Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 06.12.2025 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Арсенал
      • 06.12.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 06.12.2025 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Сандерленд
      • 06.12.2025 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Бёрнли
      • 06.12.2025 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брентфорд
      • 06.12.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Челси
      • 06.12.2025 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.12.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.12.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 06.12.2025 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Мальорка
      • 06.12.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Хетафе
      • 06.12.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 06.12.2025 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Барселона
      • 07.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 07.12.2025 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Жирона
      • 07.12.2025 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Севилья
      • 07.12.2025 22:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • «A» Серия
      • 06.12.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Фиорентина
      • 06.12.2025 22:00
      • Интер
      • -:-
      • Комо
      • 07.12.2025 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Аталанта
      • 07.12.2025 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лечче
      • 07.12.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Рома
      • 07.12.2025 22:00
      • Лацио
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 14 32
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 14 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Мальорка 15 14
16 Валенсия 14 14
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аҳволлар қалай, Халк?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубида тўп сурган, айни пайт ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан бирга Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик ҳужумчи Халк ҳақида эшитгансиз, албатта.

«Семизгина» шартнома эгаси ҳисобланган Халк ҳозирда Хитой клубидан йилига 20 млн. евро миқдорида маош олмоқда ва имкон қадар олаётган пулларини оқлаб, маҳаллий ишқибозларни хурсанд қилиш пайида. 32 ёшли Халк шу кунгача барча турнирларда «Шанхай СИПГ» либосида 94 марта майдонга тушиб, уларда 55та гол уришга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, мазкур голларнинг 13тасидан сўнг «Шанхай» тарихий ғалабаларга эришди. 2018 йили эса «қизил бургутлар» Суперлигада чемпионлик шоҳсупасига кўтарилиб, бу борада «Гуанжоу Эвергранд»нинг Хитойдаги 7 йиллик гегемонлигига чек қўйишди.

Бу йилги мавсум старти «Шанхай» учун бирмунча беқарор келди. Дастлабки турлардаги икки қониқарсиз натижа - «Тяньцзинь Цюаньцзянь»га қарши сафардаги дуранг ва ўз майдонида «Чунцин Лифан»дан қабул қилиб олинган мағлубият туфайли клуб чемпионат жадвалида учинчи ўринга тушиб қолди. Аммо Халк ўзига белгилаб олган «планка»ни асло пастга туширмаяпти. Дейлик, у ҳатто ўша мағлубиятли «Чунцин Лифан»га қарши учрашувда ҳам зиммасидаги вазифани тўлиқ адо этиб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Зарба кучи шу қадар эдики, бу ҳолатда дарвоза тўри қандай қилиб бутун қолгани ҳайратланарли.

32 ёшда бўла туриб, жисмоний кўрсаткичлар борасида топ-даражани сақлаб туришнинг ўзи қийин. Бразилиялик паҳлавон эса буни уддалаяпти, ҳарқалай. Чунончи, у ҳар бир расмий учрашув ёки мураккаб машғулотлардан сўнг соғлиғи хусусида етарлича қайғуриб, тикланиш жараёни ҳамда енгил машқларга катта эътибор қаратади. Бунинг устига, «Инстаграм»даги саҳифасига тренажёр залидан суратларни мунтазам жойлаб, жисмоний ҳолатидан мухлисларини доим хабардор қилиб туради. Хуллас, Халк - ҳақиқий «машина»!

Кундалик ҳаёт масаласига келсак, бу борада Халкнинг ишлари жойида. Ҳатто айтиш мумкинки, у Хитойда оиласи учун аввалгидан ҳам кўпроқ вақт ажратишга улгуряпти. Рақамлар мисолида олсак, у 2018 йили клуб либосида барча турнирларда атиги 34 марта майдонга тушди, холос. Футболчи бўш вақтларида рафиқаси Иран, ўғиллари Иан ва Тьяго, шунингдек, арзанда қизчаси Алисиялар ҳамроҳлигида тез-тез Шанхай бўйлаб сайр уюштириб, маҳаллий ресторанларда тайёрланган таомлардан тановул қилмоқда. Қизиғи шундаки, егулик ва хизматлар учун пулни доим ҳам Халк тўлайвермайди. «Бугунги тушлик учун тўловни рафиқам амалга оширганидан фойдаланиб қолдим», — дея ҳазиллашади ҳужумчи сурат остига изоҳ ёзиб.

Қисқаси, Халк ўзининг Хитойдаги тинч ва осуда, қулай ҳаёт тарзидан мамнун. Шу боис, у Чин юртида шарт­номасининг охиригача - 2020 йилнинг декабригача қолмоқчи. Лекин «Шанхай»дан кейинги режалари ҳақида футболчи негадир сукут сақламоқда.

Очиқчасига тан олиш керак, Халк 2020 йилдан сўнг Европанинг қайсидир топ-клуби билан шартнома тузишига ишониш қийин. Чунончи, форвард мана 4 йилдирки, клублар миқёсидаги бирор-бир йирик турнирда қатнашмади (ОЧЛни ҳисобга олмасак, албатта), Бразилия миллий жамоаси либосини киймаганига ҳам 3 йил бўлди.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Халк терма шарафини 2016 йил июнида ҳимоя қилган. Шунда ҳам «пентакампеонлар» устози Дунга Америка кубогининг Перуга қарши ўйинида Халкка атиги 18 дақиқа вақт берган, холос.

«Ҳозирда 32 ёшга тўлдим. Одамлар эса катта клубларда ўйнашим мумкин бўлганини ҳамон гапришади. Шубҳасиз, мен «Порту» ва «Зенит»ни катта клуб деб биламан, аммо бу ўринда гап Испания, Италия ёхуд Англия чемпионатлари ҳақида бормоқда. Аммо минг афсуски, каминада бундай имконият бўлмади, — дейди ҳужумчи. — Ваҳоланки, шахсий кўрсаткичларим кучимни Европа чемпионатларида ҳам бемалол намойиш қилиш учун етарди. Ким билади дейсиз, эҳтимол, мени агентим йўлдан ургандир?!»

Шуниси аниқки, Халк футболчилик фаолияти шундай кўриниш олганидан асло афсусда эмас. Бу фикр ҳужумчининг ўзидан кўра, кўпроқ унинг мухлисларини ўйлантиради. Зеро, ишқибозлар Халкнинг зарбасидан сўнг дарвоза тўри йиртилиб кетганини фақат «Зенит»нинг машғулотлар майдонида эмас, Европанинг энг яхши лигаларида кўришни ҳам исташганди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 02:15, 06.05.2019. Ўқилди: 5747 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
7 Вильярреал Альберто Молейро 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.