Марко ван Бастен Роналду ва Мессини таққослади
Нидерландия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Марко ван Бастен «Барселона» сардори Лионель Месси ва «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Криштиану Роналду — ажойиб ўйинчи. Аммо ким уни Мессидан зўр деётган бўлса, футболда ҳеч нарсани тушунмайди ёки самимий гапирмаётган бўлади.
Месси — ноёб ва такрорланмас иқтидор соҳиби. Бундай ўйинчилар 50 ёки 100 йилда битта туғилади. У даҳо бўлиб туғилган.
Мен 28 ёшимда деярли ўйнашни тўхтатган эдим. Мен бу пайтгача 3та «Олтин тўп»ни қўлга киритганман. Роналду ва Мессининг ҳозирги даражасига қаранг. Ваҳоланки, иккиси ҳам 30 ёшдан ошган», – деди ван Бастен.
Манба: sports.ru
Киритилди: 08:07, 29.02.2020. Ўқилди: 13830 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар