Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ориф Толиповдан анонс: «МЮ» барқарорлашяпти(ми?)»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Брюгге”га қарши учрашув МЮнинг бугунги ўйини олдидан таҳлил қилиш учун ҳеч нарса бермайди. Катта ротация сабаб аниқ ҳолатни баҳолашда янглишиб қолишимиз эҳтимоли ошади. Бироқ, “Челси”га қарши ўйин ҳақиқатдан ўрганишга арзийди.

Лондон жамоаси мухлислари албатта ўша ўйиндаги VAR билан боғлиқ баҳсли ҳолатларнигина эслашса керак. Аммо, айни пайтда Сульшернинг таркиби ҳақида ижобий фикрларни нейтраль мухлислар ҳам эътироф этишса керак. Марсьяль спорт формасини тобора яхшилаб бормоқда. Тезлик, дриблинг, зарба кучи ва аниқлиги, вазиятни тўғри баҳолай олиш – бир ҳужумчига нима керак бўлса ҳаммаси бор унда, аслида. Бруну Фернандеш ўйинга тез киришиб кетди. (Масалан, мен бироз вақт керак бўлади, деб ўйлагандим). Йўқ! Португалиялик футболчи майдонда аллақачон эркин нафас олмоқда. Унинг “Стэмфорд Бридж”даги ассистидан ташқари ҳеч қандай алоҳида ҳаракатлари ҳам бундай дейишга имкон бермоқда. Аорон Ван-Биссака ҳимоядаги ишларидан ортиб, ҳужумга ҳам кўмак беришни бошлаб юборди. Фред эса ҳатто билмай қолипман икки ойдан буён клубнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилаётган экан!

UEFAнинг “Манчестер Сити” ишидан сўнг ЧЛ йўлланмасини тақдим этувчи 5 ўрин ҳақида кўп айтилди. Амалда МЮ тўртлик учун ҳам курашиши мумкин. Ҳар ҳолда Сульшер шогирдлари рақобатчиларидан бири “Челси”ни енгиб бу ҳаракатни бошлаб юборди.
Хуллас, бугун ўтадиган 19-ўринда бораётган “Уотфорд”га қарши ўйин муаммо бўлмаслиги лозим. Аммо, гап шундаки мавсумдаги биринчи ўйинда шу коллектив ғалаба (2:0) қозонгани ҳам факт. Бу ўйинимизга фақат кескинлик тақдим этади, менимча.

Демак, футбол мухлисларини “Манчестер Юнайтед” – “Уотфорд” учрашувини томоша қилишга чорлаб қоламан. Манзил ўша-ўша!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:09, 23.02.2020. Ўқилди: 2657 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик