Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чекувчи футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболчилар биз учун соғлом ҳаёт тарзида яшаётгандек кўринсада, аслида ундай эмас. Биз таниган кўплаб машхур футболчилар чекишдек ёқимсиз одат билан ҳам кўплаб ютуқларга эришганига ишониш қийин. Бугун ана шундай футболчилар ҳақида сўз боради.

Лев Яшин

Европа чемпиони, Олимпияда ғолиби, 5 бор Собиқ Совет давлати чемпиони ва «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона дарвозабон бутун фаолияти давомида тамаки чекканига ишониш қийин бўлсада, бу факт. Жамоадошларининг айтишича, Яшин биринчи бўлимдан сўнг кийиниш хонасининг бурчагига ўтириб олиб албатта сигатера чекар, ҳеч ким билан гаплашиб ўтирмас экан. Мураббийлар дарвозабоннинг ўта ишончли тўп сургани боис ҳеч қачон тамаки чеккани учун койишмаган, фақат бироз камайтиришини илтимос қилишган. Шунга қарамай, Лев Яшин ўз одатини фаолияти сўнгига қадар ташламаган. Энг қизиғИ шундаки, Яшин омма олдида ҳам бемалол сигарета тутатар, бирорта мухлис унга ортиқча эътибор бермас эди. Дарҳақиқат, ўз ишини ортиғИ билан бажараётган инсонга қандай эътироз билдириш мумкин?

Эшли Коул

3 бор АПЛда ғолиб чиқишни уддалаган Коул тамаки билан боғлиқ кўплаб муаммоларга дуч келган десак, адашмаган бўламиз. Дарҳақиқат, қизиқувчан инглиз мухлислари унинг тамаки билан тушган суратларини тинимсиз эълон қилишар, бунга сайин футблчига бўлган эътироз ортиб борар эди. Иш шу даражага бориб етдики, Эшли Италиянинг «Рома» жамоасига ўтиб кетишга мажбур бўлди. Ўша даврлар ҳақида хотирлаган қаҳрамонимиз Англияда тамаки чекувчи футболчиларга ҳаддан зиёд ортиқча босим бўлишини алоҳида қайд этган эди. Ҳозирда футболчи сигарет билан Лондон кўчаларида бемалол сайр қилиши мумкин.

Жереми Матие

«Барселона» клубининг собиқ футболчиси ҳозирда «Спортинг» клубида тўп сураётганидан хабарингиз бор. Дарҳақиқат, ушбу футболчи нафақат тамаки чекиш борасида, балки, буни очиқчасига ОАВ томонидан эълон қилишга ҳам муваффақ бўлган камсонли футболчилардан бири. Футболчи «Спортинг» клуби расмий сайтига берган интервьюсида қуйидаги гапларни айтган эди:  
«Мен тамаки чекадиган биринчи ва охирги футболчи ҳам эмасман. Мен истаганимдагина чекишим мумкин. Бу ҳар инсоннинг ўз шахсий қарори ва уни муҳокама қилишни истамайман. Энг муҳими мен майдонда қандай тўп суришим. Мухлислар мен майдонда кўрсатаётган ўйиндан сўнг барчасини унутиб юборишади. Энг муҳими мен ўз жамоам учун фойдали футболчиман ва бу барчасидан муҳим»

Футболчи ўзини қанчалар оқламасин, чекиш футболчининг ўйинига ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмайди. Балки айнан шу иллат туфайли қаҳрамонимиз Каталонияда узоқ қолишни уддалай олмаган бўлса, ажаб эмас.

Жерар Пике

3 та ЕЧЛ ғолиби Жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, 8 бор Испания чемпиони саналадиган Жерар Пике бир неча бор тамаки билан «қўлга тушган» десак, ишонасизми? Футболчи ўзининг ушбу суратларига изоҳ беришдан бош тортган бўлсада, унинг таътил чоғида пляжда сигарета билан кўрган мухлислар томонидан ижтимоий тармоқларга жойланган видеолар саволларга ўрин қолдирмади. 2018-йилда эса футболчи қуёшдан сақловчи кўзойнаклар рекламасида тамаки чекиб суратга тушди ва ҳеч кимда ўзининг чекиши борасида шубҳа қолдирмади. Дарҳақиқат, футболчининг зарарли одати барчага аён бўлсада, унинг жуда юқори имиджига зиён етгани йўқдек кўрингани билан, Пике ҳозирда топ даражадаги марказий ҳимоячи саналмайди. Балки, чекишнинг таъсири айнан шунда кўрингандир? Яна ким билади дейсиз?!

Жек Уилшер

10 йил илгари дунёнинг энг иқтидорли футболчиси деб эътироф этилган Жек ўз вақтида тамаки билан боғлиқ жанжалларга ўралашиб қолганидан хабарингиз бор. Ўша даврларда Арсен Венгер футболчи билан бир неча бор суҳбатлашган бўлсада, ҳеч қандай наф чиқара олмади. Жуда эрта катта суммадаги шахсий шартномага эга бўлган футболчи жароҳатидан сўнг, ўз ҳаёт тарзини ўзга томонга ўзгартириб юборди. Энг ачинарлиси шундаки, унинг қўлида сигарет билан тушган суратлари ижтимоий тармоқларда жуда кенг айланди ва кўп ўтмай футболчининг инглиз мухлислари олдидаги обрўси бир пулга айланди. Венгер жароҳатидан фориғ бўлган футболчини ўз даражасига қайтариш учун қанчалар ҳаракат қилмасин, Жек топ футболчи бўлишни уддалай олганича йўқ. Майдонда ҳаммадан кўп югуриши талаб этиладиган футболчининг тамаки воситаларини истеъмол қилиши унинг ўйинига кескин таъсир ўтказганини футболчи эндигина тан олмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:07, 21.10.2019. Ўқилди: 3913 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик