Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бувижон, сиз ҳақ экансиз!»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Барселона»нинг финал орзусини «ерга кўмган» Жоржиньо Вейналдум бугун доно бувисига алоҳида миннатдорчилик билдираётган бўлса, ажабмас. Зеро, у футболга айнан унинг қистови билан қадам қўйган экан.

Айтишларича, Жоржиньо болалигида футболга умуман қизиққан эмас. Сальто - бу болакайнинг энг севимли машғулоти бўлиб, у маълум вақт акробатика билан шуғулланган ҳам. Бироқ Франсина хоним набирасининг ушбу танловидан мутлақо норози эди ва охир-оқибат, ўз сўзини ўтказишга муваффақ бўлади.

Яъни кичик Жоржни акробатикадан воз кечишга кўндиради ва қўшимчасига набирасини футболга йўналтиради. Гап шундаки, шўх болакай акробатика тўгарагидан кейин уйга қайтгач, бувиси олдида сальто ташлашдан сира чарчамасди, унинг эса мудом юрак ҳовучлаб ўтиришига тўғри келарди: «Ҳой бола, ҳозир пешонанг ёрилмаса эди, тўхта, йиқилиб кетсанг, оёғинг синади-я...». 

Жоржиньо 5 ёшидаёқ бувиси қарамоғида қолганди. Гап шундаки, унинг ота-онаси ажрашишгач, Франсина хоним бўлажак ярим ҳимоячини ўзи билан олиб қолади. Чунончи, Вейналдумнинг асли африкалик отаси бедарак йўқолади (у ҳақда айтарли маълумот йўқ), суринамлик онаси эса, рўзғор тебратиш учун пул топиш илинжида Роттердамдан пойтахт - Амстердамга йўл олади. Хуллас, Жоржиньо тарбиясини ўз зиммасига олган доно буви аста-секин аврай-аврай, уни сакраш ва ўмбалоқ ошишдан қайтаради. Бунда қандай воситалардан фойдаланганию, Жоржга нималар ваъда қилгани ўзига аён.

Асосийси, у якунда мақсадига эришиб, набирасини нисбатан хавфсизроқ саналган спорт тури - футболга йўналтириш уддасидан чиқади. Франсина буви бошида Жоржни футбол машғулотларига шахсан ўзи элтиб қўярди. Бироқ бўлажак футболчи ўша вақт тўгаракда хоҳламайгина қатнашар, мактаб жамоаси сафига гоҳ-гоҳида қўшиларди, холос. Жоржиньо ҳаттоки, телевизорда ҳам футбол томоша қилмасди. Шундай экан, у катта турнирлар ва ажиб ўйинлардан баҳра олган эмас.

Ажойиб кунлардан бирида барчаси бирданига ўзгаради: мактаб маъмурияти 6 ёшли Жоржиньони маҳаллий иқтидорлар кўригига юборади.

Қарангки, футбол билан номигагина шуғулланаётган болакай ўзига хос танловда қатъияти ва курашга чанқоқлигини кўрсатиб, Роттердамнинг «Спарта» клуби мактаби мураббийлари назарига тушади. Митти Жорж шунда ҳам ўз салоҳиятига шубҳа билан қараб, футбол билан жиддий шуғулланиш масаласида иккиланади, бир тўхтамга келолмайди. Набирасини ҳар ерда қўллаб-қувватлашга ҳозиру нозир турадиган Франсина хоним эса дарҳол ўртага тушиб, вазиятга аралашади. Яъни Жоржиньога ўзини кўрсатиши учун ажо-йиб имконият туғилганини яхшилаб тушунтиради, далда беради.

Айтганча, Вейналдумга бу борада ижобий таъсир ўтказган яна бир киши бор - вақтида 6 йил Мадриднинг «Реал» клубида тўп сурган, кейинчалик ҳаттоки, Владикавказ «Алания»сида фаолият юритган Ройстон Дренте. Иккисини яқин қариндошлик ришталари боғлаб турганини ҳам алоҳида маълумот сифатида келтириш жоиз.

«Одатда ёш болалар кўплаб машҳур ўйинчиларни билишади, улар турсалар ҳам, ўтирсалар ҳам мияларида фақат битта нарса чарх уради - футбол, футбол, футбол..., - деганди Вейналдум Liverpool Echo журналистлари билан суҳбатда. - Бироқ бу гаплар мен ҳақимда эмас. Зеро, футбол томоша қилгани стадионга бормасдим, ҳаттоки, телевизорда ҳам кўрмасдим. Хуллас, 14 ёшга тўлгач, «Фейеноорд» тизимига қўшилганимдан кейингина профессионал футболчи бўлиш хусусида ўйлай бошладим. Бунга қадар футболнинг ҳаётий касбимга айланиши хаёлим четига ҳам келмаганди».

Умуман, Жоржиньо барчасида меҳрибон бувиси мададига таянади. Мисол учун, унинг клубдаги машғулотлари эрталаб соат 7да бошланарди. Бу вақтда шаҳар метроси ҳали ишга туширилмас, Франсина хоним ихтиёрида эса оддий енгил автомобиль ҳам йўқ эди. Хуллас, серҳаракат буви ҳаттоки, қишда ҳам набирасини ёнига олиб, секция жойига қадар чамаси 45 дақиқа йўл босарди. Оддий айтганда, у ҳар куни эрталаб Жоржни қўлидан тутганча 5 километр узоқликдаги машғулотлар майдонига бошларди.

«Бувижонимга алоҳида салом! Бугун айнан унинг қаттиққўллиги, меҳрибонлиги туфайли шу ерда турибман. Бувим вақтида мени футбол секциясига бермаганида, эҳтимолки, кўчада бекорга санғиб юриб, бундай имкониятга эга бўлмасмидим... У мени футболга йўналтириб, ёмон йўллардан узоқлаштирди, - деганди Вейналдум 2015 йили Голландия Эредевизионининг мавсумдаги энг яхши футболчисига аталган совринни қўлга олар экан. - Бувим ҳозир 84 ёшда, у ҳамиша мендан мактаб дарсларини қолдирмасликни талаб қиларди, шунинг баробарида яна нима биландир шуғулланишим зарурлигини уқтиришдан сира чарчамасди. Энг асосийси, у ҳамиша ёнимда бўлиб, бор кучим билан ҳаракатланишимга туртки берарди, ортга чекинишимга ҳеч қачон йўл қўймасди».

Вейналдум 2016 йили «Ливерпуль» билан шартнома тузиб, ўзи учун бегона шаҳарга кўчиб келганида ҳам, Франсина хоним унинг ёнида эди. Меҳрибон буви набираси Ливерпулга тўлиқ мослашиб олганидан кейингина ортга қайтди. Энди Жоржиньо маҳаллий суперқаҳрамон, 4:0 кўринишидаги буюк «камбэк» айнан унга тегишли, ахир...

Жоржиньо Вейналдум ЧЛ тарихида ярим финал ўйинида захирадан майдонга тушиб, «дубль» қайд этган биринчи футболчи бўлди. Голландиялик ярим ҳимоячи Марк-Андре тер Штегенни ўйиннинг 54 ва 56-дақиқаларида ожиз қолдирди. «Клопп мени захирада қолдирганини билгач, очиғи, роса жаҳлим чиқди. Мураббий эса унинг учун махфий қуролга айланишимни айтиб, кўнглимни кўтарди. Шу тариқа жамоага қўлдан келганича ёрдам беришга уриндим, 2та гол урганимдан хурсандман, албатта», - деди Вейналдум ўйиндан кейин.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 12:07, 17.05.2019. Ўқилди: 5003 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик