Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

GFC 20. 5 нафар ҳамюртимиз ғалаба қозонди, иккитаси эса нокаутга учради (фоторепортаж)

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Тошкент шаҳрида илк бор ММА бўйича GFC 20 турнири бўлиб ўтди. Мазкур турнирда жами 13та жанг ўтказилди.

7 нафар ҳамюртларимиз мазкур турнирда октагонга чиқишди ва 5 нафари ғалаба қозонган бўлса, 2таси мағлуб бўлди.

Кечанинг иккинчи баҳсида ҳамюртимиз Ахлиддин Мирзадавлатов Озарбайжон вакили Жаъфар Исмиевга қарши жанг қилди. 

Учрашувнинг бошидан ташаббусни олган Ахлиддин рақибини биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасида бўғиш усули билан мағлуб этди.

Мусобақанинг учинчи жангида ҳамюртимиз Жаҳонгир Жумаев франциялик Девид Сомга қарши октагонга чиқди. Ҳамюртимиз жанг бошидан рақибини “яксон” қилишни бошлади, бу эса ўз навбатида жангни эрта якунлашига сабаб бўлди. Жумаев биринчи раунд нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Тўртинчи жангда яна бир ҳамюртимиз Авлиёхон Ҳамидов бразилиялик Луиз Фильога қарши жанг қилди.

Жанг тўлиқ уч раунд давом этди ва ҳакамларнинг қарори билан ҳамюртимиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Мусобақанинг олтинчи баҳсида ҳамюртимиз Жамшид Раҳмоналиев Суринам вакили Клайд Брунсвикга қарши жанг қилди. Бу баҳс ҳар икки спортчи учун ММАдаги дебют жанги бўлди. Жангда устунликка эга бўлган ҳамюртимиз кутилмаганда жиддий зарбани ўтказиб юборди ва нокаутга учради. Бу GFC 20 кечасидаги ҳамюртларимизнинг илк мағлубияти бўлди.

GFC 20 кечасининг саккизинчи жангида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев украиналик тажрибали жангчиси Артем Шокалога қарши баҳс олиб борди.

Жангда тўлиқ устунликка эга бўлган ҳамюртимиз учинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Мусобақанинг яна бир жангида ҳамюртимиз Амин Эргашев белеоруссиялик рақиби Сергей Алексеевичга қарши жангнинг  11-сониясидаёқ кутилмаганда нокаутга учради.

Тажрибали жангчимиз  Музаффар Ражабов тунислик Аладин Бэн Халимга қарши жанг октагонга кўтарилди. Жанг биринчи раунднинг биринчи дақиқасида якунланди. Ҳамюртимиз оғритувчи усул билан рақибини мағлуб этишга эришди.

Суратлар муаллифи: Жалолиддин Қобилжонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:41, 24.11.2019. Ўқилди: 10812 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик