Италия чемпионатининг 9-тури доирасида "Интер" ўз уйида "Парма"ни қабул қилди. "Нерадзурри" мазкур ўйинда ғалаба қозонса, А серия пешқадамига айланиши мумкин эди, боиси, аввалроқ "Ювентус" очко йўқотган эди.
Баҳснинг 23-дақиқасида Антонио Кандрева миланликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмасдан меҳмонлар нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки олдинга ҳам ўтиб олишди.
Иккинчи бўлимда "Интер" Ромелу Лукакунинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ғалабани илиб кетишлари мумкин эди. Аммо Эспозитонинг зарбасидан сўнг тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди.
Шу тариқа, "Интер" ўз очколарини 22тага етказиб, 2-поғонада қолди.
Италия А серияси, 9-тур
Интер – Парма 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 23 Кандрева, 1:1 – 26 Карамо, 1:2 – 30 Жервиньо, 2:2 – 51 Лукаку.
Интер – Ханданович, Бастони, Годин (де Врей, 66), Шкриньяр, Бираги, Кандрева, Брозович, Барелла, Гальярдини (Политано, 84), Лукаку, Мартинес (Эспозито, 73).
Парма – Сепе, Дармиан, Якопони, Дермаку, Гальоло (Пеццелла, 66), Кулусевски, Скоццарелла, Жервиньо (Барилла, 84), Куцка, Карамо (Спрокати, 71), Эрнани.
Огоҳлантиришлар: Барелла (13), Кандрева (44), Эспозито (81), Сепе (88), Дармиан (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).