Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Шаҳар байрамида ғалаба шарт эди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Динамо» - «Бухоро» (4:1) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ва суперкамбэк ҳақида
- Ўйинни ёмон бошламагандик, илк дақиқалардаёқ яхши вазиятдан фойдалана олмадик. Кейин эса рақиб кутилмаганда илк вазиятидан фойдаланиб кетди. Биз рақиб аутдан тўпни жарима майдонига улоқтириб, бўйдор ўйинчилари эвазига вазият яратишини билардик, йигитларга айтгандик, аммо тушунарсиз тарзда гол ўтказдик. Голдан кейин эса ўйинни ташкил этишда нотўғри ўйнадик. Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқмадим. Иккинчи бўлимда эса ўзгара олдик ва жамоамдан миннатдорман. Тўпни ўзимизда сақлаб, ҳужумкор ўйнадик. Самарқанд шаҳар байрам кунида стадионга келган минглаб мухлисларимизни хурсанд этишимиз шарт эди. Уларга ҳам томошабоп ўйинимиз ёқди деб ўйлайман.

«Бухоро»нинг зич ҳимояси ва бўйдор ўйинчилари ҳақида
- «Бухоро»нинг ўйини кучли ва бўйдор ўйинчилар устида қурилган, стандарт вазиятлар уларнинг асосий қуроли эканини билардик. Иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик ва ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин жамоамиз рақиб ҳимоясини буза олди. Эҳтимол, унгача миллий жамоа бош мураббийи ўйинга келгани ҳам футболчиларга бошида таъсир қилгандир, сабаби бундай пайтда жамоавий ўйин эмас, ўйинчилар ўзларини кўпроқ кўрсатишга уринишади. Балки, ФИФА кунлари сабаб узоқ муддат расмий ўйин амалиётисиз қолганимиз ҳам таъсир қилгандир, мисол учун Жаҳонгир Ўрозов анча вақт жамоамизда бўлмагани, узоқ сафарга худди сайёҳдек бориб келгани, унга ўйин амалиёти етишмагани биринчи бўлимда сезилди. 6 кундан кейин яна ўйин, умид қиламанки тезроқ тикланиб, тайёр бўламиз.

Фирдавс Абдураҳмоновнинг дубли ва ўсиши ҳақида
- У ўйини билан ёшлар жамоасига чақирилди ва гол урганди. Бугунги ўйини ҳам хурсанд қилади. Унинг имкониятини биламан, турли нуқталарда синаб кўраман. Самарқандлик ёш ўйинчи сифатида ундаги ўсиш хурсанд қилади, у ишлашдан тўхтамаслиги ва юқори савияли ўйинчи даражасига ўсиши керак. Таркибда самарқандлик ёш ўйинчилар кўпайиши устида ишлашда давом этамиз.

Ҳожимирзаевнинг голи ва нуқтасига қайтгани ҳақида
- Таркибдаги жароҳатлар сабабли Ҳожимирзаевни ўз нуқтасида эмас, яққол ҳужумчи сифатида ўйнатишга мажбур эдик. Рақиблар эса буни яхши ўрганиб олиб, ҳар сафар Анварнинг ўзи 3-4 нафар ҳимоячига қарши ўйнашига тўғри келарди. Бундай вазиятда унинг ўзига катта оғирлик тушарди. Бугун Ҳошимов майдонга қайтгач, Ҳожимирзаев ўзини яхши ҳис этадиган, ўзи учун самарали бўлган нуқтасига қайтди ва ажойиб гол урди. Умид қиламанки, бу миллий жамоа бош мураббийига ҳам ёқди, ҳар ҳолда бундай голни машғулотда уриш бошқа, ўйинда, миллий жамоа мураббийи кузатаётганда уриш бошқа нарса. Бу гол унга миллий жамоа сафидан ўрин олишига ёрдам беришига умид қиламан.

Станоевичнинг суперголи ва ўйинни ўзгартиргани ҳақида
- Марко – тажрибали ўйинчи, уни яхши биламиз, имкониятларидан хабардормиз. У захирадан тушди ва катта тажрибага эга ўз ишининг устаси мана шундай ҳаракат қилиши керак. У ўйини билан бизга катта ёрдам берди, ундан миннатдорман. Бугун унинг об-ҳавоси бўлди.

Ҳошимов ва Мираҳмадовнинг қайтиши ҳақида
- Улуғбек Ҳошимов узоқ муддат бизга ёрдам бера олмади ва машғулотлар жараёнида унинг ҳали тўлиқ кириша олмаётгани сезилади, яъни қўрқув бордек, ҳали ўзини эҳтиёт қилишга уринмоқда. Шу боис ҳали уни илк дақиқаларданоқ туширмагандик. Вазият шуни тақозо этгач, Анварни қанотга олиб, уни марказга қўйдик. Умид қиламанки, Улуғбек яна жароҳат олиб қолмаслик ҳақида ўйламайди, чунки бунгача у текис жойда икки бор жароҳат олганди, шунга ўзини эҳтиёт қилишга уринаётганди. Мираҳмадов ҳам жароҳатдан қайтгач, ҳали ўзини эҳтиёт қилишга ҳаракат қилаётгани машғулотларда кўриняпти. Яъни, ҳар икки ҳужумчимиз руҳий жиҳатдан тайёр эмас. Бу ўткинчи ҳолат. Бу борада уларга ёрдам берамиз ва майдонга туширамиз.

Жаҳонгир Абдусаломовнинг таркибда йўқлиги ҳақида
- Фикрингизга қўшиламан, 1-бўлимда Абдусаломовнинг йўқлиги билинди. Чунки, бунгача ҳужумкор марказдаги ўйинимиз у орқали қуриларди. Биринчи бўлимда йигитлар уни излагандек бўлишди. Марказдаги уч бурчак – Ратиньо, Плетнёв ва Абдусаломов комбинациямиз бузилгандек эди. Шу боис ҳам ҳужумларни нотўғри ташкил қилдик. «Сурхон» билан ўйинда гол урганидан кейин олган жароҳати сабаб уни тахминан 20 кун кутишга мажбур эдик. У тез орада машғулотларга қайтишига умид қиламан, - деди Вадим Карленович ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Манба: "Динамо" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 13:32, 19.10.2025. Ўқилди: 1007 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик