Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • -:-
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Эрон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 23 46
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 23 26
14 Женоа 23 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Лечче 23 18
18 Фиорентина 23 17
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

07/02 22:00 Женоа - Наполи
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: «Дисквалификация қилинганим ўзбек футболининг зарарига ишлади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 24 июнь куни «Локомотив» янги бош мураббийи Самвел Бабаян билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бабаян анжуманнинг кириш қисмида, саволларга жавоб бериш олдидан карьерасидаги ўтмиши ва бугуни ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда Tribuna.uz мухбири.

«Дисквалификация қилинишим – адолатсизлик бўлганди»

«Бугундан карьерамда янги саҳифа очилмоқда. Футбол – менинг ҳаётим. Футболгақайтишим, айнан «Локомотив»дек муваффақиятли клубга келишим мен учун катта шараф. Бу таклиф учун раҳбариятдан миннатдорман. Клуб охирги уч йилдан буён ўзбек футболида етакчилик қилмоқда. Клубда иқтидорли йигитлар йиғилган, уларнинг ҳаммаси энг юқори марраларни кўзлайдиган ўйинчилардир. Клуб раҳбарлари ҳам – профессионаллар. Барчамиз мустаҳкам бир оила бўламиз.

Миллий жамоадан кетганимдан кейинги даврлари ишларимга келсак. Дисквалификация ва унинг бекор қилиниши, кейин Латвияда ишлаганим, сўнг ватанимга қайтиб, «Локомотив» клуби президентига маслаҳатчи бўлишим... Дисквалификация қилинишим сохта далилларга асосланганди. Бу адолатсизлик, ҳатто камситиш бўлганди.

Нега бундай қилинганди? Агар чуқурроқ қарайдиган бўлсак, менгача миллий жамоани бошқарган барча мураббийлар билан ҳам, катта эҳтимолки, худди шундай ҳолат кузатилган. Биз мақсадга эришишга яқин эдик, мухлисларимизга умид бағишлагандик. Афсуски, бизга қандайдир энг арзимас нарсалар халал берди», – деди Бабаян.

«Факт шуки, Сергеев – мамлакатимизнинг энг кучли ҳужумчиларидан»

«Аммо, яхши ҳамки, мендан олдин миллий жамоада ишлаган мураббийларга нисбатан бундай йўл тутишмаганди. Уларнинг ҳар бири ҳам 2 йил атрофидафутболда ишламаган эдилар. Бу федерация президенти ҳурматли Мираброр Зуфаровичнинг донолигидан дарак беради. У миллий жамоанинг собиқ мураббийларини авайлаган эди.

Менга келганда эса, одамлардаги ғазаб, мухлислардаги норозилик... Мен ана шу ажиотаж марказига тушиб қолдим. Айбловлар, эътирозлар... Масалан, Сергеев номуносиб, шахсий манфаатини деб уни майдонга туширган... Келинглар, фактлар билан гапирайлик. Биринчидан, Сергеевни миллий жамоага мендан олдин ишлаганмураббийлар ҳам таклиф этган. Иккинчидан, Сергеев менинг қўл остимдаги «Пахтакор»да ўйнаб, миллий жамоага чақирилганида, бошқа футболчи эди. Мен «Пахтакор»дан кетганимдан кейин у бошқа мураббийлар қўл остида бўлди. Учинчидан, бугунга келиб Сергеев мамлакатимизнинг энг кучли ва энг иқтидорли ҳужумчиларидан бири эканини исботлади. У гол урмаган ўйинларда ҳам бизнинг тактик схемамизда жамоага катта фойдаси тегарди», – деб эслаб ўтди «Локомотив» бош мураббийи.

«Дисквалификация қилинганим ўзбек футболининг зарарига ишлади»

«Менга нисбатан илгари сурилган айбловлар Юрмаланинг «Спартак» клуби бош мураббийи бўлишимга ҳам халал берди. Нега? Бу клуб раҳбарлари мени жамоага таклиф этишганида УЕФАнинг янги қоидаларидан бехабар бўлишган. УЕФА «Про» лицензиясини Европада ўқиб олган мураббийларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун янги тартиб жорий этган бўлиб, бунда баъзи истисноларга ҳам рухсат берган. Масалан, «Севилья» бош мураббийи бўлган Хорхе Сампаоли. У ҳам жамоага келганида алоҳида суҳбатдан ўтган. Худди шундай мутахассислар мен билан ҳам суҳбат ўтказди.

Европада олинган «Про» лицензиясини ҳимоя қилиш бўйича конвенция борлигига қарамай, мен «Спартак» мураббийи бўла олишим мумкин эди. Бу Жаҳон чемпионатидан олдин эди, ўша мутахассислар келишди, суҳбат қизиқарли ўтди. Ривожланиш стратегияси, тактика, янги методикалар ва бошқалар ҳақида гаплашдик. Кейин ўша дисквалификация ҳақида сўрашди. Бу эса вазиятга таъсир кўрсатмай қолмади. Хуллас, улар бош мураббий бўлишим учун менга нисбатан истисно қўллашга рухсат беришмади.

Бундан ким ютқазди? Ўз касбининг фидойиси сифатида мен ютқаздим. Бундан мамлакатимиз ҳам ютқазди, чунки мен Европа лигасида қатнашган ягона ўзбек мураббийи бўлишим мумкин эди. Осиё футболи ҳам ютқазди, чунки бугун ҳозир бирорта ҳам осиёлик мураббий Чемпионлар лигасида қатнашмаяпти. Мен қатнашишим мумкин эди. ЕЧЛ саралашида «Црвена Звезда»га қарши ўз уйимизда 0:0 ўйнаб, сафарда 0:2га ютқазиб қўйдик. 80-дақиқагача имкониятимиз бор эди. Айни мана шу «Црвена Звезда» гуруҳ босқичига чиқиб, ЕЧЛ ғолиби «Ливерпуль»ни мағлуб этди», – дея таъкидлади Самвел Бабаян.

«Келинглар, бўлган ишларни унутамиз»

«Дисквалификация қилинганимга келсак, бу ҳақда мендан нимадир эшитмоқчи бўлсангиз, адашасиз. Чунки, аввало, мен кўрган тарбия бунга йўл қўймайди. Иккинчидан, у одам ҳозир ишдан кетган. Учинчидан, четлатиш икки ҳафтадан кейин бекор қилинганининг ўзиёқ етарли факт. Дисквалификация бекор қилинганини айтмаслигимни сўрашганди.

Ўша хатдаги бир гапга гувоҳ бўлишингиз мумкин (журналистлардан бирини ёнига чорлаб, телефонини кўрсатди ва ундан жумлани ўқиб берди): «Ватанпарварлик хислатларини кўрсатгани эътиборга олиниб...»

Бу тақиқнинг бекор қилинишида мен томонимдан намойиш қилинган ватанпарварлик намунаси ҳам санаб ўтилган. Дисквалификация қилинишим адолатсизлик бўлганди. Мен бу мавзуга бошқа қайтишни хоҳламайман.

Тушунаман, Бабаян атрофидаги шов-шув эътиборни тортади, бунинг ортидан баъзи ОАВнинг рейтинги ошиши мумкин. Лекин, келинглар, буни унутамиз», – деди Бабаян.

«Бошқа бу мавзуда гапирмоқчи эмасман»

«Бу тарихнинг нимаси ёмон? Шуниси ёмонки, унинг мавзуси футбол эмас.

Мени гўёки «Бунёдкор» кафилликка олгани ҳақидаги хат? Бу, менимча, қандайдир ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун керак бўлган ва «Бунёдкор»дан ёзиб беришни сўрашган.

«Локомотив» эса мени ишга чақирди. Бу икки клуб, «Пахтакор»да ишлаганимдарақиб бўлганимизга қарамай, мени қўллаб-қувватлади. Бу эса футболимизда адолат ва олийжаноблик сақланиб қолганидан далолат.

Мен бу мавзуга ортиқ қайтмоқчи эмасман. Барчасини батафсил айтиб ўтдим, деб ўйлайман. Яна бир марта такрорлайман, булар ҳақида бошқа гапириш ниятим йўқ.

Бу воқеаларда фаол иштирок этган баъзи одамлар эса, кўрдимки, кўз очиб юмгунча ўзгариб олишади. Бу – ҳаёт. Барча ҳаракатларимиз ва сўзларимиз учун худонинг олдида жавоб берамиз», – дея таъкидлади «темирйўлчилар»нинг янги устози.

«Рус клубларида малака оширдим. Бизда менежерлар муаммоси бор»

«2018 йил январь ойида ёрдамчиларим билан стажировка ўташ учун Москванинг «Спартак» клубига бордик. У ерда кўп нарса ўргандик. У ердаги расмларимиз шов-шувга сабаб бўлгандик, лекин биз пиар қилиш учун борганимиз йўқ. Ўсиш-ўрганиш мақсадимиз эди.

Ёзда эса бир ой Москванинг ЦСКА клубида малака оширдик. Виктор Гончаренко бошчилигида Австрияда ўтган ўқув-машғулот йиғинида қатнашдик.

Яна нималар қилдим? УЕФА таклифига асосан, Таллинда «Атлетико» ва «Реал» ўртасида кечган Суперкубокда бўлдим. Таҳлилий фаолият билан ҳам машғул бўлдим. Ҳозир футболимизда менежерлар муаммоси бор. Ҳозир биз шу йўналишда бор кучимизни ишга солишимиз керак. Кўплаб талабалар спорт олийгоҳларини битиришяпти, лекин ҳақиқий клуб менежерлари амалда йўқ. Биз ҳакамларни, инспекторларни ўқитяпмиз. Профессионал менежерларни тайёрлаш устида эсаишламаяпмиз.

Мен айнан футболдаги менежмент тўғрисида илмий иш бошлагандим. Лекин фан номзоди илмий даражасини бекор қилишди. Ҳозир яна жорий этишган», – дея қайд этиб ўтди Самвел Бабаян.

Манба: aniq.uz
Киритилди: 15:41, 24.06.2019. Ўқилди: 10831 марта. Фикрлар: 28 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Верона Гифт Орбан 8
7 Милан Рафаэл Леау 7
8 Удинезе Кинан Дэвис 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.