Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 14 8 9 31
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 10 5 21
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Германия 5 8 7 20
6 Австрия 5 8 4 17
7 Франция 5 7 4 16
8 Швеция 5 5 2 12
9 Швейцария 5 2 3 10
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла лига. «Реал» кетма-кет учинчи ўйинда дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Испания чемпионатининг 18-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Атлетик"ни қабул қилди.

Зидан шогирдлари биринчи бўлимда камида учта юз фоизли имкониятдан фойдалана олишмади. Учрашувнинг 12-дақиқасида Винисиус яккама-якка вазиятга чиқиб зарба берди, меҳмонлар посбони Унай Симон оёғи билан тўпни қайтарди.

Орадан 8 дақиқа ўтиб Ттони Кроос ажойиб юриш билан рақиб жарима майдонига кирди ва дарвозабон билан юзма-юз вазиятда зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди.

34-дақиқада эса Карим Бензема "Атлетик" посбони билан яккама-якка вазиятда Унай Симонни алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Ҳимоячи Нуньес эса товони билан тўпни қайтариб қолди. Қайтган тўпни Винисиус эгаллаганди, аммо бошқа ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйиб, хавфни бартараф этди.

"Атлетик"-чи? Улар танаффусга қадар иккита хавфли вазиятни юзага келтиришди. Бир вазиятда йўлланган зарбани Куртуа эгаллаб олди. Иккинчисида эса Иньяки Уильямс "Реал" дарвозасини ишғол қилди. Аммо у тўпни қабул қилиш чоғида кичик офсайдда бўлгани учун гол бекор қилинди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида яна бир марта меҳмонлар дарвозаси тўсинини титратди. Кроос бурчакдан тўпни ўйинга киритганидан сўнг Начо яқин масофадан бош билан зарба берган эди.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганида Йович пенальти нуқтаси устидан бош билан зарба йўллади. Тўп эса бу сафар устунга тегиб қайтди.

Шу тариқа, "Реал" катта устунликка эга бўлишига қарамай, "Атлетик"га қарши ўйинда 2 очко йўқотди. Бунгача Зидан жамоаси "Валенсия" ва "Барселона" билан дуранг ўйнаган эди. "Қироллик клуби" 2019 йилни 37 очко билан Ла лига жадвалида 2-ўринда якунлайдиган бўлди.

Испания Ла лигаси, 18-тур
Реал Мадрид – Атлетик 0:0 (0:0, 0:0)
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Милитао (Начо, 57), Карвахаль, Менди, Кроос, Модрич, Родриго (Бэйл, 62), Вальверде, Винисиус Жуниор (Йович, 72), Бензема.
Атлетик – Унаи Симон, Берчиче, Мартинес, Йерай Альварес, Лекуэ, Рауль Гарсия, Весга, Дани Гарсия, Нуньес, Кодро (Вильялибре, 73), Уильямс (Беньят, 86).
Огоҳлантириш: Рамос (87).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:56, 23.12.2019. Ўқилди: 4189 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.