Венгриянинг Цегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Биринчи кун якунлари бўйича терма жамоамизнинг 4 нафар вакили ўз йўналишлари бўйича “А” финали йўлланмасини қўлга киритишди.
Каноэ (К) жуфтлик (2), 200 метр: Артур Гулиев ва Элёр Мамадалиев – 36.11
К2, 500 метр: Артур Гулиев ва Элёр Мамадалиев – 1:44.14
KL2, 200 метр: Азизбек Абдулҳамидов – 42.68, ярим финал 3-ўрин
KL3, 200 метр: Шаҳноза Мирзаева – 47.35, ярим финал биринчи ўрин
Шунингдек, Буэнос-Айрес ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони 17 ёшли Гулбаҳор Файзуллаева каноэнинг яккалик йўналишида 500 метрга, Екатерина Шубина ҳамда Юлия Борзова жуфтлиги байдаркада 200 метрга кечган саралаш баҳсида ярим финал йўлланмасига эга бўлишди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).