Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1931 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Златан учун одатий ҳафта

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

MLS бош юлдузи Златан Ибрагимович гол урди, урушди, болакайни меҳрибонларча юпатди ва VAR ҳақида «чиройли» гаплар айтди - булар новча швед учун ҳафта давомидаги одатий воқеликлар. Ҳа, ажиб голларию, ўзига хос характери билан еврофутболда чуқур из қолдирган ҳужумчи энди океан ортида ҳам мухлисларни сира зериктираётгани йўқ. MLSнинг янги мавсуми тобора қизимоқда: «Лос-Анжелес Гэлэкси» клуби 9-турдан кейин 2-ўринда бормоқда. Ибрагимович бу орада 7та ўйинда қатнашиб,  8та гол уришдан ташқари, ўз ҳисобига 1та самарали узатма ёзиб қўйди. Бўйдор швед тўпурарлар пойгасида 11та гол урган Карлос Вела («Лос-Анжелес»)дан ортда қолмоқда, холос.

37 ёшли швед «Лос-Анжелес Гэлэкси»нинг «Реал Солт-Лейк» клубига қарши учрашувида ғалаба голи муаллифига айланди. Шу тариқа унинг «Гэлэкси»даги умумий статистикаси янада яхшиланди - 34та ўйинда 30та гол! Ғурури баланд ҳужумчи шунинг баробарида бутун баҳс давомида рақиб вакили - нигериялик ҳимоячи Недум Онуохага тинчлик бергани йўқ: ҳам яхши, ҳам ёмон маънода. Биринчидан, Златан ҳимоячини кўп тер тўкишга мажбур қилди, иккинчидан эса, ниҳоят, гол ургач, уни жиғига тега бошлади, боз устига, иккинчи бўлим ярмида рақибини майдонга қулатди ва қоидага зид равишда ҳаракатлангани учун сариқ карточка олди. Диққатга сазовор томони, Ибра ўйин якунлангач, «Реал Солт-Лейк» кийиниш хонасига кириб, баланд бўйини «пастлатиб» Онуохадан узр сўрамоқчи бўлди. Аммо нигериялик футболчи унга қўл узатишни истамади. Натижада иккисининг муштлашиб кетишига оз қолди. «Ҳа, у олдимга узр сўрагани келди. Чунки учрашувнинг чамаси 60-дақиқасидан бошлаб, мени издан чиқариш пайида бўлди. Ҳаттоки, ҳақоратлашгача борди, йўқ қилиб ташлашини айтди. Ўзини бутун лига рамзи сифатида кўрадиган футболчига шундай хатти-ҳаракатлар ярашадими? Асло! Шунинг учун унинг узрини қабул қилмадим, қилмайман ҳам. Қандай ўйласа, ўйлайверсин, менга барибир. Ахир профессионал спортчининг ўзини бундай тутишига шунчаки, чидаб бўлмайди», — деди Онуоха.

Умуман олганда, Златан жорий мавсум эътибор марказига биринчи марта тушгани йўқ. Дейлик, швециялик голеадор бундан олдин VAR тизими ишидан қониқмай, видеотакрорларга масъул ҳакамларни обдон «тузлаганди». «Майдондаги ҳакам хатога йўл қўйиши мумкин ва буни тушунса бўлади. Аммо экран қаршисида талтайиб ўтирадиган кишининг хатоси... Ҳаттоки, стадион таблосида кўрсатилган видеотакрорда ҳам қоида жарима майдони ташқарисида бузилгани яққол билинди ва буни ҳамма кўрди. Ҳайронман, VAR мутахассислари вазиятга қандай қарашган? Йўқ, айюҳаннос солиш ниятидан йироқман. Бироқ вазиятга видеотакрор ёрдамида баҳо берадиган кимса қаҳва ичиб, ўйинга қаттиқ берилиб кетганга ўхшайди. Дарвоқе, ажойиб ўйинга! «Манчестер Сити» — «Тоттенхэм» учрашувида ҳаммамиз VAR тизими ишини кўрдик - шунчаки, тасанно айтишга арзийдиган қарор. Энди вақт етарли бўлишига қарамай, видеотакрорни тўғри кўрмаганликлари оқибатида ютқазган томон ҳолатини бир тасаввур қилинг... Яна бир бора такрорлайман: ҳаммада хато кузатилиши мумкин — гоҳида ўзимиз адашамиз, гоҳида ҳакамлар. Бироқ агар VAR ҳам адашадиган бўлса, бу тизимни йўқотиш керак ёки экран олдида ўтирадиганларни алмаштиринг...», - деганди Ибра «Гэлэкси» дарвозасига белгиланган пенальти юзасидан. Уни ғазаблантирган вазият учрашувнинг 50-дақиқасида рўй берганди: «Гэлэкси» ҳимоячи рақибини жарима майдони ташқарисида йиқитган бўлсада, рефери 11 метрли нуқтага ишора қилди.

Тўғри, Златан АҚШда вақтни фақат жанжал-можароларга сарфлаётгани йўқ. Хусусан, «Миннесота Юнай-тед»га қарши кечган учрашув олдидан ҳаттоки, MLSнинг жорий мавсумида кузатилган энг ёқимли ҳолатлардан бири қаҳрамонига айланди. У шунчаки, майдонга тушишда ўзига ҳамроҳлик қилган болакайни ажойиб тарзда юпатди.

— Жуда-жуда ҳаяжонланяпман, — деди болакай трибунаости йўлакчада.

— Нега? - сўради Златан

— Бу ақлга сиғмайди, сен ёнимдасан, қўлингни ушлаб турибман...

— Ма, ушла — Златан унга «Гэлэкси» вимпелини тутқазди. — Кел, буни рақибга бирга топширамиз. Ҳеч нарсани ўйлама, шунчаки, ҳозирги лаҳзалардан лаззат ол. Роҳатлансанг, бас!

Футболчи ва болакай ўртасидаги ушбу диалог учрашувнинг энг эътиборли воқелиги бўлди. Зеро, «Гэлэкси» ва «Миннесота» клублари якунда 0:0 ҳисобига кўнишди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 10:25, 10.05.2019. Ўқилди: 2519 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик