Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гранд жамоаларга ўтиш пайти келмадими?!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Топ жамоалардан бирига ўтиш учун футболчилар ўзларини ўртамиёна жамоаларда кўрсатишлари лозим. Ўз жамоалариданда кучлироқ клубга ўтиш пайти келганида эса, кўпинча раҳбарият уларни кетказмаслик учун қўлидан келган барча чораларни кўришга урунади ва уларни яна бир нечта мавсум ўз сафида олиб қолишга эриша олади. Бугун аллақачон кучлироқ клубда тўп суриши керак бўлган футболчилар ҳақида сўз боради.

 Давид Де Ҳеа

 

2011-йилда кўплаб таклифларга қарамай “Манчестер Юнайтед”ни танлаган дарвозабон совринлар ютишдан умидвор эди. Унинг иқтидори ва имкониятларини инобатга олсак, кариераси тамомила ўзгача кўриниш олиши мумкин эди. “Манчестер Юнайтед” ЕЧЛда ҳар доим ҳам иштирок этаётгани йўқ. Европа Лигаси эса, Давиднинг даражасидан анча пастроқ мусобақа эканлиги ҳеч кимга сир эмас. АПЛ борасида гапирмаса ҳам бўлади. Сулшер шогирдлари грандлаар устидан қозонилган ғалабалар ортида исталган жамоага очко тарқатиши ҳеч гап эмас. Балки, Бундан 2 ё 3 мавсум илгари Мадриднинг “Реал” жамоасидан тушган таклифни рад этмаганида барчаси ўзгача кўриниш олармиди? Яна ким билади дейсиз?!

Ҳари Кейн

 

2014/15-йилги мавсумни “Тоттенҳэм”нинг 3-ҳужумчиси сифатида бошлаган Кейн кўп ўтмай ким аслида ким эканлигини кўрсатиб қўйди. Ўша мавсум сўнгига бориб Адебайор ва Солдадони заҳирага ўтказиб қўйган ингилиз гол уришдан ҳали-ҳамон тўхтамаяпти. Мавсум давомида 21 бор рақиблар даровозасини ишғол этган қаҳрамонимиз кейинги мавсумларда 25 ва 29 тадан гол киритиб АПЛ тўпурарига айланади. Қувонарлиси шундаки, 2017-йилги мавсумда Кейн барча мусобақаларда 56 бор гол киритишга муваффақ бўлди ва Месси ва Роналдудан “олтин бутса”ни тортиб олди.

Айнан ушбу воқеа унинг атрофида гранд жамоаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди десак, адашмаган бўламиз. Аввалига футболчига “Манчестер Юнайтед” оғиз солган бўлса, кейин Мадриднинг “Реал” жамоаси музокарлар ўтказишга тайёрлигини билдириб ўтди. Ўзининг тежамкорлиги билан ном қозонган “Тоттенҳем” жамоанинг асосий ҳужумчиси қўйиб юборишни истамади ва унинг трансфер қийматини сунъий равишда ошириб юборди. Тўғри, “Тоттенҳэм” ўтган мавсумда ЕЧЛ финалида тўп сурди, бироқ эндиликда бу натижа яна такрорланишига ишониш қийин. Боз устига, қаҳрамонимиз шу кунга қадар бирорта совринни боши узра кўтармаган. Бир қарашда кулгули холат, лекин бу факт. Шундай экан,  Кейн “Тоттенҳэм”ни тарк этмай туриб янги даражага кўтарилишига ишониш қийин.

 

Сергей Миленкович-Савич

 

Майдон марказидаги ўйинлари билан унверсалликнинг энг юқори даражасига чиққан Сергей борасидаги миш-мишлар давом этмоқда. Сербиялик футболчи исталган позитсияда жуда ишончли ва самарали ҳаракат қила олади. Бундан ташқари, унинг теҳник етук футболчи эканлигини таянч зонасидан туриб ҳам ҳужум бошлаш имкониятини яратиб беради. Ушбу авлоддаги энг кучли ярим ҳимоячилардан бири бўлишига қарамай, қаҳрамонимиз ҳали-ҳамон камтарин “Латцио” шарафини ҳимоя қилишда давом этмоқда. Унга кимлар оғиз солмади дейсиз?! “Реал Мадрид”, “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус”. Хатто ПСЖ футболчининг ўзи ва агенти билан келишувга эришган эди, бироқ Рим жамоаси сўнгги сонияларда футболчини сотмасликка қарор қилди. “Ле Газзета Делла Спорт” нашри тарқатган хабарларга қараганда, “Латцио” келаси ёзда футболчини 120 миллион еврога сотиб юборишни кўзламоқда. Воқеалар ривожини кузатамиз.

 

Набил Фекир

 

Ўтган ёзнинг энг кутилмаган трансфери деб эътироф этилган Фекир барчани ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Қаҳрамонимиз “Ливерпуль” жамоаси томонидан 52 миллион евро эвазига ҳарид қилиниши кўзда тутилган эди, бироқ тиббий кўрикдаги муаммолар туфайли “Ливерпуль” унинг трансферидан воз кечди.

 

Трансфер оянисининг сўнгги кунларида “Бетис”да кўриниш берган “Лион” етакчиси маҳалий мухлисларнинг ёқимтойига айланиб олишга муваффақ бўлди. Айни дамда Фекир тизасидаги жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлган ва ўз даражасида тўп суришни бошлади. Агарда, Фекир ўз ўйинини топиб олса, кўп ўтмай бошқа бир гранд жамоа сафида кўриниш бериши мумкин.

 

Оскар

 

Бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи ўзининг энг кучга тўлган чоғида Лондоннинг “Челси” клубини Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоасига алмаштириб барчани ҳайратга солганидан хабарингиз бор. Одил Аҳмедовнинг жамоадоши ўзи ва оиласи учун порлоқ келажакни таъминлаш ҳар қандай совриндан муҳимроқ деб ҳисоблашини яшириб ўтирмаяпди. Кўплаб бразилиялик футболчилар сингари камбағал оилада катта бўлган футболчини тушунса бўлади.

Айни дамда Оскар ўз даражасидан пастроқ биринчиликда қолган футболчилардан яққол ажралиб турибди. Шундай бўлсада, банкдаги ҳисоб рақами ўзи хоҳлаган кўринишишга келгач, барчаси ўзгариб кетиши мумкин. У каби иқтидорли футболчиларга кариерасининг сўнгига қадар гранд жамоалардан таклифлар пайдо бўлса, ажаб эмас.

Я. У

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:22, 09.12.2019. Ўқилди: 11954 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик