Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдунинг такрорлаб бўлмас рекордлари

Баҳо:
+1 | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дарҳақиқат, Роналду даврида Портгалия терма жамоаси ажойиб натижалар қайд этди. Ўз тарихида илк бор қитъа чемпионлигини қўлга киритибгина қолмай, дунёнинг энг кучли терма жамоалари сафига қайтди. Қаҳрамонимизнинг ўзи эса, терма жамоа сафида ўзининг 99-голини киритди ва Али Дайига яқинлашиб олди.  Унинг Португалия терма жамоасидаги қандай рекордлар қайд этганини биласизми? Бугун Криш томонидан ўрнатилган энг машхур рекордлар билан танишиб ўтамиз.

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи



Роналду терма жамоада энг кўп ўйин ўтказган футболчи саналади. 164 та ўйинда иштирок этган ҳужумчи, ўзининг энг яқин таъқибчиси саналмушб Луиш Фигудан анча илгарилаб кетди. Фигу узоқ вақт терма жамоада тўп сурган бўлсада, 124 та ўйинда иштирок этган холос. Роналдунинг ҳозир яхши формада эканлигини инобатга олсак, унинг бу борадаги кўрсатгичлари янада яхшиланиши аниқ.

Европадаги энг кўп гол киритган футболчи



Криш бутун бошли Европада терма жамоаси учун энг кўп гол киритган футболчи саналади. Қаҳрамонимиз Россияда бўлиб ўтган мундиалда Марокаш дарвозасини ишғол қилиб шу кунга қадар Венгрия терма жамоаси аъзоси Ференс Пушкашга тегишли бўлган (84 та гол) рекордни йўққа чиқаришга муваффақ бўлибгина қолмай, унинг рекордини янада яхшилашни уддалади. Шунингдек, унинг ҳисобида 14 та дубл, 7 та хет-трик ва 2 та покер мавжуд.

Турли рақиблар дарвозасини ишғол қилган



Криш Португалия сафида 41 та терма жамоа дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган. Бу нафақат Португалия футболида, балки 21-асрдаги энг яхши натижа ҳисобланади.

«Евро»лар борасида яққол етакчи

Криш сўнгги қитъа чемпионатида иштирок этмай туриб ҳам, ушбу мусобақада энг кўп ўйин ўтказган футболчи саналади. Унинг ҳисобида 21 та ўйин мавжуд ва тез орада бу кўрсатгич янада яхшиланиши кутилмоқда. Кришнинг энг яқин таъқибчиси Бастиан Швайнштайгер бўлиб унинг ҳисобида 18 та ўйин мавжуд. Швайни терма жамоадаги фалиятини якунлаганини инобатга олсак, бу борада Криш яққол етакчи. Шунингдек, у қитъа биричилигида гол киритиш бўйича ҳам етакчи ҳисобланади. Ҳозирда унинг ҳисобида 9 та гол бор ва катта эҳтимол билан ушбу натижа янда яхшиланади.
 
ЖЧ саралашидаги тўпурар

Португалия терама жамоасининг ЖЧ учун саралаш ўйинларида энг кўп гол киритган Роналду бу борада дунё рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Ўтмишнинг афсонавий ҳужумчиларини анча ортда қолдирган футболчининг ҳисобида 30  та гол мавжуд. Бу кўҳна қитъа учун энг яхши натижа ҳисоблнади. Ўз-ўзидан маълумки, Криш Европа биринчилигига йўлланма берувчи сарлаш ўйинларида энг кўп гол киритган футболчи саналади. Робби Кин қанчалар илтимос қилмасин, қаҳрамонимиз унинг рекордини чиппага чиқаришга муваффақ бўлди. Кин ўзининг 23 та голи билан иккинчи поғонага тушиб қолган бўлса, Роналдунинг ҳисобида ҳозирча 31 та гол мавжуд ва бу кўрсагич яна яхшиланиши аниқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 15:24, 23.11.2019. Ўқилди: 15794 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик