«Барселона» тер Штеген билан шартномани узайтирмоқчи
«Барселона» клуби раҳбарияти дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан янги шартнома имзолашни истамоқда.
Sport.es тарқатган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" 27 ёшли посбоннинг шартномасини 2025 йилга қадар узайтириб қўймоқчи. Германиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар тузилган.
Тер Штеген 2014 йилдан бери «Барса» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу мавсумда у 23та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ўтказиб юборди.
Сўнгги тарқатилган маълумотларга қараганда, посбонга «Бавария», «Ювентус» ва «ПСЖ» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 09:02, 31.12.2019. Ўқилди: 2024 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар