«Барселона» тер Штегенга янги шартнома таклиф қилди
"Барселона" клуби дарвозабон Марк-андре тер Штеген билан янги шартнома борасида музокара олиб бормоқда.
Жамоа германиялик посбонга янги шартнома таклиф қилди, дея хабар тарқатди журналист Николо Скира ўзининг Twitter'даги саҳифаси орқали.
Манбага кўра, каталонияликлар ўйинчига 6,3 миллион евро йиллик маош қилишди. Ушбу суммага мукофот пуллари кирмайди. Аввалроқ тер Штеген 15 миллион евро йиллик олишни истаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Аммо жамоа бундай суммани тўлашга тайёр эмас. Футболчига "Ювентус", "Челси" ва "Бавария" клублари қизиқиш билдиришмоқда.
Ушбу мавсумда 27 ёшли футболчи "Барселона" сафида барча мусобақалар доирасида 34та ўйинда майдонга тушиб, 34та тўп ўтказди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар тузилган.
Манба: soccernews.ru
Киритилди: 07:58, 16.03.2020. Ўқилди: 2497 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар