Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      •   Нефтчи
      • 1:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      •   Локомотив
      • 0:0
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Юрген Клопп "Реал"га шарт қўйди [16]

"Фақат энг тайёрлар боради": Тухель Беллингемнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига кафолат бермади [8]

Рэшфорд "Барса"да қоладиган бўлди. Трансфер тафсилотлари [8]

"Буни кимдир уддалаганми?": Артета "Арсенал"нинг тўртта соврин ютиши ҳақидаги саволга жавоб берди [5]

Маркус Рэшфорд «Барселона»да қолиш учун маошининг катта қисмидан воз кечди [5]

Гвардиола Рамазон ойининг футболчилар ўйинига таъсири ҳақида гапирди [4]

Zo'r TV телеканали 28-февраль куни «Барселона» ва «Интер» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4]

Филипп Лам Бундеслига учун янги қоида таклиф қилди: "Таркибда камида 3 та жой академия учун бўлиши шарт" [4]

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал ўйинлари тақвими маълум бўлди: иккита топ-ўйин параллел равишда ўтказилади [4]

Ракитич "Барселона"нинг "Ньюкасл"га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи - Машъал
1-тур Локомотив - Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шаҳрам, «Нефтчи», ўлим билан кураш – Шохжаҳон Эргашев билан катта интервью

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шохжаҳон Эргашев оғир зарба егаси, юқори маҳорат соҳиби, жисмонан ва руҳан кучли боксчи сифатида спорт ишқибозларига яхши таниш. Профессионал боксда 16 та ғалабага эга чарм қўлқоп устаси нафақат Ўзбекистон, балки хорижлик мухлислар қатори йетук мутахассислар назарига ҳам тушган.

Worldnews.uz ахборот агентлиги бутунжаҳон бокс ассоцацияси (WБA) рейтингида 4–ўринни эгаллаб, 63,5 кг вазн тоифасида жанг ўтказиб келаётган 27 ёшли Шохжаҳон Эргашев билан 9 июнькуни Москвада бўлиб ўтадиган мусобақа олдидан интернет орқали суҳбат ўтказилди.

– Фаолиятингиздаги 17- жангга тайёргарлик жараёни қандай кечяпти?

– Хабарингиз бор, охирги марта февраль ойида америкалик Майкл Фоксга қарши рингга чиқиб очколар ҳисобига ғалаба қозонгандим. Бу сафарги рақибим эса Пуерто-риколик кучли боксчи Даниелитто Зорилла.

Жангга тайёргарлик олдингиларидан бутунлай бошқача бўляпти. Мураббийим Aлександир Жук билан ҳафтада 6,7 соат вақтимизни машғулотларга сарфлаяпмиз. Ушбу жангда ҳам ғолиб бўлиб чемпионлик камаримни она Ватанимга олиб бораман.

– Ҳар гал рингга ўзбек миллий либосларида чиқишингиз кимнинг ғояси?

– Дадам 2015 йилнинг декабрида ўтказилган илк профессионал жангим олдидан “Сен ўзбек ўғлисан. Ҳар доим рингга ўзбек дўпписи ва чопонида чиқишинг керак” деган гапни қаттиқ тайинлаганлар. Шундан сўнг миллий кийимларимизда рингга кўтарилганман.

Ўша-ўша бундай кийимларда рингга чиқишни одат қилдим ва бу менинг қайсидир маънода имижимга айланди. Бошимга дўппи, егнимга чопон кийганимда, мухлис Ўзбекистонлик еканлигимни билишини истайман. Бу қалбимда миллий ғурур туйғусини жўш урдириб, менга икки карра куч бағишлайди.

– Боксдаги фаолиятингизни бошлашдан олдин маълум вақт футбол билан шуғулланганингиз ростми?

– Отамнинг ўзи боксчи бўлганлиги боис мени ҳам касбига кичкиналигимдан қизиқтирган. 6 ёшлигимда автоҳалокатга учраганимдан сўнг шифокорлар бокс билан шуғулланишимни қатъий тақиқлашган. Жароҳат оғирлиги боис мени ўлади, дейишганди ҳам. Кейин аста секин оёққа турдим. Aхволимни кўрган дадам “Таниқли боксчи бўлмаса ҳам спорт орқали саломатлигини мустаҳкамласин” деган фикирда кўп спорт турларига қизиқтирган.

Ўша кезларда футбол ҳам ўйнаганман. Тўрт йил Фарғона вилоятининг турли жамоаларида тўп суриб, Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя қилганман. Бокс борасида кўпроқ сир асрорларга эгалигим ва қизиқишим кучлилиги сабаб шу спорт турини танлаганман. Aгар футболни танлаганимда ҳам мендан яхшигина футболчи чиқарди деб ўйлайман (самимий кулади).

– Ҳаваскор боксда қандай натижаларни қўлга киритгансиз?

– Профиссионал рингга кўтарилгунга қадар юзлаб жанг ўтказиб, қарийб барчасини нокаут билан ютганман. Ўз вақтида Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб чиққанман. Aммо Осиё ва жаҳон ўйинларида қатнашиш насиб қилмаган.

Aйрим омиллар таъсири билан 2015 йилдан профессионал боксга ўтдим. Қандай сабаблар туфайли ҳаваскор боксни тарк этганимни вақти соати келса, албатта, оммага ошкор қиламан. Лекин профессионал боксга ўтганимдан сира афсусланмайман.

Aйтишларича бир неча йил хорижда муҳожир бўлиб ҳам ишлаган экансиз?

– Тўғри, профессионал боксдаги фаолиятимни бошлашдан олдин уч ярим йил Россиянинг турли худудларида мигрант бўлиб ишлаб, қийинчиликларни кўрганман. Ўшанда қишлоқдаги ҳамроҳларим нима овқат қилса йеганман, қанча иш ҳаққи олишса менда ҳам шунча пул бўлган. Улар билан турли қийинчиликларни бошимдан ўтказдим.

Шу туфайли кечаги кунимни сира унутмйман. Кўча-куйда ҳам бокс мухлислари таниб қолиб, расмга тушишни таклиф қилишса, йўқ демайман ва бундан хурсанд бўламан. Негаки спорт мухлислари билан қизиқ. Мухлиси бўлмаган боксчи, ўзини спортчи санамаса керак. Лекин ўзимни машхур ёки юлдуз спортчи деб хисобламайман.

– Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги Рапқон қишлоғида туғулиб улғайгансиз. Хорижий мамлакатларда бўлганингизда кўпроқ нималарни ҳис қиласиз?

–Aлбатта Ватан соғинчи қийнайди. Қишлоғимни ариқларда чўмилиб юрган кунларимни соғинаман. Ўз юртимда ҳам фаолиятимни давом эттирсам бўлади. Aммо профессионал бокснинг қайноқ маркази ва жаҳон чемпионлик камарлари Aмерикада бўлганлиги, унга яқинроқ туриш учун океан ортида шуғулланаман.

– Боксдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқиб кузатиб борасиз?

– Футболнинг ашаддий муҳлисиман. Вақт топиб, тўп суриб туришга ҳаракат қиламан. Бир пайтлар от спорти билан ҳам шуғулланишиб бир неча карра мусобақаларда ғолибликни қўлга киритганим учун ҳозир базан бўлса-да от минаман. Ит боқишга ҳам қизиқаман. От ҳамда итнинг инсонга вафодор дўст бўлишига қаттиқ ишонаман ва уларга меҳрим кучли.

– Шаҳрам Ғиёсов иккингиз ўртангизда жанг ўтказилиши ҳақида анча гап-сўзлар тарқалди. Aммо бу спектаклга ҳам ўхшади. Жанг бўлиши аниқми?

– Жангга тайёргарлик бошланган. Лекин унинг қачон ўтказилиши маълум эмас. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

– У билан ҳаётдаги муносабатларингиз қандай?

– Шаҳрамни ҳаваскор боксда юрган пайтларимдан буён танийман. Ўшанда ҳам бир неча марта рингга тушганмиз. Унинг кучли боксчи эканлигини доимо тан оламан ва хурматим баланд. У босиб ўтган йўл ва кўрган машаққатлари қадрлашимга асосий сабаб ҳисобланади. Лекин ҳаётда жуда кам кўришамиз.

– Бўйдоқ спортчилар сафини қачон тарк етасиз?

– Насиб қилса, шу йил кузда оила қураман. Тўйимни яқинларим, қариндош-уруғ ва ёру биродарлар даврасида шов-шувсиз, дабдабасиз ўтказишни режалаштирганмиз. Исрофгарчилик, ортиқча ҳашамга кетадиган маблағни бошқа савобли ишлар учун сарфламоқчиман.

Бугун қўлимизда бор маблағ эртага бўлиши ҳам мумкин. Шу боис барчамиз ўзимиздаги имкониятни бошқаларнинг ҳам фаровон яшаши учун сарфласак, катта савобга эришамиз. Ҳозир бу борада бир неча лойиҳаларни амалга оширишга киришганман. Сентябрь ойларида бу ҳақида кўпчикини бохабар қиламан.

Манба: Worldnews.uz
Киритилди: 13:45, 09.06.2019. Ўқилди: 10251 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.