Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

01/01 06:00 Мальорка - Севилья

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфермаркет. Бу йил энг арзонлаб кетган футболчи ким?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Таниқли транфермаркет портали яқиндагина футболчиларнинг трансфер нархларини янгилиганидан хабарингиз бор. Сўнгги янгиланишдан сўнг, йил давмида энг арзонлаб кетган футболчилар ҳақидаги маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Набил Фекир

Ўтган мавсум Фекир учу ҳар жабҳада омадли келди. «Лионь»нинг сародори сифатида бир неча йил тўп сурган қаҳрамонимиз 2018-йилда ЖЧда ғолиб чиқишга ҳам муваффақ бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Бир неча йиллик ишончли ўйиндан сўнг «Ливеруль» жамоаси уни ўз сафига қўшиб олиш ишларини бошлаб юборади. Афсуски, Фекирнинг соғлиғидаги муаммолар сабабли ушбу трансфер амалга ошмай қолди. Трансфер ойнасининг сўнгги кунида эса, Фекир кутилмаганда Испаниянинг «Бетис» жамоасида кўриниш берди. Тўғри, Фекир «Ла Лига»да йўқолиб қолмади, бироқ халқаро мусобақалардаги иштироксиз футболчи секин-аста кучли клублар радаридан йўқолиб қолишни бошлади. Трансфермаркет нашри янгиланган нархларга кўра, футболчи 42 фоизга арзонлаб кетди. Айни дамда уни қўлга киритишни истаган жамоалар 70 миллион эмас, 40 миллион евро тўлашлари кифоя қилади.

Марк Асенсио ва Гарет Бейл

Йил бошида 80 миллион еврога баҳоланнаётган Марк Асенсионинг трансфер қиймати бирданига тушиб кетиши табиий хол. Испаниялик футболчи 5 ойдан бери жароҳати сабабли катта футболдан четда қолмоқда. Мавсум олди йиғинлар чоғида ортириб олинган жиддий жароҳат Асенсионинг трансфер қийматини 50 фоизга арзонлатиб юборди. Айни дамда ярим ҳимоячини қўлга киритишни истаган жамоа 40 миллион евродан воз кечиши талаб этилади. Шундай бўлсада, Асенсио эндигина 23 ёшда эканлигини унутмаслик лозим. Унда барчасини ўнглаш учун етарлича вақт мавжуд. Унинг 40 миллионга арзонлаб кетган бошқа бир жамоадоши ҳақида бундай деб бўлмайди. Сезганингиздек, сўз Гарет Бейл ҳақида бормоқда. Уэлслик футболчи ҳам йил бошида 80 миллионга баҳоланган бўлса, эндиликда 50 фоизга арзонлаб кетди. Унинг трансфер қийматидаги кескин пасайишни мантиқан тўғри деса бўлади. Бейл сўнгги 13 та ўйинда атиги 4 та голли узатмани амалга оширди холос. Ортда қолган йилнинг катта қисимини жароҳатлар сабабли ўтказиб юборган Бейл ёзда сал қолса Хитойга ўтиб кетиши ҳам мумкин эди. Айнан шу факторнинг ўзи бир пайтлар дунёнинг энг қиммат футболчисининг кариерасидаги кескин пасайиш кузатилганига ишора бўлса, ажаб эмас.

Серҳио Бускетс

Испаниялик афсона «Барселона»нинг асосий футболчиси бўлишига қарамай, трансфер қиймати кескин пасайиб кетган футболчилар қаторидан жой олди. Йил бошида 75 миллион еврога баҳоланган футболчининг айни дамда қиймати 35 миллионданга тенг. Бу 53 фоиз кўрсатгич дегани. Бундай пасайишга асосий сабаб дея футболчининг Ёши кўрсатилмоқда. Ушбу мавсумда қаҳрамонимиз 19 та учрашувда майдонга тушгди ва 4 та ассистни амалга оширишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, мавсум бошида жамоани сардор сифатида майдонга олиб тушганини ҳам унутмаслик лозим. 31 ёшни қаршилаган Бускетс қанчалар ишончли ўйин намойиш этмасин, унинг трансфер қиймати энди кўтарилмаса керак.

Марсело

Мадриднинг «Реал» жамоаси қаной ҳимоячиси йил бошида 70 миллионга баҳоланган бўлса, бугунги кунга келиб унинг қиймати 20 миллионга тенг бўлиб қолди. Қандайдир 12 ой ичида Марсело 71,2 фоизга арзонлаб кетгани эътиборга молик. Марселонинг «қироллик клуби» учун қилган ишларини ҳурмат қилган холда шуни айтиш мумкинки, бразилиялик футболчи ўтган мавсумда жамоа ўйинидан тушиб қолди. Бу мавсумда Зидан қанчалар урунмасин қанот ҳимоячисини аввалги даражасига олиб чиқа олмади. Афсуски, трансфер нархидаги кескин пасайиш борасида ҳеч ким Марсело билан тенглаша олмайди.

Филипо Коутиньо

Бразилиялик футболчининг трансфер қиймати 50 фоизга арзонлагани кўпчиликда қизиқиш уйғотган бўлса ажаб эмас. Йил бошида 140 миллионга баҳоланган футболчининг трансфер қиймати 70 миллионга тушиб кетди. Бир қарашда Коутиньо учун бу мавсум чакки ўтмади. Бразилия билан «Копа Америка»даги ғалаба ва «Бавария» таркибидаги ишончли ўйинлар ҳам ярим ҳимоячининг нархини ушлаб қола олмади. Афсуски, унинг «Барселона»да ишончни оқлай олмагани футболчининг нархига таъсир ўтказган кўринади. Айнан Католония клубидаги омадсиз иштирокидан сўнг, Коутиньо яна топ даражага чиқиши талаб этилади. Бунинг учун эса, камида 2 та кучли мавсумни ўтказиши талаб этилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:45, 31.12.2019. Ўқилди: 9121 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.