Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-24 февраль кунлари Дубайда йиғин ташкил этади
Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи “D” гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турганидан хабарингиз бор.
2020 йилда бош жамоамизни мазкур саралаш босқичи доирасидаги 3 та жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади.
Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз февраль ойида БААда йиғин ўтказиши ҳақида олдинроқ маълумот берган эдик.
Бош жамоамиз 18-24 февраль кунлари Дубайда йиғин ташкил этади. Мазкур йиғин доирасида Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади. Ўйин 23 февраль куни Дубайда бўлиб ўтади.
Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:34, 03.02.2020. Ўқилди: 3954 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар