (расмий ва ФИФА рўйхатига олинган ўртоқлик ўйинлари) сафида урган голлари киритилади.

Мессидан «Қочиб» кетиш

Аслида португалиялик ҳисобида «атиги» 682та гол мавжуд. Тушунарлики, шунинг ўзи ҳам кўп, жуда кўп. Ҳар ҳолда, амалдаги футболчиларга қарасак, ҳеч ким Роналдучалик кўп гол қувончини туйган эмас. Таққослаш учун албатта, Криштианунинг бош рақобатчиси Лионель Месси статистикасига қараймиз. Аргентиналик футболчи шу кунга қадар 662та голдан хирмон ясади. Лео сешанба оқшоми «МЮ»га қарши кечган ЧЛ баҳсида «дубл»га эришди. Натижада Роналду - Месси қарама-қаршилигида фарқ бирозгина қисқарди: португал шоввози энди 20та гол кўринишида олдинда. Криштианунинг «Аякс» билан баҳсларда ЧЛга дахлдор қандай юқори кўрсаткичларни забт этганига келсак, улар 3та:

- ЧЛда 126-голини урди (рекорд);

- ЧЛ «плей-офф» раундларида 65-голини урди (рекорд);

- ЧЛ чорак финал раундида 25-голини урди (рекорд).

Хуллас, «Ювентус» ҳужумчиси ўзига тегишли 3та рекордни янгилади. Лекин у хотиржам бўлолмайди, барибир. Бинобарин, пойгада бош таъқибчиси - Лео Мессининг нафасини шундоқ ҳис қилиб турибди. Мисол учун, «Барса» етакчиси жорий ЧЛда рақиблар дарвозасини 10 марта нишонга олган бўлса, Криш энди 6-голини расмийлаштирдию, курашдан четга чиқди. Қизиқ, Роналдуга тегишли 3та рекорд кўрсаткич бў­йича аргентиналикнинг натижаси қандай? У ҳозирча рекорддан анча орқада:

- ЧЛдаги умумий голлари сони - 110та;

- ЧЛ «плей-офф» раундларидаги голлари сони - 44та;

- ЧЛ чорак финал раундидаги голлари сони - 12та.

КУБОК ФАКТОРИ

Роналду «Аякс» билан ўйинларда айнан кубок (олимпия) тизимидаги босқичларда самарани ошира олишга қодирлигини яна бир бора исботлади. Бунга унинг жорий ЧЛдаги статистикаси яққол мисол: 6та голидан атиги 1тасини гуруҳ раундида урган «Юве» юлдузи 1|8 ва 1|4 финаллар доирасидаги 4та ўйинда рақиб жамоа­ларни 5 бора жазолади. Яна бир томони, Турин клубининг «плей-офф»-2019даги барча голлари айнан Роналду номига ёзилди. Қизиқ маълумот: Криштиа­ну ЧЛдаги дебют голини «Аякс» билан ўйин вақтидан роппа-роса 12 йил муқаддам айнан чорак финал учрашувида нишонлаган эди. Аниқроқ айтсак, у 2007 йилнинг 10 апрель куни «Рома» дарвозасига тўп киритган. Умуман олганда, Роналду мавсум-2003|2004дан буён ўз жа­моала­ри - «МЮ», «Реал» ва «Ювентус»нинг ЧЛ «плей-офф» босқичларида урган жами голларидан нақ 43,9 фоизига муаллифлик қилгани билан мақтанишга ҳақли. Ҳа, у «ҳаёт-мамот» олишувларига мослашган чинакам жанг­чи!

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:33, 28.04.2019. Ўқилди: 15936 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 19
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.