Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вилим Посинкович: «Шота Арвеладзени жуда яхши танийман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўймоқда, яъни, Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш ниятида. Буни амалга ошириш мақсадида наманганликлар таркибни кучайтиришга ҳаракат қилишмоқда. “Лочинлар”нинг 10 январдан бошланган ўқув-машғулот йиғинига маҳаллий футболчилар билан бирга бир қатор маҳоратли ва тажрибали легионерлар ҳам жалб этилишган. “Навбаҳор” кўригида қатнашаётган шундай хорижлик ўйинчилардан бири хорватиялик ҳужумчи Вилим Посинкович. Ушбу футболчини мухлисларга яқинроқ таништириш мақсадида ундан интервью олдик.

— Вилим, аввало Наманганга хуш келибсиз. Айтингчи, юртимизга келгунингизга қадар ўзбек футболи ҳақида маълумотга эгамидингиз?
—  Албатта, Ўзбекистон футболи тўғрисида, айниқса, ўзбек мухлислари борасида эшитганман. Мамлакатингизда кўплаб болқонлик футболчилар ўйнашган ҳамда улардан юртингиз футболи борасида маълумот олганман.

Ўзбекистон клубларидан  айни пайтда кўрикдан ўтаётган жамоам — “Навбаҳор”, шунингдек, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” клубларини яхши биламан. Бундан ташқари, бир пайтлари мамлакатингизда Ривалдонинг тўп сурганлигидан ҳам хабарим бор.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, ўтган мавсумда чемпионлик унвонини қўлга киритган “Пахтакор” устози Шота Арвеладзени жуда яхши танийман. У футболчилик фаолияти давомида Туркиянинг “Трабзонспор” клубида ўйнаб, ушбу мамлакатнинг “Қайсериспор”, ”Қосимпошо” ҳамда “Трабзонспор” жамоаларини бошқарган. 2011 – 2012 йилларда мен ҳам Туркиянинг “Қайсери Эржиесспор” клубида ўйнаганман. Ўшанда у ҳақда маълумотга эга бўлганман.  

—  "Навбаҳор”га келишингиз қандай юз берди?
— Бунда агентимнинг муносиб ҳиссаси бор. У жамоадан бўлган таклифни кўриб чиқди. “Навбаҳор” мураббийларига ўйинларим ролиги ёзилган дискни жўнатдик. Шундан сўнг, улар мени Наманганга таклиф этишди. Шу тариқа, “Навбаҳор” ихтиёрига келдим.

—  Жамоа мураббийи Андрей Канчельскисни ҳам яхши танисангиз керак?
—   “Навбаҳор” устозининг собиқ иттифоқнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлганлиги, бир пайтлари Англиянинг машҳур “Манчестер Юнайтед” клубида тўп сурганлиги, мазкур жамоанинг етакчиларидан бири бўлганлигидан хабарим бор.

—  Футболчи бўлишингизга ким сабабчи бўлган?
—  Онам сабабчи бўлганлар. Тўғрисини айтсам, мен спортчилар оиласида туғилганман. Онам баскетболчи бўлганлар ва менинг ҳам спортчи бўлишимни хоҳлаганлар ҳамда қўлимдан етаклаб, футбол мактабига олиб борганлар. Шу тариқа 6 ёшимдан бошлаб, футбол билан шуғулланишни бошлаганман. Олдин бўйим пастлиги боис, мураббийлар ҳимоя чизиғига қўйишган. Кейинчалик ярим ҳимоя ва ҳужумда тўп сурдим.

—   Хорватия терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди ҳамда ўша йили хорватлар етакчиси ва сардори Лука Модрич “Олтин тўп”ни қўлга киритди. “Реал” ярим ҳимоячиси Модрич ўз юртида қанчалик машҳур?
—  Лука Модрич Хорватиянинг  буюк футболчиси. Тўғри, Модричгача ҳам Хорватиядан машҳур ўйинчилар етишиб чиқишган. Аммо миллий терма жамоа билан ҳозиргидек улкан ютуқларни қўлга кирита олишмаган. Айни пайтдаги Хорватия терма жамоаси эса таъкидлаганингиздек, вице-чемпион ҳисобланади. Шу боис, Лука Модрич хозирги пайтда кўплаб хорватиялик болаларнинг кумири  саналади.

Аммо гарчи Модрич буюк футболчи бўлса-да, менинг болаликдаги кумирим ҳамда ўйинларига ҳавас қиладиган футболчи бу Роберт Просинечки саналади. Айни пайтда Просинечки мураббийлик соҳасида фаолият юритмоқда.

—  Янги мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига юксак мақсад, яъни ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилмоқда. Сизнингча, бу ниятни амалга ошириш учун нималарга эътибор бериш лозим?

—  Албатта, “Навбаҳор” кучли жамоа. Аммо мен ҳали Ўзбекистон чемпионатининг савияси, бу ердаги клубларнинг даражасини унчалик яхши билмайман. Юксак мақсадни амалга оширишда футболчилардан пухта жисмоний тайёргарлик талаб этилади. Шунингдек, футболда омад ҳам муҳим роль ўйнайди. Мабодо кўрикдан муваффақиятли ўтиб, “Навбаҳор” билан шартнома имзолайдиган бўлсам, жамоанинг чемпионлик унвонини қўлга киритиши ҳамда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

Бизнинг маълумот

Вилим Посинкович – 1991 йил, 10 январда собиқ Югославиянинг Сараево шаҳрида туғилган. Айни пайтда Хорватияда истиқомат қилади. Бўйи – 184 см., оғирлиги – 79 кг.
Амплуаси  — ҳужумчи.

Футболчилик фаолияти давоми Хорватиянинг “ХАШК”, “Лучко”,  “Славен Белупо”, Туркиянинг “Қайсери Эржиесспор”, “Гиресунспор”, Грециянинг “Кавала”, “Ираклис”, “Киссамикос”, “Эгианоакос”, Босния ва Герцеговинанинг “Олимпик”, Финляндиянинг “Ропс”, “Санта-Клаус”, Кипрнинг “АЕЗ”, Польшанинг “Рух”, Болгариянинг “Локомотив” (Пловдив) жамоаларида тўп сурган.

Ўтган мавсумда Босния ва Герцеговинанинг “Радник” клубида ўйнаган.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:22, 10.01.2020. Ўқилди: 5187 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик