Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФА: «Йирик ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси катта» (видео)

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати “КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта” номли кичик мақола эълон қилди.

“Ўйин йирик ҳисобда вакилларимиз фойдасига якунланди. Мазкур чиройли ғалабада “Миллий” стадионга йиғилган 34 000 нафарга яқин мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта эканини алоҳида таъкидлаш керак.

Улар ўйин давомида тинмасдан футболчиларимизни олқишлаб туришди. Стадионда ажойиб атмосфера яратишди. Айниқса, турли рангдаги байроқчаларни кўтариб ўзига хос мозайка яратилгани, худди Европа стадионларидаги каби чиройли манзарани юзага келтирди.

Бундай муҳит ўзимизнинг футболчиларга далда берган бўлса, рақиб футболчиларини довдиратиб қўйди. Бу ҳақида КХДР терма жамоаси бош мураббийи Юн Чон Су ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Ўйинда стадиондаги муҳит бизнинг футболчиларга босим юклади. Улар ўз ўйинларини намойиш қила олишмади”, деб таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ҳам мухлисларнинг таширфини алоҳида баҳолади.

“Бугун стадионда кўплаб мухлисларни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим. Очиғи, ўртоқлик ўйинига бу қадар кўп мухлис келади, деб кутмагандим. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтаман”, деди Купер.

Қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон миллий терма жамоаси сизнинг қўллаб-қувватлашингиз остида янада яхшироқ ва чиройлироқ ўйин намойиш қилишга, ижобий натижа қайд этиб, юртимиздаги барча мухлисларни хурсанд қилишга интилади! Шундай экан, стадионга ташриф буюринг, терма жамоамизни олқишланг ва ғалабага ўз ҳиссангизни қўшинг!

11 июнь куни соат 18:30да Сурия терма жамоасига қарши кечадиган ўйинда барча мухлисларни “Миллий” стадионда кутиб қоламиз!”, дейилади ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кеча КХДРга қарши ўйнаган Ўзбекистон терма жамоаси таркибида голларга Одил Аҳмедов, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Игорь Сергеев ва Достон Турсуновлар муаллифлик қилди.

Манба: UFA
Киритилди: 17:41, 08.06.2019. Ўқилди: 3993 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик