Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ангела Меркел қайси футбол клубига мухлислик қилади? Трампчи?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболга сиёсатни аралаштириш яхши эмас, бироқ сиёсатчиар ҳам биз каби инсон эканлигини унутмаслик лозим. Машхур сиёсатчиларнинг айримлари футболнинг шаддий мухлиси эканлигидан хабарингиз борми? Бугун “DailyMail” нашри томонидан эълон қилинган маълумотлар билан ўртоқлашиб ўтамиз.

Ангела Меркел

Германиянинг узоқ йиллардан бери бошқариб келаётган Ангела Меркел футболнинг ашаддий мухлисаси десак, адашмаган бўламиз. Қаҳрамонимиз мана бир неча йиллардан бери Кутбус шахарчасидаги “Eнерги” клуби мухлисаси ҳисобланади. Шахар аҳолиси сони 30 мингдан ортамасада “Бундеслига”нинг қуйи дивизионларида мунтазам иштирок этиб келмоқда. Меркелнинг нима учун айнан “Eнирги”ни қўллаб-қувватлаши номалум. Бу борада барчанинг ўз қарашлари мавжуд. Энг қизиғи шундаки, Меркел нафақат кичик клубнинг мухлисаси, балки клуб президентлари кенгаши аъзоси ҳам ҳисобланади. Сиёсатчи бўш вақтларида жамоа ўйинини кўриш учун стадионга кам ташриф буюради, бироқ доиммо руҳан жамоани қўллаб туриши аниқ.

 

Норвегия қироли

Харл бешинчи ҳам футболнинг ашаддий мухлисларидан бири десак, адашмаган бўламиз. Бу юртда қишки спорт турларига қизиқиш катта бўлсада, Харл футбол учрашувларини ўтказиб юбормасликка урунади. Хўш унинг севимли жамоасини “Молде”ми ёки “Россенбург”? Топа олмадингиз. Норвегия қироли “Тоттенҳем” жамоасининг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Қирол бўлишига қарамай, ўз севикли жамоаси ўйинларини кузатиш учун тез-тез Лондонга ташриф буюрувчи мухлис бу борадаги қарашларни яшириб ўтирмайди. Унинг ватандоши “Манчестер Юнайтед”ни бошқариб келаётганига қарамай, қирол Харл “Тоттенҳем”га мухлислик қилишда давом этмоқда.

 

Голландия қироли

 

Недерландия қироли Виллем Александр терма жамоанинг бирорта учрашувини ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилади. Катта мусобақалардаги ўйинларни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Бундан ташқари, унинг турмуш ўртоғи ҳам футболга бегона эмас. Барчани ҳайратлантирган нарса шундаки, Голландия қироли “Аякс” клубининг чинакам “фанат”ларидан бири бўлса, турмуш ўртоғИ Амстердамликларнинг азалий рақиби “Фейнорд”нинг мухлисаси саналади. Бу инсонлар ўз ижтимоий тармоқларида шу мавзу борасида кўп изоҳ қолдиришни хуш кўришади. Футбол мутахассисларнинг фикрича, қирол ва унинг рафиқаси футболга бўлган эътиборнинг янада ошиши учун ҳам икки азалий рақибларга мухлислик қилишар экан. Яна ким билади дейсиз?

 

Англия шахзодалари

Британиядаги энг машхур шахслар саналувчи ака-ука шахзодалар ҳам футболдан четда қолишмаган. Шу ўринда айтиб ўтиш лозим. Қирол оиласининг барча аъзолари футболга бефарқ эмас. Масалан, шахзода Гарри Уилямс Лондоннинг “Арсенал” жамаосига мухлислик қилса, унинг акаси Шахзода Уилямнинг “Астон Вилла”га меҳри бўлакча. Қиролича Елезавета ҳам Шахзода Гарри сингари “Арсенал” жамоаси мухлисаси эканлигидан хабарингиз бўлса, ажам эмас.

Доналд Трамп

Айни дамда АҚШ президенти лавозимда фаолият олиб бораётган Доналд Трамп ўзи ҳақида кўплаб китоблар ёзгани ҳеч кимга сир эмас. АҚШ президентлигига сайланишдан олдин ёзилган  китоблардан бирида, сиёсатчи Америка футболи ва теннисни яхши кўриши ҳақида ёзади. Ортидан эса, ота-боблари юрти бўлмиш Шотландиянинг “Глазго Рейнжерс” жамоасига бефарқ эмаслигини қўшиб қўяди Дарҳақиқат, сиёсатчи бу борада китобининг тақдимотида ҳам бироз тўхталиб ўтади. Айни дамда, унинг қарашлари ўзгарган бўлиши мумкин. Балки ўзгармагандир?!

Ким Чен Ин

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг футболга қизиқиши бор гап. Айнан унинг ташаббуси билан бунёд этилган стадион айни дамда дунёнинг энг улкан аренаси эканлиги ҳақида аввалроқ ҳам хабар берган эдик. Кўплаб Британия нашрлари томонидан берилган маълумотларга қараганда, сиёсатчи Шимолий Корея терма жамоасининг бирорта ўйинини ҳам ўтказиб юбормас экан. Бундан ташқари, қаҳрамонимиз Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубининг ўйинларини ҳам мунтазам кузатиб боришни канда қилмайди. Бу маълумотни биринчи бўлиб айнан “DaliyMail” нашри эълон қилди. Орадан анча вақт ўтган бўлсада, Шимолий Корея матбуоти бу маълумотни ёлғон эканлиги ҳақида овоза қилмади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:27, 30.12.2019. Ўқилди: 10764 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик