Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 11.03.2026 01:00
      • Аталанта
      • 1:6
      • Бавария
      • 11.03.2026 01:00
      • Атлетико
      • 5:2
      • Тоттенхэм
      • 11.03.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Барселона
      • 11.03.2026 22:45
      • Байер
      • 1:1
      • Арсенал
      • 12.03.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • 3:0
      • Спортинг
      • 12.03.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 5:2
      • Челси
      • 12.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:0
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 11.03.2026 16:30
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бунёдкор
      • 11.03.2026 19:30
      • Локомотив
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 11.03.2026 19:45
      • Бухоро
      • 1:1
      • Хоразм
      • 12.03.2026 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 12.03.2026 19:45
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Бухоро 3 7
4 Насаф 2 6
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Бунёдкор 3 4
9 Хоразм 3 4
10 Андижон 3 3
11 Динамо 2 3
12 Қўқон-1912 3 1
13 Сурхон 3 1
14 ОКМК 2 0
15 Сўғдиёна 2 0
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Отабек Ғуломхўжаев «Навбаҳор»да иш бошлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, якунланган мавсумнинг 2-даврасидан бошлаб, Наманганнинг “Навбаҳор” клубида ўша пайтда Ўзбекистон U-19 ёшлар бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган ёш ва маҳоратли  мутахассис Отабек Ғуломхўжаев селекционер мураббий сифатида иш бошлаганди.

Ушбу мутахассис борасида тўлиқроқ тўхталадиган бўлсак, Отабек Ғуломхўжаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Ўз пайтида футболчи сифатида фаолият юритиб, Тошкентнинг “Миробод” (2-лига, 1999 йил), шунингдек, ўша пайтда Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида иштирок этган “Трактор” (Тошкент) клубининг ўринбосарлар (2000 йил), бундан ташқари, Андижоннинг “Андижон” (2001 - 2002 йиллар) жамоаларида тўп сурган.

Афсуски, жиддий жароҳат сабабли, Ғуломхўжаев 2002 йили, яъни, айни кучга тўлган, навқирон 20 ёшидаёқ футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.

Шундан сўнг, Отабек Ғуломхўжаев мураббийлик фаолияини бошлаб, 2003 – 2007 йиллар давомида “Пахтакор” футбол академияси, 2008-2019 йиллар мобайнида эса “Бунёдкор” футбол академиясида фаолият олиб борди.

Шунингдек, Ғуломхўжаев 2015-2016 йилларда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий Темур Олимхўжаевга ёрдамчи сифатида фаолият олиб бориб, Олимхўжаев билан биргаликда мазкур терма жамоани 2016 йили Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган U-16 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатига олиб борган.

2018-2019 йилларда эса Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган.

Отабек Ғуломхўжаев яқинда Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди ва энди бутун эътиборини “Навбаҳор”га қаратмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ, ёш ҳамда келажаги порлоқ мутахассис жамоамизнинг селекция ишларида анча фаол. Боиси, у “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клубларининг футбол академиялари, шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар ҳамда ёшлар терма жамоаларидаги фаолияти давомида мамлакатимизнинг кўплаб иқтидорли ва маҳоратли футболчиларини шуғуллантирган ҳамда уларнинг имкониятларини жуда яхши билади. Шу боис, Отабек Ғуломхўжаев айни пайтда юртимиздаги кўплаб ёш ва маҳоратли футболчилар билан музокара олиб бормоқда.

Айнан Отабек Ғуломхўжаевнинг селекция борасидаги саъй-ҳаракатлари билан “Навбаҳор”нинг 2020 йилнинг 7 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига Ўзбекистоннинг 30 нафарга яқин энг иқтидорли ҳамда маҳоратли футболчилари жалб этилишган.

Улардан қайсилари мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирса, ўша футболчи билан шартнома имзоланади.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, айнан Отабек Ғуломхўжаевнинг фаол ҳаракатлари боис, жамоанинг таркиби янги мавсумда анча ёшариши эҳтимоли юқори.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:09, 28.12.2019. Ўқилди: 3211 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
8 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
9 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1
10 Навбаҳор Катулонди Кати 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.