Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Лэмпард Чемпионшипнинг энг яхши мураббийлари қаторига кирди [0]

Суперлига. «Қўқон-1912» — «Насаф». Драматик баҳсда сўнгги дақиқадаги пенальти қўқонликларни қутқарди [0]

Суперлига. «Сурхон» сўнгги дақиқада киритилган супергол эвазига ОКМК билан дуранг ўйнади [0]

U-20 аёллар Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, тарихда илк бор чорак финалга йўл олди [0]

Суперлига. «Қўқон-1912» — «Насаф» - 1:1 (видеошарҳ) [0]

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси: Ҳакам «Насаф» дарвозасига нотўғри пенальти белгилади (видео) [0]

Суперлига. «Динамо» камбэк эвазига Самарқандда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди [0]

Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров Блюбаумга қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди [0]

Чемпионлар лигаси. «Барселона» — «Атлетико»: асосий таркиблар маълум [0]

ЕЧЛ. «ПСЖ» — «Ливерпуль»: асосий таркиблар эълон қилинди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Эл-класико» атрофидаги классик манзара

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Мартнинг биринчи куни Испанияда «Эл-класико» бўлиб ўтади. Жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён боришмоқда. Чемпионлик учун кураш авжида. Иккиси ҳам ЧЛ плей-офф босқичидаги илк ўйинни ёмон ўтказди.

Биз бу ўйинда яна бир бор Мессининг қандай спорт формасида эканини билиб олармиз, балки...

Зиданнинг ротациялардаги топқирлигига яна гувоҳ бўлармиз, балки...

Балки, ҳамма танқид қилаётган Бэйл қаҳрамонга айланар...

Ёш Ансу Фати класикодаги илк голини урар, балки!

Булар ё бўладиган, ё бўлмайдиган ишлар. Тахминлар, холос!  

Бироқ, бўлиши аниқ бўлган бир иш ҳам бор.

Биз «Эл-класико»дан аввал, ўйин вақти ва баҳсдан сўнг ўзи учун ярим мисқол нафи бўлмаган воқеа атрофида ўз юртдошини тармоқда ёки реал ҳаётда сўкаётган, уришга тайёр бўлган ва урганларни кўрамиз, албатта!

Тармоқда севимли клубининг мағлубиятидан сўнг ёқа йиртаётганлар тўдасини кўрсам ғашим келади. Ўзи виртуал олам қизиқ. "Ҳеч ким мени билмайди, танимайди", - деб ҳаётда пичирлаб ҳам айтолмайдиган гапларини қофиясига солиб, шеър қилиб ёзадиганлар кўп бу ерда. Баъзилар ўзига умуман алоқаси бўлмаган футболчилар-у, клубларни "ҳимоя" қиламан деб, оғзидан шундай гаплар чиқаради-ки, бунақа нажосат асли бошқа жойдан чиқмасмиди, деб хайрон бўлади одам. Бир-бирига таҳдид қилишларни айтмайсизми! Яқинда блогерлардан бири "клавиатура орқали фронт кўрганлар" ҳақида қисқа аммо ҳақ гапни айтди. Баъзи, қайтараман — баъзи тоифа фанатларни ҳам шундай тарифлаган бўлардим.

Футбол гўзал спорт тури. Ундаги яшилликнинг ўзи инсонга руҳий ҳордиқ бера олади. Чиройли ўйин, чиройли голлар... бирор клуб ё футболчига мухлислик қилишда ҳам айб йўқ, асло! Аксаримиз ҳам шундаймиз, масалан. Лекин, ўша мухлисликнинг ҳам чегараси бор эмасми?!

Асосли баҳслар бош устига. Бунда фикр алмашиш мумкин камида.

Аммо, ёш болалар каби "кимнинг клуби зўр" ўйинига берилиб, ҳурматни тўкиш тўғрими?!  Наҳот мириқиб футбол кўриб, натижа қандай бўлсада қўл ташлашиб хайрлашишнинг иложи йўқ?! Лол қолдирадигани баъзилар футболнинг бор кайфини  шундан деб тушунишида. "Урушмаса, сўкишмаса, талашмаса...унда мухлислик қилишдан нима фойда", - деганди бир одам менга. Ҳа! Мантиқ — даҳшат!

Хуллас, бу сафар ҳам «Эл-класико» атрофида классик манзаранинг гувоҳига айланамиз.

Қани эди янглишаётган бўлсам, қани эди ундай бўлмаса!

Ориф Толипов.

Киритилди: 13:05, 28.02.2020. Ўқилди: 11659 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик