Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 2:1
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4185 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукндаги маълумотларни беришда давом этамиз.

«Ювентус» Игуаиндан қутулмоқчи

Туриннинг «Ювентус» клуби устози аргентиналик ҳужумчи учун ўз жамоасида жой йўқлигини эълон қилди. Клуб Игуаин борасидаги исталган таклифни атрофлича кўриб чиқишга тайёр.
Сарри футболчидан унинг “«Челси» сафидаги омадсиз иштирокидан сўнг кўнгли қолиб кетганини ва янги жамоасида бундай ҳужумчи бўлмаслиги кераклигини очиқчасига тан олди”, – деб хабар бермоқда «Гоал» нашри.
Ҳозирча футболчи учун асосий даъвогар сифатида Римнинг «Рома» клуби ажралиб турибди. Улар Джекони сотиб юборгач унинг ўрнини Игуаин орқали тўлдириш мақсадида.

«Бавария» Манчестер клубларидан ўтиб кетди

Мюнҳеннинг «Бавария» клуби «Жувентус» футболчиси саналмиш Жоа Канселунинг трансфери билан жиддий қизиқиб қолди.
Италия клуби ўз футболчисини «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» клубларидан бирига 50 миллион еврога сотиш арафасида турган эди. Буни қаранг-ки, «Бавария» футболчи учун курашга катта тезликда кириб келди ва португалиялик футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилди. «Кекса Синиора»га немис клубининг таклифи жуда маъқул келган. Энди футболчи ва клуб ўзаро келишиб олса, ҳадемай бу трансфер амалга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Юве» Конселуни бундан бир мавсум илгари «Интер» клубидан 40 миллион еврога харид қилган эди.

«Милан» уни сотиб юборади

Милан шаҳрининг «Милан» клуби мутасаддилари Андреа Силвани сотиб юбориш тўғрисида бош қотирмоқда. Улар футболчининг трансфер қийматини 25 миллон этиб баҳолашди ва тезроқ ундан қутилиш нийятидалар.
Якунланган мавсумни «Севилия» таркибида ижарада ўтказган футболчи 25 та учрашувда майдонга тушган бўлсада, атиги 9 гол киритган ҳолос. Ундан кўплаб мутахассислар каттароқ натижа кутган эди.
Ҳозирда португалиялик футболчи учун «Вулверҳемптон», «Валенция», «Соутгемптон» сингари жамоалар кураш олиб бормоқда.

«Манчестер Юнайтед» пул ишлаб олмоқчи!

«Қизил иблислар» Давид де Хеани ушлаб қолиш учун бундан бир неча кун аввал ҳафтасига 350 минг евро маош белгиланган шартнома таклиф этишган, футболчи эса, бундан бош тортган эди.
«Эвенинг Стандар» нашри тарқатган хабарга кўра, клуб унга кеча аввалгисиданда яхшироқ таклиф билан мурожаат қилган. Футболчи бу сафар ўйлаб кўриш учун бироз вақт сўради. Энди воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Испаниялик дарвозабоннинг клуб билан тузган шартномаси 2020-йилнинг ёзида ўз якунига етади. Бу футболчи қишки траснферлар чоғида янги жамоаси билан шартнома имзолай олади дегани. «Қизил иблислар» ўз футболчисини текинга қўйиб юборишни сира истамаяпти. Давид эса, яна бир мавсум жамоада қолиб, сўнг катта маош илинжида бошқа клубга ўтишни режа қилган.

«Барселона» ўз футболчисини «Арсенал»га таклиф қилди

Католония супер клуби бразилиялик футболчи Малкомни  сотиб юборишга қарор қилди. Унга кўра жамоа уни кейинчалик сотиб олиш шарти билан 1 мавсумга ижарага бериш нийятида. Ҳозирча футболчи учун Лондоннинг «Арсенал» клуби асосий даъвогар бўлиб турибди. Афсуски, «Барселона» талаб қилаётган шартларга бошқа клублар кўнишни истамаяпти ва Малкомнинг трансфери кечикмоқда. Унга харидор бўлган «Арсенал»нинг трансфер нишони ҳам бугун тубдан ўзгариб кетди. Эндилкда «Тўпчилар» «Кристал Пелес» жамоаси футболчиси Заҳа борасида унинг клуби билан музокаралар бошлаш нийятида. Агарда бу трансфер амалга ошса, Малком яна бир мавсум заҳирада қолиб кетиши ҳеч гап эмас.

«Ювентус» Погба учун курашмоқда

Шу кунларда «Ювентус» клуби Пол Погба борасида ажойиб таклиф билан «Манчестер Юнайтед»ни ҳайрон қолдирмоқчи. Италия клуби Погба учун 70-80 миллион ва Пауло Дибалани таклиф қилмоқчи. Бундан ташқари, бу шартномада бир нечта бонуслар мавжуд бўлиб, ундан ҳам 10 миллион евро атрофида пул ишлаб олиш мумкин.

«Манчестер Юнайтед» нинг ўзи эса  футболчи учун 150 миллион евродан камига рози бўлмаслигини эълон қилган эди. Погба учун «Реал Мадрид» жамоаси ҳам уни ўз сафида кўриш борасида тинимсиз музокаралар ўтказмоқда. Улар футболчи учун 120 миллон атрофида пул таклиф етган.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 10:24, 04.07.2019. Ўқилди: 12360 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.