Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукндаги энг янги маълумотлар билан ўртоқлашишда давом этамиз

Клопп трансфер компанияси ҳақида гапирди

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп сўнгги ўртоқлик учрашувидан сўнг бу мавсумдаги трансфер режалари бўйича ўзининг  фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйлашимча, бу йилги трансфер ойнаси чоғида энг фаоллардан бири бўлмаймиз. Нега дейсизми? Бизда шундоқ ҳам кўплаб янги футболчилар мавжуд. Булар жумласига Чемберлен ва Брюстерларни қўшган бўлар эдим. Бундан ташқари биз 17 ёшлик Сепп ван ден Бергни хам харид қилдик. Бизнинг барча ёш футболчиларимиз янги харид қилинган ўйинчилар мақомига эга. Чемберленга келадиган бўлсак, у ўтган мавсумда деярли майдонга тушмади ва янги мавсумда ўзини тўлиқ кўрсатиш илинжида.

Де Лаурентис Икарди борасида баёнот берди

Италиянинг «Наполи» клуби президенти Аурелио Де Лаурентис Икардининг трансфери борасида баёнот берди : “Мен унинг агенти, ҳа хотини саналадиган Ванда билан 3 йил аввал учрашган эдим. Тан олиш лозим, ҳозирда бизга Икардининг ёрдами керак эмас. Унинг «Наполи» клубига ўтиши борасидаги барча хабарлар миш-мишдан бошқа нарса эмас. Ҳозирда Анчелоти ўзи истаган футболчиларни таркибига қўшиб олиш учун қўлимиздан келганича ёрдам кўрсатяпмиз. Бизнинг бу трансфер ойнасидаги асосий мақсадимиз Ҳамес Родригес. Уни қўлга киритишимиз шарт. Анчелоти уни “«А серия»да ғолиб бўлиш калити” деб атади.

«Барселона» «Манчестер Юнайтед»ни доғда қолдириши мумкин

Каталония супер клуби савияли ҳимоячи қидиришда давом этмоқда. «Барса» келажакда Пикенинг ўрнини боса оладиган футболчи изламоқда.
«Дон Балон» нашрининг хабар беришича, «Барселона» Италиянинг «Фиоринтина» клуби ҳимоячиси Никола Миленкович борасида футболчининг клуби билан музокаларни бошлади. Бу футболчини қўлга киритиш учун «Манчестер Юнайтед» клуби мана бир неча ойдан бери музокаралар олиб бораётган бўлсада  якуний қарорга кела олмаётган эди

Сапатанинг ошиқлари кўпайиб бормоқда

Ўтган мавсумда «Аталанта» клубидаги ажойиб ўйинлари эвазига бир нечта клубларнинг эътиборига тушган футболчи билан АПЛнинг яна бир клуби жиддий қизиқиб қолди.
Дуван Сапатани қўлга киритишни истаётган «Вест Хем» клуби футболчи учун Италия клуби учун 40 миллион таклиф қилмоқда. Футболчи учун бундан аввал «Челси», «Атлетико Мадрид», «Наполи» сингари клублардан таклифлар болган эди. Лондон клуби Сапатанинг траснфери орқали Арнаутовичдан сўнг  қолган бўш ўринни тўлдирмоқчи. Бу трансфер амалга ошиши натижасида «Аталанта» клуби 70 миллион атрофида маблағ ундиришни ният қилган. Футболчининг ўзи эса, бошқа клубга ўтишга қарши эмас. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Ангилиялик футболчи учун 5 та клуб кураш олиб боради

Агилиянинг «Фулҳем» клуби ҳимоячиси Райн Сессенионни қўлга киритишни истаётган жамоалар сони 5 тага етди. Шу кунларда футболчи учун унинг клубига «Манчестер Юнайтед» жамоасидан ҳам таклиф келиб тушди. Бунга қадар унга «Бавария», «Ювентус», «ПСЖ» ва «Тоттенҳем» клубларидан қизиқиш бўлган эди.
Футболчи янги мавсумни катта эҳтимол билан бошқа клуб  сафида бошлайди. Сабаби, унинг «Фулҳем» билан тузган шартномаси 2020-йилга қадар амал қилади. Агарда клуби уни бу мавсумда сотиб юбормаса, кейинги мавсумда Раян эркин агентга айланиши мумкин. Шу кунларда футболчи учун «Тоттенҳем» клуби 25 миллион фунт таклиф қилди. «Фулҳем» эса  ўз футболчиси учун 40 миллион атрофида талаб қилмоқда.

«Севилья» тўхтамаяпти

«Севилья» клуби спорт директори Рамон Мончи трансфер ойнасида фаоллик кўрсатишда давом этмоқда. «Ил Матино» нашри тарқатган хабарга кўра, андалусияликлар «Рома» клуби етакчиларидан бири саналадиган Флорентсини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2023-йилга қадар мўлжалланган бўлиб, клуб ўз футболчисини 30 миллиондан камига қўйиб юбормочи эмас. Италиялик футболчи «Рома» клубининг янги мураббийи Фонсеканинг режаларида йўқ эканлиги унинг бошқа клубга ўтишига туртки бўлиши ҳеч гап эмас.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 23:57, 12.07.2019. Ўқилди: 11007 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик