Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Аргентиналик футболчи «Милан»га ўтади


 

“Удинезе” жамоаси футболчиси Родриго Де Паул ёзда кучлироқ жамоага ўтиши мумкин. Ярим ҳимоячининг ҳизматлари билан “Милан” жиддий қизиқиб қолган. Бу ҳақида бир нечта Италия нашрларни маълум қилмоқда.

“Удинезе” жамоаси аллақачон аргентиналик футболчи борасидаги таклифларни кўриб чиқишни бошлади. Футболчининг ўзи келаси мавсумда олдига катта мақсадларни қўяётган “Милан”га ўтишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Де Паул шу кунга қадар миллий терма жамоа сафида 17 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.

“Лестер” янфи футболчи олади

Англиянинг “Лестер” жамоаси Франциянинг “Нитца” клуби ярим ҳимоячиси Арно Лусамбани ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақида “DailyMail” нашри маълум қилмоқда.

Манба берган хабарларга кўра, франциялик футболчи “Лестер” сафига эркин агент мақомида келиб қўшилади. Унинг “Нитца” билан тузган шартномаси июн ойида ўз якунига етади. Унинг янги жамоасидаги маоши борасида маълумотлар ҳозирча йўқ.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Лусамба “туликлар” ярим ҳимоячиси Юр Тилиманс билан дўстона алоқада. “Лестер” раҳбарлари бу алоқалар майдонда ҳам катта наф келтиришига умид қилишмоқда.

Мюнҳен клуби иккита футболчини харид қилмоқчи

Таниқли “DailyMail” нашри берган хабарларга кўра, “Бавария” янги иқтидорларни харид қилиш мақсадида Англия футболига муржаат қилади. Жамоа ёзда ҳуқуқлари “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлган Дин Хендерсон ва “Тоттенҳем” ҳужумчиси Трой Пэрротт билан жидий қизиқиб қолган.

Немис клуби иккита иқтидор эгаси билан ҳам ёзда шартнома тузишни режалаштирмоқда. Пэрротт айни дамда “Тоттенҳем” сафида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган бўлса, Дин Хендерсон АПЛ клублари эътибор марказида турибди.

“Челси”дан кўтара савдо

“TheSun” нашри берган маълумотларга қараганда, “Челси” ёзда бир йўла саккизта футболчисини сотиб юборишни режалаштирмоқда. Манбанинг маълум қилишича, жамоа ёзда : Курт Зума, Педро, Виллиан, Маркос Алонсо, Кепа Аррисабалага, Жоржиньо, Эмерсон ва Росс Барклиларга “жавоб бериб юбормоқчи”.

Лондонликлар ушбу футболчиларнинг трансферларидан камида 175 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. “Аристократлар” мавсум бошида яна 150 миллион евро трансферлар учун ажратган холда Жейдон Санчо, Облак,Вернер, Упаменко ва Чилуэлларни жамоага олиб келишни режалаштиришмоқда.

“Манчестер Юнайтед” марказни кучайтирмоқчи


 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ёзда яна бир ярим ҳимоячини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида бир нечта инглиз нашрлари маълум қилмоқда. Айни дамда “Фиорентино”нинг 22 ёшли футболчиси Федерико Кьеза “қизил иблислар” нишонида турибди.

Ярим ҳимоячининг ҳизматлари билан шахсан Сулшернинг ўзи қизиқаётгани трансфернинг амалга ошиш эҳтимолини кескин ошириб юборди. Аввалроқ норвегиялик мураббий ўз скаутини Федериконинг ўйинини стадионда кузатиш учун Италияга юборгани ҳақида маълум қилган эдик.

Шу ўринда “Фиорентина” ҳам ўз футболчисини жамоада салқаб қолиш учун ҳамма нарсага тайёр эканлигини унутмаслик лозим. Италия нашрлари берган хабарларга кўра, “Фиорентина” тез орада ярим ҳимоячига янгиланган ва яхшиланган шартнома таклиф қилади.

Трансфермаркет портали италиялик футболчини айни дамда 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Жоржинога иккита клуб даъвогар

Лондоннинг “Челси” жамоаси ёзда қўйиб юбориши куилаётган футболчилар ичидаги Жоржино учун иккита клуб даъвогарлик қилмоқда.

ТМW нашри берган хабарларга кўра, ярим ҳимоячининг ҳизматлари билан “Ювентус” ва ПСЖ клублари қизиқиш билидирмоқда.

Футболчининг клуб тузган шартномаси 2023-йилга қадар мўлжалланган бўлиб, “Челси” Жоржинони 2018-йилда 58 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 15:32, 29.02.2020. Ўқилди: 7893 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.