Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сиёсат, маданият ва мадҳия… Ёхуд Хитойнинг футболчилар учун янги шартлари

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар
A A A

South China Morning Post нашри маълумотларига кўра, Хитойда футболчиларни маҳаллийлаштириш қоидасини кескин қатъийлаштиришди.

Эндиликда мамлакат фуқаролигини олиб, чин юрти терма жамоасида ўйнашни хоҳловчи хорижликлар бир қатор талабларни бажаришлари шарт. Хитой паспортига даъвогар ўйинчи олдига қўйиладиган асосий талаблар:

1. Хитой тарихини ўрганиш (махсус курсда ўқиш асносида)

2. Хитой коммунистик партияси ғоялари, мамлакат маданияти ва маҳаллий тилни билиш, шунингдек, сиёсий таълим олиш

3. Хитой мадҳиясини ёдлаш

Ўқитиш жараёнини футболчининг клуби ташкиллаштиради ва барчасини алоҳида тайинланган мутасаддилар назорат қилишади.

Хитой қонунчилигига кўра, бошқа мамлакат фуқаросига маҳаллий паспорт берилмайди. Оддий айтганда, Хитой паспортини олишни истаган киши ўз ватани фуқаролигидан воз кечиши керак. Айтганча, норвегиялик 21 ёшли Йон Хоу Сетер Хитой фуқаролигини олган биринчи футболчи бўлди. У Норвегияга айнан Хитойдан кўчиб кетган аёлнинг фарзандидир.

Хуллас, Йон Хоунинг исми-шарифи ўзгарди - Хой Юнхен. Норвегиялик иқтидор эгаси айни пайт «Пекин Гоуан»да Седрик Бакамбу ва Ренато Аугусто каби машҳур футболчилар билан бирга ўйнамоқда. Хуллас, Хой онасининг орзуси (у ўғлини Хитой терма жамоаси сафида кўрмоқчи) йўлида Норвегиядан мутлақо воз кечди, гарчи ёшлар тоифасидаги халқаро турнирларда скандинавияликлар шарафини ҳимоя қилган бўлсада.

Кейинроқ «Арсенал»нинг собиқ футболчиси Нико Йеннарис ҳам Хитой паспортини олиб, исми-шарифини ўзгартирди - Ли Ке. Унга ҳам онасининг хитойлик эканлиги қўл келди. Англиялик яна бир ўйинчи - Тиас Браунинг фуқаролик олиш юзасидан энди ариза топширган. Унинг бобоси хитойлик, ўзи ҳозирда «Гуанжоу Эвергранд»да Паулиньо ва Талиска билан бирга ўйнамоқда.

Вақтида Габон термаси шарафини ҳимоя қилган «Шанхай Шенхуа» вакили Александер Ндумбу ҳам хитойликка айланди - Цян Цзигей, лекин у Чин юрти миллий жамоасида ўйнолмайди.

Умуман, хорижлик футболчиларга фуқаролик бериш - мамлакат раҳбари Си Цзинпин томонидан қабул қилинган лойиҳанинг бир қисми. Чунончи, футболга меҳри баланд Цзинпин ЖЧни Хитойда ўтказиш ва ҳаттоки, 2050 йилга қадар жаҳон кубогини ютишга қаратилган катта лойиҳани тасдиқлаган...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 15:36, 02.05.2019. Ўқилди: 4520 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик