Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Нидерландия 7 7 3 17
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 4 16
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон лига кубоги. Дастлабки финалчи аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Лига кубоги
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон лига кубоги ярим финалининг дастлабки ўйини якунланди. Ушбу босқичда “Қўқон-1912” жамоаси ўз уйида “Пахтакор”ни қабул қилди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Қанотдан оширилган тўпни Драган Черан боши билан дарвозамизга аниқ йўллади. Орадан икки дақиқа ўтиб, қўқонликлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Суҳроб Бердиев аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. 24-дақиқада рақибларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Машариповнинг жаримадан тепган тўпини Абдуллаев яна қайтарди.

Биринчи бўлим сўнггида меҳмонлар босимни кучайтиришди. Натижада ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда иккинчи тўпни киритишди. Одил Ҳамробеков тепган тўп рикошет холатида футболчимизга тегиб, мезбонлар дарвозасидан ўрин олди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни “шерлар” фаол тарзда бошлашди. 52-дақиқада Ҳамдамов-Черан-Сергеев комбинацияси чиройли бўлган эди. Жасур Ёқубов ўз вақтида хавфни бартараф қилди. 55-дақиқада Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг яқин масофадан берган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

59-дақиқада “Пахтакор” футболчилари учинчи тўпни киритишди. Бу сафар Игорь Сергеев жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни самарали якунлади. 70-дақиқада "Қўқон-1912"да ҳисобни тенглаштириш учун яхши вазият вужудга келганди. Отабек Ҳайдаров қулай имкониятни кўкка совурди.

78-дақиқада Шаҳбоз Эркиновнинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 79-дақиқада эса Достонбек Ҳамдамов рақибларнинг тўртинчи голига муаллифлик қилди. 81-дақиқада майдон эгалари ҳисобни қисқартиришди. Захирадан майдонга тушган Шаҳбоз Эркинов рақиб дарвозасини ишғол этди. Авазхон Маматхўжаев барчасини аъло даражада ижро этиб, тўпни жарима майдончасига узатди. Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг орасида турган Эркинов вазиятдан унумли фойдаланди. 86-дақиқада Эркиновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Қолган дақиқаларда мезбонлар бир қатор вазиятларни юзага келтирганларига қарамай, ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, "Пахтакор" Лига кубоги финалига йўл олди.

Ўзбекистон лига кубоги
Ярим финал
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 2:4 (1:2)
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Александр Давиденко.
Голлар: Суҳроб Бердиев (7 пен), Шаҳбоз Эркинов (81) - Драган Черан (5), Одил Хамробеков (45+2), Игорь Сергеев (59), Достон Хамдамов (79)
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев (11. Тимур Ҳакимов – 64), 14. Авазхон Маматхўжаев (72. Алишер Саматов – 85), 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 23. Александр Мерзляков, 27. Жасур Ёқубов, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 91. Отабек Ҳайдаров (22. Шахбоз Эркинов – 72).
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 9. Зафар Тўраев, 16. Жасур Ҳасанов, 21. Тимур Усмонов, 65. Марко Милич.
“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 3. Хожиакбар Алижонов, 9. Жалолиддин Машарипов (77. Ҳусниддин Ғофуров - 84), 10. Драган Черан, 11. Игорь Сергеев, 15. Егор Кримец (23. Шерзод Аъзамов – 46), 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Одил Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев (29. Владимир Козак – 82), 34. Фаррух Сайфиев, 55. Марко Симич.
Захира: 35. Санжар Қувватов, -5. Алишер Салимов, 14. Хумоюнмирзо Иминов, 19. Шохрух Маҳмудхожиев, 21. Марат Бикмаев, 43. Иброҳимхалил Йўлдошев.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 16:55, 22.10.2019. Ўқилди: 3849 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.