"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг 12-тур рамзий терма жамоасига киритилди. Бу ҳақда ФНК хабар тарқатди.
"Москвада ЦСКАга қарши бўлиб ўтган ўйинда "Ростов" ҳужумчиси ёрқин ўйин кўрсатган Байрамяннинг соясида қолди, аммо, шунга қарамай, у фойдали ва самарали ҳаракат қилди. Айнан унинг узатмасидан кейин Хорен ўзининг иккинчи голини урди. Кейин эса Байрамян ўз қарзини қайтарди ва Элдорни яккама-якка вазиятга чиқарди. Шомуродов моҳирлик билан тўпни Акинфеевнинг устидан ошириб қўйди. Ўзбекистонлик ҳужумчи яна иккита вазиятга эга бўлган эди. Бир вазиятда посбон қутқарган бўлса, иккинчисида Элдорга аниқлик етишмади. Шу тариқа, Шомуродовнинг ушбу мавсумдаги голлари сони 10тага етди", — дея Шомуродовнинг ўйинига изоҳ берди "Футбол на куличках" сайти мухбири.
Дарвоқе, Элдор ФНК рамзий терма жамоасидан 4 марта ўрин олди.
Россия премьер-лигаси, 12-тур рамзий терма жамоаси
Дарвозабон: Егор БАБУРИН ("Ростов", 1)
Ҳимоячилар: Бранислав ИВАНОВИЧ ("Зенит", 2), Вилькер АНХЕЛЬ ("Ахмат", 1), Сергей ТЕРЕХОВ ("Оренбург", 1);
Ярим ҳимоячилар: Зурико ДАВИТАШВИЛИ ("Рубин", 1), Матиас НОРМАНН ("Ростов", 3), Магомед ОЗДОЕВ ("Зенит", 3), Хорен БАЙРАМЯН ("Ростов, 1);
Ҳужумчилар: Александр СОБОЛЕВ ("Кр.Советов", 4), Элдор ШОМУРОДОВ ("Ростов", 4), Сардор АЗМУН ("Зенит, 1)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).