Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўз устингда ишла, Элдоржон!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кеча “Ростов”нинг “ЦСКА”га қарши ўйинини кўрдим. Маза қилиб кўрдим. Сизга ёлғон, менга чин, ҳатто “эль-класико”ни кўрганимдаям бунчалик маза қилмаганман. Сабабини ҳозир айтаман.

Ўйин бошланиш арафасида ҳамма қатори ич-ичимдан “Бугун Элдор Шомуродов камида дубль қайд этсин”, деб ният қилдим-у, аммо бу ниятим бироз баландпарвоз эканлигини билардим. Чунки рақиб кучли, дарвозада эса Игор Акинфеев. Айни дамда нафақат Россия чемпионати, балки Россия футболининг ҳам энг кучли посбони. “Бунга гол уриш қийин-ов”, дедим. “Элдор “ЦСКА”га қарши ўйинда гол уришга қийналади, майли, ҳеч бўлмаганда ассистентлик қилиб, фаол ҳаракат қилса ҳам катта гап”, дедим.

Шу куни футболга оид бир мақолни ўзим учун кашф этдим: “Мўъжизалар майдонда яралади”. Кеча Элдор биз учун кичик бир мўъжизани кўрсатди. “Ростов” “ЦСКА”ни  3:1 ҳисобида мағлуб этгани кичик бир мўъжиза бўлса, Элдорнинг кимсан Акинфеев дарвозасига парашют услубида гол ургани яна бир кичик мўъжиза бўлди. “Баракалла, Элдор”, дедим. “Отангга раҳмат, онангга раҳмат”, дедим. Ваҳоланки, шу куни Элдор минглаб одамлардан ота-онасига раҳмат олиб берди. Битта гол, битта ассист. Қолаверса, ўзбеклигига бориб, Акинфеевни аяди, иккита яққол голни урмади (уролмади демайман). Энг қувонарлиси, ўйиндан олдин “Наҳотки ўзбек футболчиси Акинфеевга гол урса?” дея орзу қилгандингиз, тўғрими? Ниятингиз холис экан.

БОШ МУРАББИЙ ИМЗОСИ

Элдор нега Россияда бунчалик порлаяпти, биласизми? Аввало, Аллоҳнинг иродаси. Иккинчидан, ота-онасининг дуолари. Учинчидан, ўз устида тинмай ишлаётгани. Ва ниҳоят муҳим сабаблардан бири Карпиннинг маҳорати. Валерий Карпин Элдор Шомуродовнинг дастлабки омадсиз ўйинларига эътибор қаратмай, уни тўғри йўналтира олди. Элдорни майдонда тўғри жойлаштирди, таркибга Элдор билан тил топишиб ўйнай оладиган, Элдорни вақтида тўп билан таъминлай оладиган футболчиларни киритди. Мана самараси. Ваҳоланки, Ўзбекистон миллий терма жамоасида Элдорга ана шу омилларнинг йўқлиги халал бермоқда. Терма жамоада Элдорни тўп билан таъминлай оладиган, Элдор билан бир темпда ўйнайдиган футболчи йўқ, Элдорни керакли тактика асосида ўйната оладиган мураббий йўқ эди. Умид қиламизки, Вадим Абрамов Элдордан фойдаланишда Валерий Карпиндан қолишмайди.

“РОСТОВ”ДАН КЕТМА!

Элдор Шомуродов мавсум охиригача “Ростов”да қолиши керак. Чунки айни дамда жамоада турнир жадвалини юқори ўринларда якунлаш имкони бор. Бу эса “Ростов”га камида Европа Лигасида ўйнашга имкон беради. Жамоа ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса-ку янаям зўр бўларди. Хуллас, халқаро турнирларда иштирок этиш Элдор учун гранд жамоалар эътиборига тушиш учун яхши имконият. Агар “Ростов” ЕЧЛ ёки ЕЛда ўйнаб, гуруҳ босқичидан чиқиб, Элдор эса ана шу ўйинларда қаторлаштириб гол киритса, ҳамюртимиз учун Европанинг кучли чемпионатлари эшиклари очила бошлайди. Тўғри, бу айни дамда жуда катта ишдек туюлар, аммо Яратган тоғ сўрасанг, қир беради, деган гап бор-ку! Қолаверса, бу ният амалга ошиши мумкин.

ЎЗ УСТИНГДА ИШЛА, ЭЛДОР

Элдордан талаб қилинадиган ягона нарса — ўз устида тинимсиз ишлаши. Бу ўзи учун муҳим. Ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши лозим. “ЦСКА”га урилган гол ёки Европа халқаро мусобақаларига йўлланма олиш Элдор учун “тўхташ бекати” бўлмаслиги керак. Элдор “Келажакда “Реал” ёки “Барса”да ўйнашим керак”, деб ният қилсагина камида кучли бешликнинг ўртамиёна жамоаларидан бирига бориб қўшилади. Камида деяпман! Унда ҳамма нарса бор, кучли зарба, тезлик, маҳорат. Фақат дриблинг борасида бироз оқсайди.  Шунинг учун Элдор шу каби ва биз яна айтмаган камчиликларини бартараф этиш устида ишласа, келажакда ўзи ва биз орзу қилган мақсадларга эришади. Худо ёр бўлсин, Элдор!

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:35, 07.10.2019. Ўқилди: 12614 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.