Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳриддин Ваҳобов: «Пахтакор»га ўтганимдан афсусланмайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Сурхондарёлик собиқ футболчи Баҳриддин Ваҳобов "Сурхон" клуби матбуот хизматига интервью берди.

— Сиз футболчилик фаолиятингизни "Сурхон"да бошлагансиз. Ўша "Пахтакор" билан бўлган кубок баҳсидан сўнг, сиз "Пахтакор" жамоаси футболчисига айландингиз. Ўша йиллари айнан ким сизни "Пахтакор" жамоасига таклиф қилган?
— Тўғри, футболчилик фаолиятимни "Сурхон" футбол клубида бошладим. Бир мавсум тўп сурдим. Шундан сўнг, сиз юқорида таъкидлаганиз "Пахтакор" билан ўйинда иккита гол урдим. Ўйин якунлангач, кийиниш хонасидан чиқсам Самвел Бабаян кутиб турган экан. У менга Тошкентга боришимни ва "Пахтакор" машғулотларига қўшилишимни айтди. Кўпчилик, Самвел Бабаянни ёмон кўради. Лекин менимча у кўпчилик футболчиларга ёрдами теккан. Қизиғи, Тошкентга бориб, аэропортдан тушганимда Самвел Бабаян билан бирга Юрий Саркисиян ҳам кутиб турган экан. Биринчи бўлиб Юрий Вазгенивични кўрганим учун, у менга сени Фарғонага олиб кетгани келдим деди. Ҳайрон қолдим. Мени "Пахтакор"га таклиф қилишганини айтдим. Шундан сўнг, Юрий Саркисиянга барчасини тўғри тушунтирдим. Мени Самвел Бабаян ва Виктор Жалилов кутиб турган экан. Шу тариқа "Пахтакор" жамоаси сафига бориб қўшилдим.

— "Пахтакор" жамоасига бордингиз ва у ерда жарохат олиб, анча вақт футболдан четда юрдингиз. Шунда, "Пахтакор" жамоасига ўтганингиздан афсус қилганмисиз?
— Йўқ, ҳеч қачон афсус қилмаганман. У ерда мен катта ютуқларга эришдим. Ўзбекистон миллий терма жамоаларидан чақирув олдим. Энг ёдда қоладигани "Пахтакор"га борганимда жарохат олдим. "Пахтакор" мени Германияга олиб борди ва операция қилдирди. Яна футболга қайтарди.

— Сиз 2018 йил "Сурхон" жамоасига келишингиздан олдин Суперлигада тўп сурар эдингиз. Айнан ким сизни "Сурхон" жамоасига таклиф қилган?
— Мени шахсан "Ўзбекгидроэнерго" бош директори ва "Сурхон" клуби бош ҳомийси Абдуғани Сангинов "Сурхон" жамоасига таклиф қилди. Шунингдек, ўша пайтдаги Сурхондарё ҳокими Эркин Оқбўтаевич ҳам "Сурхон" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйганлигини, ва жамоага ёрдам беришим кераклигини айтди. Шу таклифлардан сўнг, мен "Сурхон" жамоасига келишга қарор қилдим.

— 2018 йил "Сурхон" жамоаси ўз олдига Суперлигага чиқишни мақсад қилган эди, лекин якунда Про лига 4-ўринни қўлга киритди. Айтингчи, нега "Сурхон" ўша йили Суперлигага чиқа олмади?
— Ўша йили "Сурхон" жамоасига барча шароитлар яратиб берилган эди. Кераксиз ўйинларда кўплаб очколарни йўқотдик. Бундан ташқари шу йили биздан ташқари яна тўрт жамоа Суперлигага чиқиш учун кураш олиб борди. Ҳар бир ўйин финалдек ўтди десам адашмаган бўламан. Омад етишмаганлиги сабаб Суперлигага чиқа олмадик деб ўйлайман.

— Футболчилик фаолиятингизни якунлагандан сўнг, "Сурхон" жамоаси ёшлар жамоаси мураббийлар штабида эдингиз. Нега ёшлар жамоаси мураббийлигини тарк этдингиз?
— "Сурхон" жамоаси мураббийлигини тарк этишимга сабаб, мен бир вақтнинг ўзида ТерДУ талабаси ҳам ҳисобланаман. Университетда талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Мураббий асосан вақтини футболчилар билан ўтказиши керак деб ўйлайман. Мен эса университетда дарслар билан банд бўлиб қолдим. "Локомотив" ёшларига учралган мағлубиятдан сўнг, ёшлар бош мураббийи Бахтиёр Бозоров истеъфога чиқарилди. Мен ҳам шундан сўнг, жамоани тарк этишга қарор қилдим.

— Эшитишимизга қараганда, бугунги кунда Сиз, "Б" мураббийлик курсида ўқимоқдасиз. Шу ростми?
— Ҳа, рост. Мен яқиндагина "Б" мураббийлик курсининг биринчи босқини якунлаб келдим. Келажакда ҳали яна ўзимни мураббий сифатида синаб кўрмоқчиман.

— Сиз оз вақт бўлсада мураббий бўлиб ишладингиз. Айтингчи, футболчи бўлиш яхшими ёки мураббий?
— Менимча футболчи бўлиб майдонда ҳаракат қилиш осонроқ. Мураббий бўлгач, кўпроқ изланиш керак. Ҳар бир бола билан ҳам жисмонан, ҳам психологик жихатдан ишлашингиз керак. Мураббийлик масъулятли касбдир.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 09:00, 29.03.2020. Ўқилди: 4131 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Петер Шмейхель Премьер-лигада гол урган биринчи дарвозабон ҳисобланади. У 2001 йил "Астон Вилла" сафида "Эвертон" дарвозасини ишғол қилган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик