Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Моуриньо ва 1,6 млрд евро: бу рақам ошадими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Трансферларга энг кўп маблағ сарфлайдиган мураббий ким? Одатда, трансферларга кўп маблағ сарфлайдиган, кучли футболчиларни сотиб оладиган мураббий деганда кўз олдимизга испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола келади. Аммо буни қарангки, аслида, Пеп футболчиларга пул сарфлаш бўйича учинчи ўринда турар экан.

Биринчи ўринда ким дерсиз? Бу кечагина “Тоттенхэм” устозига айланган Жозе Моуриньо. Португалиялик мутахассис шу пайтга қадар жами 97 та янги футболчиларни харид қилган. Бунинг учун жами 1,6 млрд евро сарфлаган.

Жозе Моуриньо худди Гвардиола каби муқим тактикасига эга. Фарқи шундаки, унинг тактикаси Пепники каби доим ҳам самара беравермайди.

Моуриньо ўзи борган жамоани тактикасига мослаштиришга уринадиганлардан. Айни шу жиҳат унинг янги футболчиларни харид қилишига сабаб бўлади. Яъни янги клубида унинг ғоясига мос келмайдиган, тактикасини бажара олмайдиган футболчилар бўлса, шу билан бирга кимдир ёки кимлардир унинг иш услубига қарши чиқса, ўша футболчиларни трансферга қўяди ва ўрнига ўзи билган футболчиларни сотиб олишга раҳбариятни кўндиради. Бу шу пайтга қадар у бошқарган барча жамоаларда юз берган ҳолат. Айниқса, “Реал”да яққол кўринган. Ўша Рауль, ўша Касильяс ва ҳоказо.

Моуриньонинг бу хатти-ҳаракатлари “Челси”да ҳам якунда ўзини оқламади. У менга мос келмайди дея сотиб юборган футболчилар бугун ўз жамоаларида етакчи. Илгари ўзи кетказиб юборган футболчиларни Моуриньо бугун истаса ҳам қайтара олмайди жамоасига.

“Тоттенхэм” — Моуриньонинг профессионал тарзда бош мураббийлик қиладиган 10-клуби. Шу пайтга қадар Жозе 14 та жамоада ишлаган, шуларнинг 4 тасида ўз вақтида мураббий ёрдамчиси бўлган. Айтмоқчи бўлганим, Моуриньо ана шу клубларда ишлаган пайтида 97 та трансферни амалга оширган. Клублар сони ва футболчилар сонини таққослаганда катта натижа, тўғрими? Таъкидлаш керакки, бу трансферлар ҳар доим ҳам ўзини оқлагани йўқ.

Буни қарангки, Жозе “Тоттенхэм”да ҳам анъанасига содиқ қолмоқчи. Моуриньо Лондонга “Реал” аъзоси Гарет Бэйлни олиб келиш ниятида. Сабаби, Моуриньонинг жамоалари қарши ҳужум тактикасига таяниб ўйнашга ўрганган ва Бэйл бу тактикага жуда мос келади — тезкор, зарбаси кучли. Аммо ушбу харид ёзга қолди, чунки “шпорлар” раҳбарияти қишда трансферлар учун пул ажратилмаслигини Моуриньога маълум қилди.

Ушбу рейтингнинг иккинчи поғонаси италиялик мутахассис Карло Анчелоттига насиб этди. У учинчи ўриндаги Гвардиола билан бир хил — 1,2 млрд евро сарфлаган. Анчелотти жами 85 та футболчини харид қилган бўлса, Гвардиола 52 та футболчини “ўзиники” қилиб олган.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 10:17, 21.11.2019. Ўқилди: 4525 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик