Forbes журнали 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган энг юқори даромадга эга футболчилар рейтингини тақдим этди, дея хабар бермоқда Sports.kz.
Рўйхатда Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду пешқадам бўлди. Нашр ҳисоб-китобларига кўра, 41 ёшли ҳужумчи сўнгги 12 ой ичида 300 миллион доллар даромад топган. Шундан 235 миллион доллар футбол фаолиятидан, яна 65 миллион доллар эса реклама ва тижорат шартномалари ҳиссасига тўғри келади.
Иккинчи ўринни Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси эгаллади. Унинг даромади 140 миллион долларга баҳоланган. Учинчи поғонадан эса Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўрин олди — 95 миллион доллар.
Таъкидланишича, Роналду ва Месси жаҳон чемпионатида иштирок этадиган амалдаги илк миллиардер футболчиларга айланган.
ЖЧ–2026нинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчиси:
-
Криштиану Роналду (Португалия) — 300 млн доллар
-
Лионель Месси (Аргентина) — 140 млн доллар
-
Килиан Мбаппе (Франция) — 95 млн доллар
-
Эрлинг Холанд (Норвегия) — 80 млн доллар
-
Винисиус Жуниор (Бразилия) — 60 млн доллар
-
Муҳаммад Салоҳ (Миср) — 55 млн доллар
-
Садио Мане (Сенегал) — 54 млн доллар
-
Жуд Беллингем (Англия) — 44 млн доллар
-
Ламин Ямал (Испания) — 43 млн доллар
-
Харри Кейн (Англия) — 41 млн доллар
Рейтингнинг 11-поғонасидан бразилиялик Неймар жой олди. Унинг йиллик даромади 38 миллион долларга баҳоланган.
2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирокида ташкил этилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).