Ла лига. «Атлетик Бильбао» иродали ғалаба қозониб, «Алавес»ни мағлуб этди, Нико Уильямс дубль қайд этди
Испания Ла Лигасининг 34-туридан ўрин олган «Алавес» — «Атлетик Бильбао» учрашуви якунига етди. Жамоалар Витория шаҳридаги «Мендисорроса» стадионида майдонга тушди. Учрашув 4:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида «Алавес» ярим ҳимоячиси Антонио Бланко ҳисобни очди. 45-дақиқада VAR ёрдами билан майдон эгалари хавбеки Алехандро Регонинг голи бекор қилинди. 46-дақиқада «Атлетик» ҳужумчиси Роберт Наварро ҳисобни тенглаштирди. 68-дақиқада Науэль Теналья мезбонларни яна олдинга олиб чиқди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Ойан Сансет ҳисобни яна тенглаштирди. 83-дақиқада Нико Уильямс меҳмонларни олдинга олиб чиқди ва 87-дақиқада дубль расмийлаштирди.
«Алавес» айни пайтда 34 та ўйинда 36 очко тўплаб, турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди. «Атлетик Бильбао» эса 44 очко билан 8-поғонада жойлашган.
Кейинги турда «Алавес» 9 май куни сафарда «Эльче»га қарши ўйнайди. «Атлетик Бильбао» эса 10 май куни ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилади.
Испания — Ла Лига, 34-тур
2 май 2026 йил, шанба. 21:30
«Алавес» (Витория) — «Атлетик Бильбао» (Бильбао) — 2:4
Голлар: Бланко 8 (1:0), Наварро 46 (1:1), Теналья 68 (2:1), Сансет 74 (2:2), Уильямс 83 (2:3), Уильямс 87 (2:4).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).