Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эртанги “эл-класико” чемпионлик масаласини ҳал қиладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эртага Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасида марказий ўйин бўлиб ўтади. Гап барчамиз кутаётган “Барселона” — “Реал Мадрид” қарама-қаршилиги ҳақида кетяпти.

Ўйинга иккала жамоа ҳам ўхшаш кайфиятларда етиб келишди. “Барселона” ЕЧЛ доирасида “Наполи”ни мағлуб эта олмади. Ўша ўйиндан келиб чиқиб ушбу натижани Каталония клуби учун яхши дейиш мумкин, аммо умуман олганда Кике Сетьен шогирдлари Неаполда ўзлари кутган натижа қайд эта олишмади.

“Реал”да вазият янада ёмонроқ. “Сантьяго Бернабеу”да “Манчестер Сити”га мағлуб бўлган, камига иккита гол ўтказиб юборган “қаймоқранглилар” чуқур ўйга толишган. Ҳам Зиданнинг, ҳам футболчиларнинг мияси бир четида “Жавоб ўйинида нима бўларкин?” деган ўйлов борлиги тайин гарчи Зидан “Бор эътиборимизни “Барселона”га қарши ўйинга қаратганмиз”, деган бўлса-да.

Эртага Азар тушмайди. Бу “Реал” учун йўқотиш. Аммо аввалги “эл-класико”да ҳам “Реал” Азарсиз ўйнаганини ва яхши ўйнаганини инобатга олсак, бундан фожиа ясаш керак эмас. 

Бир нарса аниқ, таркибдаги йўқотишларга қарамасдан, “Реал” эртанги ўйинда бор устунликни рақибга бериб қўймайди, жамоа худди аввалги “класико”дагидек ўйин кўрсатиши катта эҳтимол. Балки, вазиятлардан унумли фойдаланса, ғалаба қозониши ҳам мумкин. Фақат бу ёғига “юлдузи порлаши”га қараб ҳаракат қиладиган Каримжоннинг юлдузи чарақласа бўлди. Умуман олганда, Зидан муносиб тактика ва таркиб танлай олса, ҳозирги “Барселона”ни мағлуб этса бўлади.

Бугунги “Барселона”нинг муаммоси “Реал”никидан кам эмас. Жамоанинг олдингидек исталган рақибни “ямламай ютаверадиган” тишлари йўқ. Умуман, ҳозирги “Барселона”ни ўтиш даврида десак ҳам бўлади.

“Барселона”да Суарес ва Дембеленинг йўқлиги бир муаммо эди. Камига Серхи Роберто ҳам жароҳат олиб, сафдан чиқди. Бу эса шундоқ ҳам беқарор таркибга эга бўлган Каталония клубидаги муаммоларни янада чигаллаштиради. Сетьен Робертонинг ўрнини қандай ёпади, буни якшанба куни билиб оламиз.

“Барселона” Мессининг борлиги клубга “Реал” устидан бир қадар устунликни таъминлаши керак эди. Боиси, бугунги “Реал”да етакчи футболчи йўқ. Аммо Каталония клубидаги муаммолар шунчалик чигалки, Месси феномени ҳам билинмай кетяпти.

Хуллас, ҳар доимги “эл-класико”лар каби эртага ҳам яққол фаворит йўқ. Аслида, “эл-класико” шундай тўқнашувки, ҳар қандай ҳолатда ҳам бирор бир жамоани фаворит дея олмаймиз. Айнан шуниси билан ҳам у “эл-класико”.

Эртанги ўйин Ла Лигада чемпионлик масаласини ҳал қиладими, деган савол туғилиши табиий. Бу саволга бемалол “йўқ”деб жавоб бериш мумкин. Сабаби, гарчи эртага “Реал”ни мағлуб этган тақдирда ҳам ҳозирги “Барселона” кейинги турларда қоқилиши мумкин. Ёки “Реал” ғалаба қозонган тақдирда ҳам Зидан шогирдлари қолган турларда бемалол ғалаба қилади, деб айтишимизга асос бўладиган даражада эмас ҳозир. Демак, эртанги учун Ла Лигада шунчаки навбатдаги тур ўйини, мухлислар учун эса навбатдаги “эл-класико”, холос.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:26, 29.02.2020. Ўқилди: 4973 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик